Oy: Dekabr 2020

Ассалому алайкум ҳурматли профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, магистрантлар, талаба-ёшлар ва ишчи ходимлар!

Саноқли соатлардан кейин кириб келадиган янги йил билан барча-барчангизни самимий муборакбод этамиз!

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар!

2021 йилнинг мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном олиши, таълим соҳасида меҳнат қилаётган барча-барча учун улкан масъулият юклайди.

Олдимизда турган улкан вазифаларни Сиз азизлар билан муваффақиятли амалга оширамиз. Ишончимиз комилки, 2020 йил синовларида тобланган метин иродангиз билан таълим-тарбия жараёнларининг сифати ва даражасини замон талаблари асосида тубдан яхшилашга эришамиз, албатта.

Кириб келаётган йилда университетимиз томонидан заҳматкаш устозларимиз, соҳада фаолият кўрсатаётган барча фидойи инсонлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга барча куч ва воситаларни сафарбар этамиз. Фарзандларимизни янгича тафаккур, юксак инсоний туйғулар билан ошно этиш, уларда мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятини узлуксиз ривожлантириб боришдаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Азиз ёшлар!

Бошланадиган янги йилда Сизларнинг орзу-интилишлариингиз, илғор ғоя ва ташаббусларингизни рўёбга чиқариш мақсадида бошлаган ишларимизни давом эттирган ҳолда, уларни янги босқичга кўтариш пировард мақсадимиз бўлади. Азиз ёшлар, ушбу жараёнларда фаол иштирок этган ҳолда, ўз камолотингиз йўлида зарур бўлган масалалар юзасидан таклифлар, ташаббусларни илгари сурасиз, дея умид билдирамиз.

Янги 2021 йил барчамиз учун омадли келсин. Оилавий бахт, соғлиқ-саломатлик барчамизга ҳамроҳ бўлсин. Эртанги кунга ишонч, бугунги кундан мамнунлик ҳисси билан яшаш бахти бизни асло тарк этмасин!

Кириб келаётган янги йил барчамиз учун бахтли, саодатли йил бўлиб, янги орзулар ҳаётимизга қувонч ва янги муваффақиятлар олиб келсин!

Қўнғиротбой ШАРИПОВ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

Олий таълим муассасаларининг «Бухгалтерия ҳисоби» фани ўқитувчиларини акредетациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС (Моливий ҳисобнинг халқаро стандартлари) бўйича ўқитишни ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан маълумот

ОТМ номи Профессор-ўқитувчининг исми шарифи Лавозими Дарс бераётган фани Тингловчини МҲХС бўйича иштироки
Акредитациядан ўтган ўқув маркази номи Ўқув курси давомийлиги Ўқишни бошлаш вақти Ўқишни тугатиш вақти
1. ТДИУ Абдусаломова Нодира Баходировна Кафедра мудири И.ф.д., доцент Бошқарув ҳисоби, бухгалтерия ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
2. ТДИУ Холбеков Расул Олимович профессор, и.ф.д. Бухгалтерия ҳисоби, корпоратив молиявий ҳисобот Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
3. ТДИУ Эргашева Шахло Тургуновна профессор, и.ф.н. Бюджет ҳисоби, МҲХС Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
4. ТДИУ Махсудов Бегматжон  Юлдашалиевич доцент, и.ф.д. Бошқарув ҳисоби, Молиявий ва бошқарув ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
5. ТДИУ Ахмедов Хожиакбархон Дилшатович доцент, и.ф.н. Бошқарув ҳисоби, Молиявий ва бошқарув ҳисоби, Бухгалтерия ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
6. ТДИУ Сативалдиева Доно Абдурахмановна доцент, и.ф.н. Бюджет ҳисоби, Молиявий ва бошқарув ҳисоби, Бухгалтерия ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
7. ТДИУ Ташкенбаева Зарина Улугбековна кат.ўқ., PhD Бухгалтерия ҳисоби, Бошқарув ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
8. ТДИУ Шодиев Эркин Темирович катта ўқитувчи Бухгалтерия ҳисоби, Бошқарув ҳисоби, Банк ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
9. ТДИУ Мавлянова Дилобар Махкамовна катта ўқитувчи Бухгалтерия ҳисоби, Бошқарув ҳисоби, Банк ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
10. ТДИУ Темиров Фуркат Турсоатович катта ўқитувчи Бухгалтерия ҳисоби, Бошқарув ҳисоби, Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
11. ТДИУ Хайдарова Наргиза Анваровна ассистент Бухгалтерия ҳисоби, бюджет ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
12. ТДИУ Юлдашев Элдор Илхомжонович ассистент Бухгалтерия ҳисоби, Банк ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
13. ТДИУ Қувватов Ғолибжон Бахтиёр ўғли ассистент Бухгалтерия ҳисоби, Бошқарув ҳисоби, Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021
14. ТДИУ Эшбекова Зилола Тургунбоевна ассистент Бухгалтерия ҳисоби, Finspect Advisory 2 ой 15.03.2021 15.05.2021

