Kun: 05.01.2021

Бугун, 5 январь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов ТДИУ академик лицейи педагог жамоаси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда илмий фаолият, ўқув жараёнилари, ўқувчиларнинг илм олишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш қамровини ошириш масалалари муҳокама қилиняпти.

Олдинда турган масалаларни самарали амалга оширишда мавжуд муаммолар ва уларни хал қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида. ТДИУ академик лицейининг лойиҳа қуввати ўқув биноси 950 ўринли. 2020/2021 ўқув йилида 1 та Аниқ фанлар (иқтисод) йўналиши мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда 543 нафар ўқувчи таҳсил олаяпти. Жорий ўқув йилида академик лицейда жами 61 нафар фан ўқитувчилари мавжуд бўлиб, булардан 37 нафари асосий (6 нафар 16,2 фоизи бош ўқитувчи, 8 нафар 21,6 фоизи етакчи ўқитувчи, 7 нафар 18,9 фоизи катта ўқитувчи ҳамда 16 нафар 43,2 фоизи олий маълумотли), яъни асосий штатдаги ўқитувчиларнинг 56,8% тоифали ўқитувчиларни ташкил қилади.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейини 2018-2019 ўқув йилида 442 нафар ўқувчи битирган бўлиб, шундан 223 нафари ОТМ га ўқишга кирган  бу эса 50,45% кўрсаткични кўрсатади. 2019-2020 ўқув йилида эса 193 нафар ўқувчи битирган бўлиб, шундан 118 нафари ОТМ га ўқишга кирган бу эса 61,14 фоизни ташкил этади. Ўтган ўқув йилига нисбатан 10,69% га юқорилади.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди, жумладан академик лицейда 2 та пуллик (иш ҳақи тўланадиган) “Ёш тадбиркор” ва “Корпоратив бошқарув” тўгараклари фаолият юритади, тўгаракка 60 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Бундан ташқари 15 та фан тўгаракларига 200 нафарга яқин ўқувчилар жалб қилинган. 3 та “Шахмат”, “Шашка” ва “Стол тенниси” спорт тўгараклари фаолият юритмоқда уларга 56 нафар ўқувчи-усмирлар ва қизлар жалб қилинган. Ташкил этилган тўгаракларга 312 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинган. Чуқурлаштирилган фанлар бўйича дарсдан кейин қўшимча дарслар ташкил этилган.

 

Бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлигини таъминлаш янги авлод кадрларини етиштириш масаласи билан чамбарчас боғлиқ. Бу ўз навбатида дунёдаги замонавий ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларини ўрганиш орқали ёшларни фикрлашга чорлайдиган методика асосида ўқитишни ташкил этишни тақозо этади.

Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Тошкент давлат иқтисодиёт университети дунёнинг еткачи ва илғор тажрибага эга университети билан янги лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Маълумки, Финляндия таълими ва инновацияси бутун дунёда ўз ютуқлари билан ном қозонган. Ҳозирда Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ва Финляндиянинг Finest Future компанияси ҳамкорликда мамлакатимизда  ахборот-коммуникация ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларга старт берилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ушбу лойиҳаларда илк ҳамкор университет сифатида иштирок этмоқда.

Шу муносабат билан, 2021 йил 5 январь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети ҳамкорлигидаги “Ахборот технологиялар ва тадбиркорлик” бакалавриат таълим йўналиши бўйича қўшма таълим дастурининг очилиш тадбири ўтказилди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги бир қатор Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналари вакиллари, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти билан бир қаторда Турку амалий фанлар университети ректори Веса Таатила (Vesa Taatila),  Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори ҳисобланган Питер Вастербака (Peter Vesterbacka) ва Finest Future вакиллари каби бир қанча нуфузли меҳмонлар иштирок этди.

Дастурнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда Финляндия компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таълим оладилар. Шунингдек, талабалар Финляндиянинг АКТ компаниялари, стартапларида амалиёт ўташади ва ишга қабул қилинади.

Дастлабки келишувларга кўра, қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида “Ахборот технологиялари ва тадбирколик” ҳамда “Бизнес ахборот технологиялари ва тадбиркорлик” таълим йўналишлари бўйича талабаларни қабул қилиши режалаштирилган.

