Портсмурт университети билан ҳамкорлик келишуви имзоланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Буюк Британиянинг The University of Portsmouth ўртасида онлайн ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур меморандум орқали икки томонлама талабалар, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар алмашинув дастурлари амалга оширилади.

Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси вакили Шоҳруз Самадов, The University of Portsmouth томонидан профессор Chris Chang, Jonathan Williams, Joe Hall, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Дилшоджон Раҳмонов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Гулнора Абдураҳмонова иштирок этди.

Маълумот учун. Буюк Британиянинг энг яхши университетларининг юқори 25 талигига кирадиган The University of Portsmouth QS World Ranking’да 601-650 ўринни эгаллайди. 1870 йилда асос солинган университет таълим бозорида 200дан ортиқ бакалавр, 150 та аспирантура, шунингдек 65 та илмий даража дастурларини таклиф этади.

 

Izohlar
Izoh qoldirish
single.php