Янги Ўзбекистон – обод ва фаровон, демократик мамлакатимизни барпо этишда ёшларимизнинг алоҳида ўрни бор. Улар ўз ватанпарварликлари, билимлари ва малакаси, ғайрат-шижоатлари, ташаббускорликлари билан учинчи Ренессанс ижодкорлари эканликларини намоён этишга қодирлар, дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг проректори, Иқтисодиёт фанлари доктори Гулнора Абдураҳмонова.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг проректори, Иқтисодиёт фанлари доктори Гулнора Абдураҳмонова Ёшлар – миллат тараққиётининг ҳал қилувчи омили эканлиги ҳақида таъкидламоқда. Унинг фикрича, ёшлар мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ҳам катта куч ҳисобланади.

Бутун дунёда ёшлар ҳар бир давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий бойлиги, сайёрамизда фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт барқарор бўлиши учун янги ғоялар ва ижодий руҳдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган беқиёс куч ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёшлар стратегиясида “Ёшлар сиймосида энг қимматли ва ўта муҳим ресурслар мужассам топган бўлиб, унга ҳар қанча инвестиция киритса арзийди, чунки бу сармоялар бир неча баробар зиёда бўлиб қайтади” деб таъкидланади.

Ҳозир жаҳон ҳамжамиятида қабул қилинган, ёшлар тоифасига мансуб деб ҳисобланадиган 12-24 ёшдагилар 1,2 миллиард нафарни ёки Ер юзи аҳолисининг 16 фоизини ташкил этади. 2030 йилга бориб уларнинг сони яна 7 фоизга ортиб, 1,3 миллиард нафарни ташкил этиши башорат қилинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев куни кеча Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида ҳам ёшларимизни “Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” деб таърифлади. Мамлакатимизда бугунги кунда агар мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасалар бўлғуси Уйғониш даврининг тўрт узвий ҳалқаси, боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимиз унинг тўрт таянч устуни деб ҳисобланаётган бўлса, фикримизча ёшларимизни Учинчи Ренессанснинг ижодкорлари дейиш мумкин.

Аҳолимизнинг ярмидан зиёдини ёшлар ташкил этадиган юртимизда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Кейинги йилларда бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшлар сиёсатига дахлдор 40 дан зиёд Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Ёшлар сиёсати соҳасидаги муҳим йўналишлардан бири сифатида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, йигит-қизларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш каби ниҳоятда долзарб масалаларга янги тизим асосида ёндашиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.

Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида, Ватан ҳимоясидек шарафли вазифани адо этишда миллионлаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилмоқда. Юзлаб йигит-қизларимиз парламентимиз ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг аъзоси сифатида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда Олий Мажлис ҳузурида Ёшлар парламенти тузилган, шунингдек, ёшлар масалаларини давлат миқёсида амалга оширишда давлат бошқарув органи статусига эга Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилган.

Жаҳон миқёсида фан ва техника ниҳоятда тараққий этиб, инновациялар рақобат устунлигига эришнинг асосий омилига айланган шиддатли юксак интеллектуал салоҳиятга эга кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бу ҳисобга олинган ҳолда, жумладан, кейинги уч йилда республикамиздаги олий ўқув юртлари сони 60 фоизга ошиб, 116 тага етди. Улар орасида нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари борлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул квоталари сони изчил ошириб борилмоқда. Агар 2016-2017 ўқув йилида бу рақам 58 мингтани ташкил этган бўлса, 2020 йилда 150 мингтага етди, яъни бу йил мактаб битирувчиларининг 25 фоизи олий ўқув юртларида ўқиш имконига эга бўлади. Ҳолбуки, 2017 йилда бу рақам 9 фоизга тенг эди.

Ёшлар мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ҳам катта куч. Республикамизда 230 мингга яқин ёш тадбиркор ва фермерлар, моҳир ҳунармандлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг сафи янада кенгайиши учун давлат томонидан зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Фақат “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида ёш авлод вакилларининг 8 мингтага яқин бизнес лойиҳасига 1 триллион 630 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, натижада 40 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этилди.

