ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ВА ФИНЛЯНДИЯНИНГ ТУРКУ АМАЛИЙ ФАНЛАР УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ҲАМКОРЛИКДАГИ ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИ

Дастур ҳақида:

Ушбу қўшма дастурда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда Финляндия компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таълим оладилар. Шунингдек,
талабалар Финляндиянинг АКТ компаниялари ва стартапларида амалиёт ўташади ва ишга қабул қилинади. Мазкур лойиҳа Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори ҳисобланган Питер Вастербака (Peter Vesterbacka)нинг етакчилигида амалга оширилмоқда
ҳамда дастур инновацион ёндашувлари асосида ташкил этилади. Қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида 2021 йил январь ойидан “Ахборот технологиялари ва тадбирколик” ҳамда 2021 йил сентябрь ойидан “Бизнес ахборот технологиялари ва
тадбиркорлик” таълим йўналишлари бўйича талабаларни ўқишга қабул қилади.

  • Ушбу қўшма таълим дастурининг манфаатли жиҳатлари:
    • 3 йил Финляндия таълим тизимида ўқиш ва тажриба орттириш;
    • Нуфузли АКТ компанияларида амалиёт ўташ;
    • Финляндиянинг АКТ компаниялари ва стартапларида ишга жойлашиш;
    • Икки томонлама дипломга эга бўлиш.

 

  • Қандай қилиб ариза топширилади? (талабалар учун кўрсатмалар)
    • 1. Ариза беришдан олдин барча керакли ҳужжатларни тайёрланг ва сканерланг
    • 2. Қуйидаги ариза шакли орқали маълумотларни тўлдиринг: https://form.jotform.com/203572556481459
    • 3. Керакли ҳужжатларни илова қилинг
    • 4. «Юбориш» тугмасини босинг
    • 5. Кейинги қадамлар ҳақида кўрсатма ва маълумот олиш учун электрон почтангизни текширинг.
  • Талаб этиладиган ҳужжатлар:
    • 1. Расмий диплом (илова) ёки шаҳодатнома асли;
    • 2. Паспорт нусхаси. (18 ёшга тўлганлар)

Номзодлар суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади, (суҳбат инглиз тилида олиб борилади) Номзодлардан ҳеч қандай IELTS сертификати ёки инглиз тили билим даражасини аниқловчи бошқа стандартлаштирилган тест натижалари талаб
этилмайди.

 

Аризаларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 5 март

Ўқиш учун тўлов: 11500 евро/йилига

Манзил: Ислом Каримов кўчаси, 49-уй, Тошкент, 100066, Ўзбекистон, офис #12-04

Мурожаат учун:

Email: tuas@tsue.uz

Tel.: +998 91 2231211

Тез-тез бериладиган саволлар: