Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2021/2022 ўқув йили қабули учун масъул котиби тўғрисида маълумот
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ф.И.Ш. Мобил телефон рақами
(код билан)
Хизмат телефон рақами
(код билан)
Телеграм рақами
(код билан)
Call марказ телефон рақамлари
(код билан)
Электрон почтаси
Хасанов Хайрулло Насруллаевич 97 778 82 07 71 245 42 43 90 972 88 80 71 245 42 43; 

71 239 01 59;

71 239 28 79.

hayrullo.khasanov @gmail.com

 

2021/2022 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

 

Шифр

 

Таълим йўналишлари номи

 

Жами

Давлат грантлари асосида Тўлов-контракт асосида
Жами шу жумладан: Жами шу жумладан:
ўзбек рус ўзбек рус
5111016 Профессионал таълим: иқтисодиёт 25 5 4 1 20 16 4
5111017 Профессионал таълим: менежмент 25 5 4 1 20 16 4
5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 100 7 5 2 93 70 23
5230200 Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 50 5 4 1 45 31 14
5230202 Менежмент: туризм бизнесини бошқариш 25 5 5 20 20
5230400 Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 50 5 3 2 45 32 13
5230404 Маркетинг (реклама иши) 25 5 5 20 20
5230600 Молия ва молиявий технологиялар 75 5 4 1 70 49 21
5230700 Банк иши ва аудити 50 6 5 1 44 25 19
5230800 Солиқлар ва солиққа тортиш 50 5 4 1 45 32 13
5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) 75 7 5 2 68 45 23
5231100 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (митақалар ва фаолият турлари бўйича) 50 5 4 1 45 31 14
5231200 Суғурта иши 25 5 5 20 20
5231300 Бюджет назорати ва ғазначилиги 25 5 5 20 20
5231400 Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 75 5 5 70 70
5231600 Инсон ресурсларини бошқариш 75 10 7 3 65 50 15
5231900 Корпоратив бошқарув 25 5 4 1 20 11 9
5232200 Эконометрика 25 5 4 1 20 11 9
5232300 Минтақавий иқтисодиёт 25 5 3 2 20 10 10
5232400 Иқтисодий хавфсизлик 25 5 4 1 20 11 9
5232500 Логистика (йўналишлар бўйича) 50 5 3 2 45 32 13
5232600 Савдо иши (турлари бўйича) 25 5 5 20 20
5234100 Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 25 5 4 1 20 11 9
5330200 Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 50 5 4 1 45 30 15
5610200 Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш 50 5 3 2 45 32 13
5610300 Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) 25 5 3 2 20 12 8
  Тошкент ш. 1125 140 111 29 985 727 258

 

2021/2022 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатининг СИРТҚИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

 

Шифр

 

Таълим йўналишлари номи

 

Жами

Тўлов-контракт асосида
шу жумладан:
ўзбек рус
5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 75 55 20
5230200 Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 50 35 15
5230400 Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 75 55 20
5230600 Молия ва молиявий технологиялар 25 25
5230700 Банк иши ва аудити 50 35 15
5230800 Солиқлар ва солиққа тортиш 50 35 15
5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) 75 55 20
5231100 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (митақалар ва фаолият турлари бўйича) 25 18 7
5231200 Суғурта иши 25 25
5231300 Бюджет назорати ва ғазначилиги 25 25
5231400 Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 75 55 20
5231600 Инсон ресурсларини бошқариш 25 18 7
5231900 Корпоратив бошқарув 25 25
5232200 Эконометрика 25 18 7
5232300 Минтақавий иқтисодиёт 25 25
5232400 Иқтисодий хавфсизлик 25 18 7
5232500 Логистика (йўналишлар бўйича) 25 25
5232600 Савдо иши (турлари бўйича) 25 25
5234100 Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 25 18 7
5330200 Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 25 18 7
5610200 Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш 25 18 7
5610300 Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) 25 18 7
  Тошкент ш. 825 644 181

 

2021/2022 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тўрткўл факультети бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

 

Шифр

 

