Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов Иқтисодиёт факультети профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида олий таълимнинг қамрови ва сифатини ошириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Қизғин муҳокамалар жараёнида университетга билимли ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш, таълим беришнинг сифат даражасига эришиш, таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш, талабаларни ўқиш давомида илмий тадқиқотларда иштирок этишларини рағбатлантириш, ўз лойиҳалари асосида тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, фан олимпиадалари, турли кўрик-танловлардаги иштирокини таъминлаш, турли гарнтларни қўлга киритишларига ёрдам бериш борасидаги таклифлар ўртага ташланди.
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда муносиб иштирок этиш, турли лойиҳаларни илмий асосланган ҳолда ҳаётга татбиқ қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.
Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, янги авлод дарсликларини яратиш, университетнинг салоҳиятли фан докорларининг илмий мактаблари ва инновацион фаолиятни жонлантириш жорий йилда устувор вазифалардан эканлиги қайд этилди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан масъул ходимларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.



