Ўзбекистон – дилбар ватаним

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда улуғ шоир таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.

Шу муносабат билан, Акмал Саидов, Қаландар Абдураҳмонов, Ғолиб Мирзо томонидан “Ўзбекистон – дилбар ватаним (Устоз Абдулла Орипов ҳақида хотиралар)” номли янги асар чоп этилди.

Ардоқли шоиримизнинг Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни мадҳ этган етук бадиий асарлари, сермазмун ҳаёти ва ижтимоий фаолиятининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Асарда Абдулла Ориповнинг ушбу ҳислатлари, шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари, ижод ва ҳаёт йўлидаги турли воқеалар муаллифлар тилидан баён қилинган.

Ушбу асар ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг бетакрор ижодий меросини ўрганишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Izohlar
Izoh qoldirish