“Инсон ресурсларини бошқариш” номли дарслик тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун, 16 январь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида иқтисод фанлари доктори, профессор Гулнора Абдураҳмонова муаллифлигида чоп этилган “Инсон ресурсларини бошқариш” номли дарсликнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда мамлакатимизнинг бир қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳамда олий таълим муассалаларининг етакчи олимлари иштирок этиб, муаллифнинг илмий фаолияти, тадқиқот ишлари ҳамда «Инсон ресурсларини бошқариш» номли дарсликнинг мазмун-моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

“Инсон ресурсларини бошқариш” номли дарслиги мамлакатнинг меҳнат ресурларига талабини таъминлаш, уларнинг умумий ва касбий меҳнат лаёқатини ривожлантириш, малакалли ва истиқболли кадрлар таркибини шакллантириш билан ташкилотлар фаолиятининг комплекс ва мақсадли йўналтирилганлигини таъминлашни, шунингдек, персоналнинг фаолиятини замонавий кўрсаткичлар асосида баҳолаш орқали, уларнинг самарали фаолият юритиши учун қулай муҳит яратилиши билан боғлиқ масалаларни қамраб олган.

Шунингдек, дарсликда муаллиф томонидан инсон ресурларини ўрганишга илмий ёндашув сифат ва сон хусусиятилари ажралиб турадиган мураккаб, кўп структурали тузилмадан иборат эканлиги илмий-назарий қарашлар ва илмий манбалар асосида ёритилган.

Ушбу дарслик аҳолининг иш билан бандлиги ва меҳнат муносабатлари органлари мутахассислари, корхона ва ташкилотлар бошқарувчилари ва ходимлари, кадрлар хизматида иш юритувчи ходимлар малака ошириш курслари тингловчилари, иқтисодиёт таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари ва талабалари, умуман, инсон ресурсларини бошқаришга қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.

Ушбу дарслик “Asaxiy.uz” электрон китоб дўконига жойлаштирилган бўлиб, китобхонлар учун уни харид қилиш имконияти яратилган.

 

Izohlar
Izoh qoldirish