Хорижда таълим олган ватандошлар диққатига!!!

Сиз Ўзбекистоннинг учинчи ренессанс пойдевори қурилишига ва Ўзбекистондаги олий таълимни кейинги босқичга олиб чиқиш учун ўз ҳиссангизни қўшиш истагидамисиз? Унда сизни ҳамкорликка чақирамиз.

Халқаро эътироф этилган рейтинглардаги TOP-1000 университетларда таълим олган магистр  ёки PhD даражасига эга ватандошларни Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда 2021-2022 ўқув йили учун  бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислигларидаги фанлар учун профессор-ўқитувчиларни  ишга таклиф қилади.

Талаблар:

  • ўзига бириктирилган фанлар дастурини (syllabus) мустақил яратиш;
  • камида бир магистратура талабасининг магистрлик диссертациясига илмий раҳбарлик қилиш ёки биргаликда илмий мақолалар ёзиш (Web of Science ёки Scopus);
  • замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда интерактив равишда машғулот олиб бориш.

Қўшимча имкониятлар:

  • иш ҳақи келишилган ҳолда устама билан берилади;
  • дарс машғулотларини инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб бориш мумкин;
  • дарс машғулоти вақтлари профессор-ўқитувчининг имкониятидан келиб чиққан ҳолда унга қулай вақтга белгиланади;
  • ўқув режага замон талабларини ҳисобга олган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш имконияти;
  • 2021/2022 ўқув йили учун профессор-ўқитувчилар билан шартномалар тузиш 2021 йил 1 мартдан бошланади;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети номидан Web of Science ёки Scopus тизими таркибига кирган нуфузли журналларда илмий мақола чоп этган ва фанлардан ўқув адабиётлари чоп этган профессор-ўқитувчилар қўшимча равишда муносиб моддий рағбатлантирилади.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, ECTS кредит-модуль тизимини қабул қилди. Ҳозирги кунда 1-босқич бакалавр ва магистратура талабалари тўлиқ ECTS кредит-модуль тизимида таълим олмоқда. Ўқув режалар халқаро рейтингларда TOP-300 университетлар ўқув режалари асосида ишлаб чиқилди.

Мурожаат учун маълумот:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими бошлиғи PhD.Султанов.М.К.
Email: m.sultonov@tsue.uz
Телеграм:  +998935825584
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори
Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович
Email: rector@tsue.uz
Тел: (0 371) 232-64-21
Fax: (0 371) 239-41-23
Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
Ўқув ишлари бўйича проректори
Эшов Мансур Пулатович
Email: m.eshov@tsue.uz
Тел: (0 371) 232-64-46
Fax: (0 371) 232-64-46

Izohlar
Izoh qoldirish