Таълим йўналишлари номи

 

Жами

Давлат грантлари асосида Тўлов-контракт асосида
Жами шу жумладан: Жами шу жумладан:
ўзбек рус ўзбек рус
5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 50 3 3 47 47
5230700 Банк иши ва аудити 50 4 4 46 46
5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) 50 3 3 47 47
  Тўрткўл т. 150 10 10 140 140

 

2021/2022 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

 

Шифр

 

Таълим йўналишлари номи

 

Жами

Давлат грантлари асосида Тўлов-контракт асосида
Жами шу жумладан: Жами шу жумладан:
ўзбек рус ўзбек рус
5230100 Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти 50 5 5 45 45
5230700 Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти 50 5 3 2 45 22 23
5230700 Банк иши ва аудити 50 5 5 45 45
5230800 Солиқлар ва солиққа тортиш 25 5 5 20 20
5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) 75 5 5 70 70
5231400 Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 25 5 5 20 20
5233300 Агробизнес ва инвестицион фаолият 25 5 5 20 20
5234100 Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 50 5 5 45 45
  Самарқанд ш. 350 40 38 2 310 287 23

 

2021/2022 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича

ТАҚСИМЛАНИШИ

 

Шифр

 

Таълим йўналишлари номи

 

Жами

Тўлов-контракт асосида
шу жумладан:
ўзбек рус
5230700 Банк иши ва аудити 25 25
5230800 Солиқлар ва солиққа тортиш 25 25
5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) 50 50
5231200 Суғурта иши 25 25
  Самарқанд ш. 125 125

 

*     *     *     *    *

 

Qabul — 2020 

 

5230400 – marketing (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha) ta’lim yo‘nalishi negizidagi
5A233601 – Savdo ishi (turlari bo‘yicha) magistratura mutaxassisliklariga kiruvchilar uchun maxsus (ixtisoslik) fanlaridan DASTUR

(30.08.2020)


Abitutientlarga rektor xati

(26.08.2020)


Respublika oliy ta’lim muassasalarining magistraturasiga kirish imtixonlarida test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari

(15.08.2020)


TATU (Raqamli iqtisodiyot-5А234101)


5A230901-Buxgalteriya hisobi (tarmoqlar va sohalar boʻyicha)
5A230902-Audit (tarmoqlar va sohalar boʻyicha)
5A231101-Jahon iqtisodiyoti (mintaqalar va faoliyat turlari boʻyicha)
5A231102-Tashqi iqtisodiy faoliyat (tarmoqlar va faoliyat yoʻnalishlari boʻyicha)
5A231401-Statistika (tarmoqlar va sohalar boʻyicha)
5A231601-Inson resurslarini boshqarish (KM)
5A231601-Inson resurslarini boshqarish
5A231901-Korporativ boshqaruv 5A232201-Ekonometrika
5A232401-Iqtisodiy xavfsizlik
5A610301-Turizm (faoliyat turlari boʻyicha)
+5A111001-Professional taʼlim nazariyasi va metodikasi (iqtisodiyot)
+5A230102-Iqtisodiyot (tarmoqlar va sohalar boʻyicha)
5A230107-Iqtisodiyotda axborot texnologiyalari va tizimlari
5A230108-Monopoliyaga qarshi boshqaruv va raqobatni rivojlantirish
5A230201_Менеджментпо_отраслям_и_сферам_rus
5A230201-Menejment (tarmoqlar va sohalar boʻyicha)
5A230401-Marketing (tarmoqlar va sohalar boʻyicha)
5A230701-Bank ishi va auditi
5A230801-Soliqlar va soliqqa tortish


 

Javoblar varaqasi bilan ishlash bo‘yicha qo‘llanma


Abituriyentlarga bu yilgi kirish imtihonlari uchun yoʻriqnoma


Davlat test markazining rasmiy veb-sayti orqali ro‘yxatdan o‘tish


 

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4749-сон, 12.06.2020 й.).