Навқирон авлод тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда республикамизда ташкил этилаётган “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказлари ва “Ёшлар меҳнат гузарлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларда тадбиркорлик кўникмаларини эгаллаган ёшлар мустақил фаолиятини бошлашмоқда. Қишлоқ жойларида эса “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 65 мингга яқин ёш деҳқонларга 54 минг гектардан зиёд ер ажратиб берилди.

Шу билан бирга ёшларнинг қатор ниҳоятда долзарб муаммолари ҳал этилмай қолмоқда. Халқаро меҳнат ташкилотининг “2020 йилда ёшларнинг иш билан бандлиги глобал тенденциялари: эртанги кун технологиялари ва иш жойлари” маърузасида таъкидланишича, ёшларда эртанги кунга бўлган ишончи ташвишли тус олмоқда.

Бунинг асосий сабабларидан бири – ишлаб чиқариш тобора автоматлаштирилаётганлиги учун ёш ходимлар билими ва малакасига мувофиқ иш жойлари етишмаяпти. Жумладан, 2019 йилда жаҳонда 267 миллион ёшлар ўқимасди ҳам, ишламасди ҳам. Бу аввалги – 2017 йил якуни бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларидан 8 миллион нафарга ортган. Бу йил кўп жиҳатдан коронавирус пандемияси оқибатида ана шундай ёшларнинг сони 273 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам ёшлар ўртасида ишсизлик даражаси юқорилигича қолмоқда. Жумладан, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 11,1 фоизни ташкил этган. 16−30 ёшгача бўлганлар ўртасида эса ишсизлик даражаси 17,1 фоизга етган.

Шунинг учун Президентимизнинг Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида бу ниҳоятда долзарб муаммога алоҳида эътибор берилган. Ёшларни самарали иш жойлари билан кафолатли таъминлаш учун давлат томонидан ҳали мисли кўрилмаган чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Ўтказилган тадқиқотлар ёшларимизда ҳозирча бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малака етишмаслигидан далолат бермоқда. Бу ҳисобга олинган ҳолда “Микрокредитбанк”ка касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиб, сертификат олган ёшларга имтиёзли фоизларда микрокредитлар ажратиш чораларини кўриш вазифаси қўйилди. Бундай кредитлар 3 йил имтиёзли даври билан 7 йил муддатга берилади. Банк томонидан ушбу мақсадлар учун келгуси йилда 45 миллион долларлик микрокредитлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Эндиликда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ҳар 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшлар бириктирилади. Тижорат банкларининг ҳудудларда фаолият бошлаган “Лойиҳалар фабрика”лари ёшларимизнинг илғор ғоялари асосида лойиҳавий таклиф ва бизнес режаларини тайёрлаб беради.

Ёшлар лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилиб, ушбу жамғармага 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Ушбу жамғарма ёшларнинг лойиҳаларига қулай шартларда ва паст фоизларда кредит беради. Бу 2021 йилнинг ўзида йилда камида 500 минг ёшга иш жойи яратиш имконини беради. Шунингдек, республикамиз ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанаси янада кучайтирилиб, ана шу эзгу ишга жалб этиладиган ҳунарманд усталарни Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Юртимизда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш тажрибасидан фойдаланган ҳолда барча шаҳар ва туманларида “Ёшлар кичик саноат зоналари” ташкил этилади. Ушбу саноат зоналарида ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектлари жойлаштирилади.

Тижорат банкларининг ҳудудларда фаолият бошлаган “Лойиҳалар фабрика”лари ёшларимизнинг илғор ғоялари асосида лойиҳавий таклиф ва бизнес режаларини тайёрлаб беради. Ёшлар лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилиб, ушбу жамғармага 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Ушбу жамғарма ёшларнинг лойиҳаларига қулай шартларда ва паст фоизларда кредит беради.

Янги Ўзбекистон – обод ва фаровон, демократик мамлакатимизни барпо этишда ёшларимизнинг алоҳида ўрни бор. Улар ўз ватанпарварликлари, билимлари ва малакаси, ғайрат-шижоатлари, ташаббускорликлари билан учинчи Ренессанс ижодкорлари эканликларини намоён этишга қодирлар.

Гулнора АБДУРАҲМОНОВА, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори

Нафақат ўз шогирдларига, балки, авваламбор ўзига юқори талаблар қўйган олим, ажойиб устоз ва ўқитувчи С. Вахидов 55 йил давомида барча ижодий ва илмий билимларини, ташкилий қобилиятларини Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ривожланишига сарфлаган. 