“Президентимиз олий таълим тизимини ривожлантиришда Финляндия тизимини ўрганиш ва унинг яхши томонларини ўқув жараёнига жорий қилиш борасида қатор топшириқлар берган эди. Мана шу топшириқларнинг амалий тасдиғи сифатида бугун Финляндиянинг Турку амалий университети билан қўшма дастурга имзо чекдик”, дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов.

“Таълим тизими бўйича ўқув жараёнининг бир йили Ўзбекистонда, уч йили эса Финляндияда ташкил қилинади. Талабаларимиз ўқиш жараёнининг ўзида амалиётда қатнашишади, ўқиш жараёнининг ўзида тадбиркорлик фаолиятини олиб боришади. Ёшларимиз ўқиш жараёнларини тугатгач эса уларда 1-2 йил давомида ўзининг бизнесини ташкил қилиш, нафақат ўзини, балки ўзбекистонлик ёшларни ҳам иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади”, дейди университет ректори.

Ректорнинг сўзларига кўра, қабул жараёнларида ёшлардан инглиз тилини билишлари талаб қилинади. Бирламчи босқичда ўқув жараёни учун тўлов шакли контракт асосида амалга оширилади. Финляндияда таълим олган талабалар ўша ердаги АКТ компаниялари ва стартапларида амалиёт ўташади ва ишга қабул қилинади. Шунингдек, талабалар учун грантлар ҳам ташкил қилиниши кўзда тутилмоқда.

Шуни айтиш керакки, ушбу лойиҳа Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори ҳисобланган Питер Вастербака (Peter Vesterbacka)нинг етакчилигида амалга оширилади ҳамда инновацион ёндашувлари асосида ташкил этилади.

Ушбу қўшма таълим дастур битирувчиларнинг Финляндия компанияларида амалиёт ўташлари ва ишга қабул қилинишларига қаратилган.

Бу йил қўшма дастур бўйича 50 нафар талаба қабул қилинади ва қабул жараёни йилига икки марта ташкил қилинади.

 

Молия ва бухгалтерия ҳисоби факултети ва Бухгалтерия ҳисоби кафедраси томонидан марҳум фахрий профессор, иқтисод фанлари доктори, Содиқ Вахидовнинг 80 ёшига бағишланган хотира кечаси ўтказилди. Унда университетнинг фахрий профессор-ўқитувчилари, устознинг шогирдлари ва фарзандлари қатнашди.

Хотира тадбирида сўзга чиққанлар устоз олим ҳақидаги илиқ ҳотираларни ёдга олдилар. Устознинг талабчан олимлиги, намунали ҳаёт йўли, меҳрибон раҳбарлиги, оилапарварлиги, ҳар қандай вазиятда холисона ташаббускорлиги, ҳар ишда жонкуярлиги хусусида ҳаётий мисоллар билан сўзлаб берилди. Тўғри сўз ва ҳалолиги билан барчага намуна бўлиб яшаб, ижод этган устознинг ижобий ҳислатлари ёдга олинди. Содиқ Валиевич билан ёнма-ён ишлаган профессор-ўқитувчилар, фарзандлар, шогирдлар устознинг ҳаёти ва илмий ижоди намунали, келажак авлод учун катта мактаб эканлигини, ундан сабоқ олиб яшаш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Воҳидов Содиқ Валиевичнинг шогирдлари, талабалари бугунги кунда республиканинг барча иқтисодий тармоқларида ўз меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар меҳнат фаолиятларида эришган ютуқларни, талабчан устоз сабабли эришганликларини билдирган ҳолда ёдда тутишади.

 
2021 йил 5 январь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Ахборот технологиялар ва тадбиркорлик” бакалавриат таълим йўналиши бўйича қўшма диплом дастурининг очилиш маросими ўтказилади. Тадбирнинг очилиш маросими 2021 йил 5 январь куни 13:00 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2-сонли ўқув биноси мажлислар залида бўлиб ўтади. Қуйидаги ҳавола орқали учрашувда онлайн иштирок этишингиз мумкин: https://us02web.zoom.us/j/88514611554?pwd=eHJ6Ni80RmxmUXNZdWttZkp2SUdJQT09 Meeting ID: 885 1461 1554 Passcode:144755
archive.php