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

– кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
– сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
– кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Хорижий фуқаролар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сон қарорига асосан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этишлиши лозим:

👉 Фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;

👉 Паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

👉 Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

👉 Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақаси (квитанция).

Юқорида келтирилган барча ҳужжатларнинг электрон нусхаси tsue@tsue.uz манзилига юборилиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар:+998 97 727 16 10 (Хужамуродова Нафиса).

*      *      *

Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади

✅ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

барча ҳудудларда:

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.

*      *      *

Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

*      *      *

⇒ 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг КУНДУЗГИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ)  👉 Bakalavr kunduzgi

⇒ 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг СИРТҚИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ). 👉 Bakalavr sirtqi

⇒ 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг КЕЧКИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ). 👉 Bakalavr kechki

⇒ 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ). 👉 Magistratura

*      *      *

Қабул жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Call-маркази фаолияти йўлга қўйилди. Уларда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб берилмоқда.

🏢 Call-марказ рақамлари:

+998 71 245 42 43,

+998 71 239 28 79,

+998 71 239 01 59.

*     *     *

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими ишга туширилди.

Тизимга мана бу ҳавола орқали ўтинг: www.transfer.edu.uz

Диққат, тизим ҳозирча тест режимида. Тизим 15.00. дан бошлаб тўлақонли ишлайди.

 

 

*      *      *

1-савол. Ўзбекистонда умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида нечта Ғарб тиллари чет тили сифатида ўқитилади?

Жавоб.
Ўзбекистонда умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида чет тили сифатида бир қатор Ғарб тиллари ўқитилади. Булар:

5 та Ғарб тиллари:
1) инглиз тили;
2) немис тили;
3) француз тили;
4) испан тили;
5) итальян тили.

2-савол. Ўзбекистонда умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида нечта Шарқ тиллари чет тили сифатида ўқитилади?

Жавоб.
10 та Шарқ тиллари ўқитилади:
1) турк тили;
2) араб тили;
3) форс тили;
4) дари тили;
5) ҳинд тили;
6) урду тили;
7) хитой тили;
8) корейс тили;
9) уйғур тили;
10) япон тили.

3-савол. Мактабда ёки лицейда ёхуд коллежда чет тили сифатида немис тилини ўқиган абитуриент инглиз тилида тест топшириши мумкинми?

Жавоб.
Чет тилидан тест масаласида муҳим қоидалардан бири ушбудир:
Фараз қилайлик, абитуриент мактабда ёки лицейда ёхуд коллежда чет тили сифатида немис тилини ўқиган (унинг аттестати ёки дипломи иловасида бу фан кўрсатилган). Демак, олий таълим муассасасига ўқишга кириш вақтида у чет тили сифатида немис тилидан тест топширади. Бироқ абитуриент немис тилини эмас, бошқа чет тилини танламоқчи. Бу ерда абитуриент учун иккита танлов варианти бор: (1) инглиз тили ёки (2) француз тили. Ана шу 2 тилдан бирини танлаш мумкин.
Инглиз тилини ўқиганлар немис ва француз тилларидан бирини танлаши мумкин.
Француз тилини ўқиганлар немис ва инглиз тилларидан бирини танлаши мумкин.
Демак, чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилидан бирини ўқиган абитуриент ана шу учта тилдан бирида тест топшириши мумкин (бунда унинг аттестати ёки дипломида ана шу учта тилдан исталган бири кўрсатилган бўлиши лозим).

4-савол. Абитуриент мактабда инглиз тилини ўқиган. Корейс тилини ҳам билади. Корейс тилидан тест топшириши мумкинми?

Жавоб.
Абитуриент мактабда ёки лицейда ёхуд коллежда учта чет тилларидан бирини – инглиз, немис ёки француз тилини ўқиган (унинг аттестати ёки дипломи иловасида бу ҳақда кўрсатилган) бўлса, ўзи мустақил ўрганган бошқа тилни (масалан, корейс тилини) чет тили сифатида танлай олмайди. Абитуриент нечта тилни билишидан қатъи назар, фақат таълим муассасасида олган аттестати ёки дипломи иловасида кўрсатилган чет тилида (инглиз, немис ва француз тилларидан бирида) ТЕСТ топширади.