Вахидов Содиқ Валиевич 1941 йил 5 январда Украинада Херсон вилоятида туғилган.

1959 йилда ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатди, 1962 йилда Тошкент халқ хўжалик институтининг  “Бухгалтерия-иқтисодиёт факультети”га ўқишга кирди ва 1967 йил март ойида имтиёзли диплом билан тугатди.

Вахидов Содиқ Валиевич 1971 йилдан 1974 йилгача Г.В. Плеханов номидаги Москва Халқ хўжалик институти “Хўжалик фаолияти ҳисоби ва таҳлили” кафедрасининг кундузги аспирантурасида таҳсил олди ва диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

1979 йилда доцент, 1992 йилда эса профессор бўлди. Ўзининг бутун фаолияти давомида у Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бир қатор лавозимларда ишлаган. 10 йилдан ортиқ вақт давомида декан, ички назорат хизмати раҳбари бўлган. 2005 йилда С. Вахидов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “фахрий профессори” унвонига сазовор бўлган.  

С. Вахидов ўз фаолияти давомида турли илмий, ўқув ва услубий мавзуларда 300 дан ортиқ рисолалар нашр этган. У 8 та дарслик, шу жумладан “Бухгалтерия ҳисоби назарияси”, “Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисоби хусусиятлари” дарслиги кирилл ва лотин ёзувларида кўп сонда нашр этилган бўлиб, талаба ва амалиётчиларнинг севимли китоби бўлиб ҳисобланади.

Профессор С. Вахидов бир неча марта Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган, 1992 йилда малакали молиячи ва иқтисодчи мутахассисларни таййёрлагани, илмий, ўқув-услубий ва жамоат ишларида фаол иштирок этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Профессор С.В.Вахидов ажойиб талабалар авлодини вояга етказди, улардан 10 нафари номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, унинг шогирдлари Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, мамлакатимиз банкларида менежер ва бош ҳисобчи бўлиб ишлайдилар, янги авлод талабаларига билим берадилар.

Профессор С. Вахидовнинг ҳар доим алоҳида ғурури бўлиб нафақат унинг шогирдлари, балки энг муҳими, унинг фарзандлари ҳам бўлган: ўғли T. Вахидов 15 йилдан ортиқ Лондонда яшайди ва ишлайди. Қизи Расулова М.С. – иқтисод фанлари номзоди, SGS (Швейцария) компаниясининг сертификатлаш бўлими бошлиғи, нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ мамлакатларида халқаро ISO стандартларига мувофиқ сертификациялаштириш соҳасидаги етакчи мутахассислардан бири бўлиб ҳисобланади.

Профессор Вахидов Содиқ Валиевич ўзининг яқинлари, талабалари, ҳамкасблари ва дўстлари хотирасида ва қалбида абадий қолади. 

Janubiy Koreyaning O‘zbekistondagi “Shinhan” banki vakolatxonasi Toshkent davlat iqtisodiyot universitetining 3 nafar talabasiga bir martalik stipendiya taqdim etdi.

Janubiy Koreyaning eng yirik banklaridan birining taqdim etgan stipendiyasi talabalarga o‘qish uchun xarajatlarning bir qismini qoplash imkonini beradi.

“Shinhan” bankining stipendiyasiga quyidagi talabalar loyiq, deb topildi:

– Sharipov Ruslan Baxtiyor o‘g‘li – Korporativ boshqaruv fakulteti uchinchi bosqich talabasi;

– To‘rayev Suhrob Jahongir o‘g‘li – Moliya va buxgalteriya hisobi fakulteti uchinchi bosqich talabasi;

– Isomuxammedov Isroil Isomuxammed o‘g‘li – Xalqaro turizm fakulteti uchinchi bosqich talabasi.

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Janubiy Koreyaning O‘zbekistondagi “Shinhan” banki vakolatxonasiga talabalarni qo‘llab-quvvatlagani uchun minnatdorlik bildiradi. “Shinhan” banki hamda TDIU o‘rtasidagi hamkorlik yanada rivojlanishiga umid bildiradi.

 

Toshkent davlat iqtisodyot universitetida “MiSS Yangi Yil” ta’nlovining final bosqichi bo‘lib o‘tdi. Tadbirni universitet rektori Qo‘ng‘irotboy Sharipov ochib berar ekan, ushbu bosqichga yetib kelgan qizlarni qutlab, ishtirokchilarga omad tiladi.

