Академик лицей ўқувчилари рақамли иқтисодиётни ўрганадилар

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси мудири доцент М. Абдуллаев, кафедра профессори Т. Қўчқоров, доцентлар Ш. Хашимходжаев ва А. Қобилов томонидан Академик лицей ўқувчилари учун “Рақамли иқтисодиётни Ўзбекистонда тараққий эттириш йўллари ва унда ёш авлоднинг ўрни” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Учрашув давомида ўқувчиларга мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ривожланишининг тенденциялари, ёш авлоднинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни, рақамли саводхонликни шакллантириш, келажак касблари, рақамли иқтисодиёт шаклланишида ёш авлоднинг ахборот технологиялари саводхонлиги бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳамда кафедра қошида ташкил этилган “Бир миллион дастурчи” тўгараги ва “Мультимедиа маркази” ҳақида кенг маълумот берилди.

Муҳокамалар давомида лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбир якунида ўқувчиларнинг таклифига биноан Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси томонидан амалга оширилаётган ишлар, кафедра қошида ташкил этилган “Мультимедиа маркази” билан танишиш мақсадида “Очиқ эшиклар куни”ни ҳамда ҳафтада бир маротаба “Информатика” фанининг дарс жараёнини университет 5 биносининг 1-қаватида жойлашган аудиторияда ўтказишга келишиб олинди.

   

Izohlar
Izoh qoldirish