Карьера ривожлантириш марказининг мақсадлари

  • Талабаларнинг шахсий ўсиши ва малакасини оширишда ёрдам бериш;
  • Талабаларни самарали ходим бўлишига ва уларни ўз соҳасида тажрибасини оширишга кўмаклашиш;
  • Жамиятга салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни иш топишга ёрдамлашиш.

 

Иш берувчилар

  • Маҳаллий ва халқаро иш берувчи компаниялар билан ҳамкорлик;
  • Талабалар учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш;
  • Компанияларнинг янги ишчиларга бўлган талаблари маълумотлар базасини яратиш.

 

Иш берувчилар

  • Соҳа мутахассисларини тажриба алмашиш мақсадида мунтазам равишда ўқув жараёнига жалб қилиш
  • Битирувчи талабалар учун тўғридан-тўғри иш амалиётини ташкил этиш;
  • Курс таркибини компания лойиҳаси билан бойитиш.

 

Талабалар

  • Талабаларга ўз мақсадларини белгилашда кўрсатмалар бериб бориш;
  • Ўқиш йўналишини танлашда маслаҳатлар бериш;
  • Бўш иш ўринлари, малака ошириш бўйича мунтазам эълон бериб бориш;
  • Бепул тил курсларини ташкиллаштириш;
  • Иш берувчилар томонидан қўлланиладиган махсус дастурий таъминот курсларини ташкил этиш.

 

Тадбирлар

  • Карьера ярмаркаси;
  • Мусобақа ва танловлар;
  • Меҳмонлар маърузалари;
  • Баҳолаш маркази.

 

Касбга йўналтириш

  • Резюме тайёрлаш;
  • Суҳбат;
  • Тақдимотлар;
  • Ментал қўллаб-қувватлаш.

 

Онлайн манбалар

  • Университетнинг иш эьлонлари бўйича веб портали;
  • Компаниянинг кадрларга бўлган талаблари базаси;
  • Иш порталида талабаларнинг таржимаи ҳолларини жойлаштириш.