Tanlov universitet Yoshlar ittifoqi, Xotin-qizlar jamoat tashkiloti tomonidan tashkil etilib, “Anor” brendi jamosi, “Gradatsiya” o‘quv markazi hamda “Sokin” oshxonasi homiylik qildi.

“MiSS Yangi Yil” ta’nlovining final bosqichida quyidagi 8 nafar talaba qiz ishtirok etdi:

Eshmamatova Madina Mansur qizi – Moliya va buxgalteriya hisobi fakulteti talabasi;

Abdurasulova Manzura Abdushukurovna – Iqtisodyot fakulteti talabasi;

Umedjanova Sabina Qudratovna – Moliya va buxgalteriya hisobi fakulteti talabasi;

Po‘latova Zuhra Alisher qizi – Raqamli iqtisodyot fakulteti talabasi;

Shokirova Dilafruz Zafarbek qizi – Moliya va buxgalteriya hisobi fakulteti talabasi;

Nematillayeva Aziza Shoxidaliyevna – Korparativ boshqoruv fakulteti talabasi;

Jamolova Sevara Saidaxmadovna – Xalqaro turizm fakulteti talabasi;

Matkuliyeva Malika Akbarovna – Iqtisodyot fakulteti talabasi.

Ishtirokchilar final bosqichida 3 ta shart bo‘yicha bellashdilar. Jumladan, birinchi shartda harbir ishtirokchi o‘zi, oilasi, o‘qishi va qiziqishlari haqidagi 3 daqiqali video rolik tayorladi, ikkinchi shartda “blits savol-javoblar” va uchinchi shart “erkin mavzu” bo‘yicha o‘z iqtidorlarini namoyon etdilar.

Takrorlanmas chiqishlar, do‘stona hamjihatlik va biroz hakamlar hayatiga etirozlar bilan tadbir boshqa bayromona kechalarga qaraganda ancha ko‘tarinki ruhda bo‘lib o‘tdi. Har bir fakultet o‘z nomzodlarini tadbir so‘ngigacha qo‘llab-quvatlab, har bir chiqishlarini olqishlab turishdi.

Hakamlar hayatining baholash mezonlari bo‘yicha “MiSS Yangi Yil” ta’nlovida 1-o‘rinni, jami 74 ball jamg‘arib Moliya va buxgalteriya hisobi fakulteti talabasi Shokirova Dilafruz Zafarbek qiziga nasib etdi. G‘olibga birinchi darajali diplom, “Anor” brendidan libos, “Gradatsiya” o‘quv markazidan 500 000 so‘m pul mukofot, hamda esdalik sovg‘alari taqdim etildi. 2-o‘rinni jami 73 ball jamg‘arib Iqtisodyot fakulteti talabasi Abdurasulova Manzura Abdushukurovna egalladi. Unga ikkinchi darajali diplom, “Gradatsiya” o‘quv markazi tomonidan 300 000 so‘m pul mukofoti hamda esdalik sovg‘alari topshirildi. 3-o‘ringa Korparativ boshqoruv fakulteti talabasi Nematillayeva Aziza Shoxidaliyevna munosib topilib, uchunchi darajali diplom, “Gradatsiya” o‘quv markazi tomonidan 200 000 so‘m pul mukofoti hamda esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandi.

 Qolgan ishtirokchi qizlar ham o‘zlarining betakror chiqishlari bilan hakamlar hayati va muxlislarning olqishlariga sazovar bo‘ldi. “MiSS Yangi Yil” ta’nlovining fina bosqichidagi ishtiroki, shartlarni mukammal darajada uddalashiga qarab qolgan ishtirokchi qizlar turli nominatsiyalar bo‘yicha maxsus diplom, esdalik sovg‘alari hamda “Sokin” restorani tomonidan 100 000 so‘mdan pul mukofoti bilan taqdirlandi.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети юқори малакали педагогларни ишга қабул қилиш бўйича

ТАНЛОВ эълон қилади

(2020 йил декабрь ойига )

Профессорлар: Молиявий таҳлил ва аудит, Ижтимоий гуманитар фанлар, Иқтисодиёт, Менежмент ва маркетинг

Доцентлар: Молия, Иқтисодиётда математик методлар, Иқтисодий хавфсизлик, Корпоратив иқтисодиёт ва бизнес таҳлил, Халқаро бизнесни бошқариш, Банк иши ва инвестициялар.

