5А610301 – Туризм (фаолият турлари бўйича)

Туризм (фаолият турлари бўйича)

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А610301 – Туризм (фаолият турлари бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Туризм менежери (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1-курс талабалари учун  ўқув йилининг 3-ҳафтасидан 2-курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2-ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1-курс талабалари учун   ўқув йилининг 18, 19, 23, 24 -ҳафталарида 2-курс талабари учун эса 17, 18, 19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21 ва 22-ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25-ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун 7 605 540,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

  • Дастур мақсади: Ушбу дастур туризм соҳасидаги мутахассислик бўлиб, барча таълим муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий тадқиқот институтлари, марказлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида илмий тадқиқот фаолиятини юритиш, турли мулкчилик шаклидаги туристик корхоналарида, нодавлат ва нотижорат ташкилотларида, марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органларида, туризм соҳасидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришга оид комплекс масалаларни ҳал этиш, мутахассисликка оид касбий кўникмага, мутасаддилик кобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотларни ўтказиш, тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий янгиликларни кашф этиши;

-илмий мақолалар, маърузалар, рисола, ўқув адабиётлар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиши;

-илмий адабиётлар ва интернет тармоғида энг янги илмий, конструкторлик, технологик ва эксплуатацион ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиши;

-илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда фаол иштирок этиши;

-мос мутахассислик мавзуси бўйича илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ва назарий моделларини ишлаб чиқиши ва фойдалана олиш қобилиятига эга бўлиши;

-илмий ва амалий фаолиятда рақамли иқтисодиёт технологиялари ва экотизим воситаларини ривожлантириши;

-туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;

-туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналаридаги муаммолар мавзулари бўйича иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишларини амалга ошириш;

-туризм соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишланмаларини тайёрлаш, соҳа адабиётлари экспертизасини амалга ошириш;

-туристик корхоналар ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш;

-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини назорат қилиш;

-туризм соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари ва ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш, фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш;

-туризм соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига инвестицияларни жалб қилиш механизмларини қўллаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

-туризм соҳаси бўйича ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий хизмат бўлинмаларини  ташкил этиш;

-туристик корхоналарда янги товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

-туристик корхоналарда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-туристик корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш тамойилларини қўллаш;

-иқтисодиёт тармоқ ва соҳалари корхоналарида янги инновацион лойиҳалар ва технологик жараёнларни татбиқ қилинишини ташкил этиш кўникмаларига эга бўлиш керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг минтақавий бошқармалари, вилоят туман бўлимлари ва унинг таркибидаги ташкилотлар;

-Туристик компаниялар, туроператорлик ва турагентлик ташкилотлари, хусусий туристик ташкилотлари ассоциацияси;

-Халқаро ва маҳаллий меҳмонхоналар, туристларни жойлаштириш объектлари (туристларни аналогик жойлаштириш воситалари), овқатлантириш корхоналари (ресторан, кафе, бар);

-Хизмат кўрсатиш корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасида хўжалик юритувчи ташкилотлар;

-Олий таълим, Туризм илмий тадқиқот институти, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасалари;

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари.

 

Дастур раҳбари:

“Туризм ва сервис” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент                           М.Амонбоев

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

SUSTD7.5Барқарор туризм ривожланиши (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

COMSTR7.5Рақобат стратегияси (7.5 ECTS)

STRBM7.5Стратегик  бренд бошқаруви (7.5 ECTS)

ENVET7.5Туризмда атроф-муҳит иқтисодиёти (7.5 ECTS)

TOUPOL7.5Туризм сиёсати (7.5 ECTS)

ENVMT7.5Туризмда атроф-муҳит бошқаруви (7.5 ECTS)

PRIMB7.5Нархлар ва маркетинг бюджети (7.5 ECTS)

 

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

CUSRM7.5Мижозлараро муносабатларни бошқариш (7.5 ECTS)

TOUEU7.5Туризм ва Европа иттифоқи (7.5 ECTS)

MARTP7.5Туристик маҳсулотлар маркетинги (7.5 ECTS)

OPEMTP7.5Туризм лойиҳаларини оператив бошқариш (7.5 ECTS)

TOUDM7.5Туризм йўналишлари менежменти (7.5 ECTS)

PROMAN7.5Лойиҳани бошқариш (7.5 ECTS)

TOUBM7.5Турзим бизнесини бошқариш (7.5 ECTS)

HERTM7.5Маданний мерос туризимини бошқариш (7.5 ECTS)