“Баҳор байрами” фестивали бўлиб ўтмоқда

Хитойнинг анъанавий “Баҳор байрами” байрами муносабати билан Чин юрти қўшиқлари, шеърлари ва рақслари, анъанавий хитой маданияти билан олий ўқув юртлари ва коллежлари ўқитувчиларини, шунингдек талабаларини яқиндан таништириш мақсадида фестивал ўтказилаяпти.

“Баҳор байрами” фестивали доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида хитой тилини ўрганаётган талабалар таниқли хитой ёзувчиси Чжу Цициннинг “Баҳор” насрини хитой тилида ижро қилдилар.  Мазкур ижро эса Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан юқори баҳоланди. 

Фестивал давом этади. Тошкент шаҳридаги 59-сонли ўрта умумталим мактабида анъанавий хитой байрамини нишонлаш бўйича янги йил тадбирлари бўлиб ўтади. 2021 йил 26-феврал, жума куни эрталаб соат 10:00да бошланадиган тадбирда Хитойнинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Жианг Ян хоним иштирок этиши режалаштирилган.

   

Izohlar
Izoh qoldirish