Kun: 08.01.2021

 Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” хайрия тадбири ташкил этилди.

Сиз-у биз яшаб турган жамиятда инсон шаъни ва манфаати ҳар нарсадан устун. Ўз номига муносиб саховатпешалик тамойиллари асосидаги эзгулик ва яхшиликка йўғрилган мақсадли ишлар юрт тинчлиги, фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминлашга қаратилгандир. Меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш миллий урф-одат ва қадриятларимизда ҳам ўз ифодасини топган хайрли ишлар сирасига киради. Меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саҳоватпешалик ўзбек халқига хос умрбоқий анъаналар ҳисобланади.

Мана шундай эзгу мақсадлар Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти томонидан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” хайрия тадбири доирасида “Катта Олмазор” ва “Бешёғоч” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кам таъминланган, “Темир дафтар”да рўйхатга олинган оила фарзандларига кийим-кечак буюмлари беғараз тарқатилди.

 
archive.php