Талабалар университет раҳбарияти билан учрашувда ўзларини қийнаётган масалаларга ечим топдилар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Кредит-модуль тизими асосида Инглиз тили гуруҳларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда университетнинг биринчи босқичи Инглиз тили гуруҳларида ўқийдиган талабалар сони 394 тани ташкил этиб, уларга 30дан ортиқ малакали профессор-ўқитувчилар дарс бериб келмоқда. Мазкур профессор-ўқитувчиларнинг аксарияти дунёнинг халқаро эътироф этилган рейтингларида кучли 1000 таликка кирган олий таълим муассасаларида таҳсил олган.

Учрашув самимий ва очиқ мулоқот шаклида ўтиб, мавжуд муаммолар кенг муҳокама қилинди. Уларни ҳал етиш бўйича ечимлар ва таклифлар билдирилди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида English club, ҳар бир факультетда алоҳида Бизнес инглиз клуб ташкил этиш, АРМда хорижий тиллардаги (инглиз тилидаги) ўқув адабиётларини кўпайтириш ва АРМни JSTOR, EBSCO базаларига уланишини йўлга қўйиш бўйича аниқ ечимлар таклиф этилди.

Шунингдек, онлайн дарсларда талабаларнинг бир аудиториядан эмас, балки ўз уйларидан иштирок этишига рухсат бериш, 1-семестр якунлари бўйича олинган баҳоларни эълон қилиб бориш, хорижий грантлар ютиш бўйича талабалар учун доимий тақдимотлар ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилди. АРМнинг ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашини таъминлаш, ундаги интернет тармоғига уланган компьютер хоналари иш вақтини соат 18.00 дан кейин ҳам фаолият олиб боришини таъминлаш бўйича ҳам таклифлар ўртага ташланди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, унинг ижросини сифатли таъминлаш учун тегишли бўлимлар, мутасаддилар ходимларга вазифалар белгилаб берилди.

Талабаларнинг барча саволлари ва таклифлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ўқув ишлари бўйича проректор Мансур Эшов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Гулнора Абдураҳмонова, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Дилшоджон Раҳмонов, Таълимни кредит тизимини бошқариш бошқармаси бошлиғи Мансур Султонов, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Баҳриддин Бердиёровлар томонидан тингланиб, кўтарилган айрим масалалар жойида ҳал этилди.

             

Izohlar
Izoh qoldirish