Катта ўқитувчилар: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Жаҳон иқтисодиёти, Амалий математика, Инглиз тили, Корпоратив иқтисодиёт ва бизнес таҳлил, Иқтисодиёт, Молия ва бухгалтерия ҳисоби, Менежмент ва маркетинг, Фундаментал иқтисодиёт.

Ассистентлар: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Банк иши ва инвестициялар, Маркетинг, Бизнес бошқаруви ва логистика, Амалий математика, Менежмент ва маркетинг.

Ўқитувчи: Инглиз тили, Хорижий тиллар, Умумий ва аниқ фанлар.

ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ:

Ректор номига ариза;

Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (Бошқа ташкилотлардан танловда қатнашишга ариза берганлар учун);

Олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги аттестат нусхалари (Бошқа ташкилотлардан танловда қатнашишга ариза берганлар учун);

Илмий ишлари рўйхати;

Малака оширганлиги ҳамда қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар;

Охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот;

Кафедра муҳокамасидан кўчирма   Аризалар қабул қилиш муддати – эълон чоп этилган кундан бошлаб 1 ой. Манзилимиз      –     100066,     Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49. ТДИУ, Ходимлар бўлими. Тел.: (0-371) 239-01-08

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузурида «Тадбиркорлик ва иқтисодий ривожланишни ўрганиш маркази»нинг очилиши муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети катта илмий ходими Рауф Салаходжаев «Тадбиркорлик ва иқтисодий ривожланишни ўрганиш маркази» фаолиятини йўлга қўйишнинг мақсади, вазифалари ҳақида тақдимот қилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ўқув ишлари бўйича проректор Мансур Эшов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Гулнора Абдураҳмонова, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садриддин Худойқулов ва бошқалар иштирок этиб, университет илмий салоҳиятини ошириш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий ишлар, самарали ихтиролар, инновацион ишланмалар яратилишида янги ташкил этилган марказнинг ўрни алоҳида бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан батафсил маълумот олдилар ва келгусидаги ҳаракатлар кўлами келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 25 июнь куни Рауф Салаходжаев ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинган эди. Жумладан, ТДИУ ҳузурида тадқиқот институти ва бизнес мактаб ташкил этиш, иқтисодий таҳлил қила олиш кўникмаларига эга кадрлар тайёрлашда дунёнинг илғор тажрибаларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, уни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинган.

 
Иқтисодиёт факультети «Инсон ресурсларини бошқариш» кафедраси қошида иқтидорли талабаларнинг изланувчанлик салоҳиятларини юзага чиқариш, креатив фикрлаш имкониятларини ривожлантириш, уларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш ҳамда мутахассислик бўйича янги ва қўшимча билимлар бериш мақсадида «HR менеджерлар» тўгараги ташкил этилди. Куни кеча унинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда тўгарак аъзолари «HR management менинг тасаввуримда» мавзусида инглиз ва ўзбек тилларида тайёрлаган тақдимотлари билан иштирок этдилар. Тадбирда фаол қатнашган тўгарак аъзолари махсус сертификат билан тақдирландилар. Ушбу тўгаракка барча қизиқувчи талабаларни таклиф этамиз.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ёшлар иттифоқи томонидан талаба-қизлар ўртасида «MiSS yangi yil» танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

Танловнинг илк босқичида 59 нафар иштирокчи ўзаро беллашиб, улардан 23 нафари кейинги босқич учун йўлланма олди. Иккинчи босқичда иштирокчилар ўзларининг истеъдодлари, қобилиятлари ва қизиқишларига оид иншо ёздилар, ўзларининг пазандаликка оид маҳоратларини намоён қилдилар.

Танлов Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, 11 нафар иштирокчи 2020 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган университет финал босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

«MiSS yangi yil» танловининг финал босқичида иштирок этадиган талаба-қизлар ўзлари ҳақидаги 3 дақиқалик видеоролик тайёрлайдилар, блиц савол-жавобларда иштирок этадилар.

Танлов ғолиблари Градация ўқув марказидан 500 000, 300 000, 200 000 Анор ательесининг бренд либоси ҳамда диплом билан тақдирланади. Номинациялар бўйича ғолиблар эса, «Сокин» ошхонаси томонидан 100 000 сўмдан рағбатлантирилади ҳамда Анор ательесининг катта чегирмалар сертификати ва қимматбаҳо совғаларига эга бўладилар.

Шунингдек, омадли иштирокчи университет ректори ойлик маошидан 500 минг сўм билан тақдирланади.

 
archive.php