Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, кийиниш маданияти масалалари муҳокама қилинди

Иқтисодиёт факультети томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, кийиниш маданияти масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлашда профилактик муолажаларга эътибор бериш, ижодкорлик ва ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш борасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида қилинаётган ишлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Тиббиёт соҳаси вакиллари, психологлар томонидан интерактив тарзда ҳар бир инсонда тиббий маданиятни ошириш, санитария-гигиенага амал қилишнинг аҳамияти, тўғри овқатланиш борасида ўз маслаҳатларини билдириб ўтдилар.

 

Izohlar
Izoh qoldirish