Kun: 13.01.2021

Бугун, 13 январь куни университетимиз Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими, Сиртқи бўлим, Иқтисодиёт кафедраси билан ҳамкорликда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29-йиллиги муносабати билан “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” номли маданий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли кучлар академиясига ташриф буюриб, унда билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мамлакатимиз аҳолисини ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш билан боғлиқ ишларни “Жасур жангчи – ёшлар учун намуна” шиори остида янада жадаллаштириш, ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан таълим муассасаларида ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш вазифаси қўйилганлиги маърузачилар томонидан алоҳида таъкидланди.

Сўзга чиққанларинг ҳар бири аввало, талаба-ёшларни ушбу байрам билан табриклаб, иштирокчиларга самимий ниятларини билдиришди.

Тадбирда иштирок этишган Афғон уруши қатнашчилари Б. Ҳайитов ўтмишда бошидан кечирган синов ва машаққатли уруш тафсилотларини талба-ёшларга гапириб берган бўлса, Чилонзор тумани 81-140 ҳарбий қисм майори А. Чориев бугунги кунда ҳарбий қисмдаги бир куни ҳақида сўзлаб берди. Бундан ташқари ҳарбий қисм аскарлари ҳам сўзга чиқиб, иштирокчиларга ўз тилакларини билдирди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ўқув машғулоти тарзида тақдимот ўтказди. Унда университетимиз талаба-ёшлари фаол қатнашдилар.

Тадбир сўнгида ташриф буюришган меҳмонларга университет томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садирдин Худойқулов, Республика Маънавият-маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, жамоатчилик асосида ТДИУ илмий-адабий маслаҳатчиси Муҳаммаджон Қуронов, Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети декани ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар уюшмаси аъзоси Анвар Мирзо, Жаҳон чемпиони, Олимпиада ўйинлари совриндори Абдулла Тангриев, Афғон уруши қатнашчилари Бекмурод Ҳайитов, Алишер Эшбеков, Чилонзор тумани 81-140 ҳарбий қисм майори Алишер Чориев ва 10 нафар аскарлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

 

Корпоратив бошқарув факултети МО-02 гуруҳ талабаси Мадина Қаҳҳорова – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида нашр этиладиган “QVANT” илмий-оммабоп журнали томонидан тақдирланди. Иқтидорли талабамиз “Энг истиқболли ўзбек стартапи” мукофоти совриндори бўлди. М. Қаҳҳорова “Eyecaria” касалликларини ташхислашга технологияларни татбиқ этгани учун ушбу мукофотга муносиб, деб топилди.

Мукофот QVANT илмий-оммабоп ва амалий журналининг тўртинчи сони тақдимотига бағишланган тадбирда топширилди. Мазкур тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Гулнора Абдураҳмонова ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди.

Талабамизнинг лойиҳаси “Eyecaria” ёш болаларда саратон диагностикалаш учун инновацион платформага асосланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Мадина Қаҳҳоровага келгусидаги илмий фаолиятига муваффақият тилаб, унинг ота-онасига ва устозларига мунннатдорчилик билдириб қоламиз.

Маълумот учун. “QVANT” илмий-оммабоп журналининг асосий вазифалари илмий тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш, инновацион фаолиятларга жўшқинлик бериш, долзарб фундаментал ва амалий илмий муаммоларни ҳал қилишга республика олимларини интеграциялаш, жамиятда илм-фан обрўсини ошириш, илмий-техник зиёлилар қатламини тарбиялаш ва маърифатчилик фаолиятини амалга оширишдан иборат. Журналнинг асосий доимий рукнлари: илм-фан, тиббиёт, коинот, инновацион технологиялар, молия ва иқтисодиёт, ҳуқуқ, экология, маданият ва бошқалар. Бундан ташқари, ҳар бир сонда стартап лойиҳалар учун саҳифалар ажратилади, бу уларга ўзларини бизнес-фаришталарга танитиш имконини беради.

 

Иқтисодиёт факултети томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ўзбек йигитлари — Ватан таянчи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни  Иқтисодиёт факултети талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари билан  бошлаб беришди.

Маънавий-маърифий тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, Садриддин Худойқулов, Тошкент шаҳар Мудофаа ишлари бўлими Фахрийлар кенгаши раиси, захирадаги полковник Зоҳид Ахмедходжаев, Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлими Фахрийлар кенгаши раиси, захирадаги полковник Ҳусан Зуфаров ва бошқалар сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия ҳарбий-техника институти мутахасислари ва курсантлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда оркестр ижросида концерт дастури намойиш этилди.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Буюк Британиянинг The University of Portsmouth ўртасида онлайн ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур меморандум орқали икки томонлама талабалар, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар алмашинув дастурлари амалга оширилади.

Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси вакили Шоҳруз Самадов, The University of Portsmouth томонидан профессор Chris Chang, Jonathan Williams, Joe Hall, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Дилшоджон Раҳмонов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Гулнора Абдураҳмонова иштирок этди.

Маълумот учун. Буюк Британиянинг энг яхши университетларининг юқори 25 талигига кирадиган The University of Portsmouth QS World Ranking’да 601-650 ўринни эгаллайди. 1870 йилда асос солинган университет таълим бозорида 200дан ортиқ бакалавр, 150 та аспирантура, шунингдек 65 та илмий даража дастурларини таклиф этади.

 
archive.php