Қирғизистонлик талабалар университетимизда бир ой давомида таҳсил оладилар

Ўш давлат университети билан тузилган халқаро меморандумга мувофиқ, қирғизистонлик 7 нафар талаба академик мобиллик асосида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил оладилар.

Талабалар 2021 йилнинг 22 февралидан 22 мартига қадар Ахборот тизимлари ва технологиялари, Амалий математика ва информатика таълим йўналишларида билим оладилар. Ушбу муддат давомида семинар-тренинглар ва бошқа амалий дарсларда ҳам иштирок этади.

Ўш давлат университети талабалари таълим даргоҳимизда муносиб кутиб олиниб, дарс жараёнларига қатнашиши учун барча зарур шароитлар яратиб берилди.

 

Izohlar
Izoh qoldirish