5А230106 – Эконометрика

Эконометрика

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230106 – Эконометрика

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: “Иқтисодчи” (тадқиқотчи, педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур вазифалари: ушбу дастур эконометрика фанининг назарияси, предмети, мақсади ва вазифалари, эконометрика усуллари, эконометрик масаланинг қўйилиши, иқтисодий жараённинг математик моделларини тузиш ва уларни аналитик ечиш йўлларини кўрсатади

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-эконометрика фанининг асосий категориялари ҳамда иқтисодий-математик қарорлар қабул қилиш усссуллари доирасида асосий тушунча ва терминлари тўғрисида тасаввур ва билимга;

-ноаниқлик, таваккалчилик, конфликт шароитларида ҳамда жамоавий танловларда эконометрик қарор қабул қилиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

-бозор иқтисодиётининг ноаниқлик шароитида оптималлаштириш ҳолатларига олиб келувчи ижтимоий – иқтисодий жараёнларнинг математик моделларини қуриш ва уларнинг ўзгаришларига таъсир этувчи ҳолатларни таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикасининг турли вазирликлари ва улар тизимидаги ташкилотлари;

-Ўзбекистан Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

-Ўзбекистан Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлари;

-турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари,

масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар, кичик корхоналарнинг молиявий-ишлаб чиқариш тизимларида ишлашлари, илмий текшириш институтлари ҳамда чуқур аналитик таҳлиллар талаб этиладиган ташкилот ва муассасалар.

Дастур раҳбари:

Иқтисодиётда математик методлар

кафедраси мудири    А.Ишназаров

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

ADVMIC7.5Микроиқтисодиёт – 2 (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

ADVMAC7.5Макроиқтисодиёт – 2 (7.5 ECTS)

OPTTE7.5Иқтисодиётда оптималлаштириш техникалари (7.5 ECTS)

QUART7.5Миқдорий тадқиқот техникалари (7.5 ECTS)

ADVECO7.5Эконометрика – 2 (7.5 ECTS)

APPECO7.5Амалий эконометрика (7.5 ECTS)

BANFT7.5Банк ва молиявий технология (7.5 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

INTTRI7.5Халқаро савдо ва ҳудудий интеграция (7.5 ECTS)

BEHECO7.5Хулқ-атвор иқтисодиёти (7.5 ECTS)

ECOCF7.5Корпоратив молия иқтисодиёти (7.5 ECTS)

ECOBAN7.5Банк иқтисодиёти (7.5 ECTS)

INDES7.5Саноат иқтисодиёти ва стратегияси (7.5 ECTS)

PORMAN7.5Портфель менежменти (7.5 ECTS)

FUNFM7.5Молиявий бошқарув асослари (7.5 ECTS)

BANMAN7.5Банк бошқаруви (7.5 ECTS)