5-савол. Абитуриент лицейда чет тили сифатида араб тилини ўрганган ва шу тил диплом иловасида кўрсатилган. У француз тилини мустақил ўзлаштирган. Француз тилида тест топширишга рухсат этиладими?

Жавоб.
Агар таълим муассасасида (мактабда ёки лицейда ёхуд коллежда) абитуриент чет тили сифатида ИСПАН, ТУРК, АРАБ, ФОРС, ДАРИ, ҲИНД, УРДУ, ХИТОЙ, КОРЕЙС, УЙҒУР, ИТАЛЬЯН ёки ЯПОН тилини ўрганган ва шу тил аттестат ёки диплом иловасида кўрсатилган бўлса, абитуриент ана шу кўрсатилган тилда кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади (қолган фанлар бўйича тест бўлади). Бунда абитуриент инглиз, немис ёки француз тилини мустақил ўзлаштирган бўлса ҳам мазкур чет тилларининг бирида тест топширишга рухсат этилмайди.

6-савол. Чет тилидан тест топширишда чет тилларини танлаш имконияти қандай ҳал этилган?

Жавоб.
Чет тилидан тест ёки имтиҳон масаласида таълим муассасасининг аттестати (дипломи) ҳал қилувчи роль ўйнайди. Чет тилини танлаш имконияти фақат учта Ғарб тилларида – инглиз, немис ва француз тилларида мавжуд. Ушбу ҳолда ҳам бир шарт бор: учта тилдан бири аттестат ёки диплом иловасида кўрсатилган бўлиши лозим.

7-савол. Қайси ҳолатда чет тилидан тест ёки имтиҳон топширишни танлаш имконпяти юзага келади?

Жавоб.
Чет тилидан тест ёки имтиҳон топширишни абитуриент мустақил танлаши мумкин. Лекин бунинг ҳам шарти бор:
Агар таълим муассасаси берган аттестат ёки диплом иловасида
а) инглиз, немис ва француз тилларидан бири ВА
б) испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян ва япон тилларидан бири мавжуд бўлса, абитуриентга қуйидагилардан бирини танлашга рухсат этилади:
1) ТЕСТ (инглиз, немис ёки француз тили бўйича);
2) КЎП БАЛЛИ БАҲО ТИЗИМИ БЎЙИЧА ИМТИҲОН (испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян ёки япон тили бўйича).

8-савол. Чет тилидан тест ёки имтиҳонни танлаганини абитуриент кимга маълум қилади?

Жавоб.
Абитуриент ариза бераётган вақтда қайси бирини (тестними ёки имтиҳонними) танлаганини аниқ кўрсатиши керак. Абитуриент буни ҳеч кимга маълум қилмайди, балки аризасида аниқ қилиб кўрсатади.

9-савол. Чет тилидан имтиҳон ёки тестни танлаш имконияти немис тили филологияси бўйича ўқишга кираётган абитуриентга бериладими?

Жавоб.
Йўқ, берилмайди. Мазкур қоида инглиз, немис ва француз филологияси йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланмайди.

10-савол. Олий таълим муассасасида ўзбек гуруҳида ўқимоқчи бўлгоан абитуриент кирилл алифбосида тестларни топшириши мумкинми?

Жавоб.
Мумкин. Агар абитуриент олий таълим муассасасида ўзбек тилида (ўзбек гуруҳида) ўқимоқчи бўлса, тест синовларини ўзбек тилида топширади. У тест тест синовларини қайси алифбода (лотин алифбосидами ёки кирилл алифбосидами) топшириш масаласини ўзи мустақил ҳал қилади. Бу унинг ҳуқуқи. Абитуриент қайси алифбони танлаганини ўз аризасида кўрсатиши керак. Бу қоида касбий (ижодий) имтиҳонга ҳам тегишли.

