“Талабалар баҳори” фестивалида талабаларимиз муносиб иштирок этдилар

“Ёшлар ойлиги” доирасида Фарғона вилоятида ўтказилган “Талабалар баҳори” фестивалида ҳоким, депутат, раис, ректор ва ёшлар учрашувлари ташкил этилди.

Фестивал давомида вилоятдаги энг намунали олий таълим муассасалари ва корхоналарига ташрифлар уюштирилди.

Ушбу фестивалда Тошкент давлат иқтисодиёт университети номидан Отабоев Ахмед Махсудбек ўғли ҳамда Низомиддинов Жаҳонмирзо Зуҳриддин ўғли иштирок этди.

Бўлиб ўтган тадбирларда ушбу талабаларимиз фаол қатнашиб берилган саволларга биринчилардан бўлиб жавоб беришди ва ўз таклифларини киритиш орқали “Ҳоким” ва “Ректор” совғаларини кўлга киритдилар.

Етакчиларимизнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги учун фестивал ташкилотчилари томонидан университетимиз ректори ташаккурнома билан тақдирланди.

Тантанали тақдирлаш маросимдан сўнг таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди.

“Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этади.

 

 

 

 

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php