Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!

Бугун, 13 январь куни университетимиз Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими, Сиртқи бўлим, Иқтисодиёт кафедраси билан ҳамкорликда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29-йиллиги муносабати билан “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” номли маданий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли кучлар академиясига ташриф буюриб, унда билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мамлакатимиз аҳолисини ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш билан боғлиқ ишларни “Жасур жангчи – ёшлар учун намуна” шиори остида янада жадаллаштириш, ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан таълим муассасаларида ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш вазифаси қўйилганлиги маърузачилар томонидан алоҳида таъкидланди.

Сўзга чиққанларинг ҳар бири аввало, талаба-ёшларни ушбу байрам билан табриклаб, иштирокчиларга самимий ниятларини билдиришди.

Тадбирда иштирок этишган Афғон уруши қатнашчилари Б. Ҳайитов ўтмишда бошидан кечирган синов ва машаққатли уруш тафсилотларини талба-ёшларга гапириб берган бўлса, Чилонзор тумани 81-140 ҳарбий қисм майори А. Чориев бугунги кунда ҳарбий қисмдаги бир куни ҳақида сўзлаб берди. Бундан ташқари ҳарбий қисм аскарлари ҳам сўзга чиқиб, иштирокчиларга ўз тилакларини билдирди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ўқув машғулоти тарзида тақдимот ўтказди. Унда университетимиз талаба-ёшлари фаол қатнашдилар.

Тадбир сўнгида ташриф буюришган меҳмонларга университет томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садирдин Худойқулов, Республика Маънавият-маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, жамоатчилик асосида ТДИУ илмий-адабий маслаҳатчиси Муҳаммаджон Қуронов, Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети декани ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар уюшмаси аъзоси Анвар Мирзо, Жаҳон чемпиони, Олимпиада ўйинлари совриндори Абдулла Тангриев, Афғон уруши қатнашчилари Бекмурод Ҳайитов, Алишер Эшбеков, Чилонзор тумани 81-140 ҳарбий қисм майори Алишер Чориев ва 10 нафар аскарлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

 

Izohlar
Izoh qoldirish