Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Австриянинг Кремс амалий фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма таълим дастури 2020-2021 ўқув йили учун қабул бошланишини эълон қилади.

Бакалавриатура босқичи учун қўшма таълим дастурлари:

-Менежмент (экспортга йўналтирилган менежмент) -Менежмент (туризм ва дам олиш менежменти)

Бакалавриатура босқичи учун талаб этиладиган ҳужжатлар: 👉 IELTS сертификати (камида 5.5) ёки инглиз тили билим даражасини аниқловчи бошқа стандартлаштирилган тест натижаси; 👉 Расмий диплом (илова) ёки шаҳодатнома асли; 👉 Паспорт нусхаси.

Магистратура босқичи учун қўшма таълим дастури: -Менежмент (халқаро бизнес ва экспорт менежменти)

Магистратура босқичи учун талаб этиладиган ҳужжатлар: 👉 IELTS сертификати (камида 6), TOEFL (IBT) 90; ёки Кембридж сертификати С1 ; 👉 Бакалавр дипломи; 👉 Паспорт нусхаси.

✅ Батафсил маълумот учун: ✅ Бакалавриатура таълим дастури бўйича +998909669099 ✅ Магистратура таълим дастури бўйича +998909539449