11-савол. Тест синовлари қайси тилларда ўтказилдади?

Жавоб.
Тест синовлари 3 та тилда ўтказилади:
1) ўзбек тилида;
2) рус тилида;
3) қорақалпоқ тилида (Қорақалпоғистон ҳудудидаги ОТМларда).

12-савол. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати бўлган ўқувчи бакалавриатга ўқишга киришда қандай имтиёзга эга?

Жавоб.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари ОТМларнинг бакалавриатига тегишли йўналиш бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

13-савол. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати бўлган бакалавриат талабаси магистратурага ўқишга киришда қандай имтиёзга эга?

Жавоб.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган бакалавриат талабалари ОТМларнинг магистратурасига тегишли ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

14-савол. “Мард ўғлон” давлат мукофоти лауреати бўлган ўқувчи бакалавриатга ўқишга киришда қандай имтиёзга эга?

Жавоб.
Умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари бўлган ўқувчилари ОТМларнинг бакалавриат босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

15-савол. “Мард ўғлон” давлат мукофоти лауреати бўлган бакалавриат талабаси магистратурага ўқишга киришда қандай имтиёзга эга?

Жавоб.
“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари бўлган ОТМ талабалари ёки бакалавр даражасига эга ёшлар ОТМларнинг магистратура босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

16-савол. Абитуриент нечтагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга?

Жавоб.
Абитуриент УЧТАГАЧА бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга (ВМҚ-393, 2017.20.06, 1-илова: Низом, 3-банд, 5-хатбоши).
ИСТИСНО:
2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда истисно белгиланди (ПҚ-4749, 2020.12.06, 1-банд, “а)” кичик банд, 3-хатбоши):
Абитуриент БЕШТАГАЧА бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
ШАРТИ:
Фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлиши керак.

17-савол. Ўзбекистонда ОТМларга ўқишга қабул қилишда тестлар қайси фанлардан тузилади?

Жавоб.
Ўзбекистонда ОТМларга ўқишга қабул қилишда бўлиб ўтадиган тестлар қуйидаги фанлардан тузилади:
1) она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти)
2) математика фани
3) физика фани
4) кимё фани
5) биология фани
6) тарих фани
7) география фани
8) чет тили (инглиз тили, немис тили, француз тили).
Демак, тестлар ҳаммаси бўлиб ана шу 8 та фанлар бўйича тузилади. Бу тестлар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ келиши шарт. Содда ифодалаганда, тестлар юқоридаги 8 та фан бўйича мактабда, лицейда ёки коллежда ўтилган дарсликлар асосида тузилади.

18-савол. Фанлар мажмуаси нима ва ундаги фанлар кетма-кетлиги нимани англатади?

Жавоб.
8 та фандан ҳар бир таълим йўналиши учун мажмуа шакллантирилади. Ана шу шаклланган мажмуа фанлар мажмуаси деб аталади. Масалан, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ)га ўқишга киришда белгиланган фанлар мажмуаси қуйидагича:
1) тарих фани
2) чет тили (инглиз тили, немис тили, француз тили)
Ҳар бир мажмуадаги фанлар уларга ажратиладиган балларнинг миқдорига кўра аниқ кетма-кетликда жойлаштирилади. Масалан, ТДЮУ учун белгиланган фанлар мажмуасида тарих фани биринчи ўринга қўйилган, чунки мазкур фан бўйича тест саволларининг ҳар бирига тўғри жавоб учун 3.2 балл берилади. Иккинчи ўринга чет тили қўйилган. Унга 3.1 балл ажратилган. Демак, ТДЮУ учун фанлар мажмуасидаги фанлар кетма-кетлиги қуйидагича:
1) тарих – 3.2 балл
2) чет тили – 3.1 балл
Абитуриент БЕШТАГАЧА бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш вақтида тест синовларига қўйилган фан мажмуалари ва фанлар бир хил кетма-кетликда жойлашган бўлишига эътибор бериши керак.