5А231102 – Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият турлари бўйича)

Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият турлари бўйича)

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

-Мутахассислик номи, шифр: 5А231102 – Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият турлари бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Халқаро иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: хорижий ва махаллий илмий тадқиқот институтлари, илмий тадқиқот марказлари, лойиҳалаш  институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш; ташқи иқтисодий фаолиятни, ташқи савдони, экспорт ва импорт операцияларини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи давлат ташкилотлари, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари билан шуғулланадиган давлат ташкилотлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимиятлари, маҳаллий корхона ва ташкилотлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналарда иқтисодий  фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришга оид комплекс масалаларни тахлил эта оладиган мутахассиларни тайёрлашдан иборат.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш билиш;

-ташқи савдони бошқариш, экспорт ва импорт операцияларини мувофиқлаштириш, халқаро компаниятлар ва франшизалар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, миллий товарлар учун халқаро бозорларни излаш ҳамда халқаро стандартлар асосида экспорт номенклатурасини шакиллантиришни билиш;

-халқаро молия ташкилотлар ва компанияларнинг инвестицион лойихаларни баҳолаш, уларни жалб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериш, инвестицион лойихаларни бошқариш ва миллий иқтисодиётга мувофиқлаштириш кўникмасига эга бўлиш;.

-амалдаги ташқи савдо сиёсати бўйича таклифлар бериш, тариф ва нотариф усулларни таҳлил қилиш, халқаро божхона стандартлари асосида товарлар ва хизматлар экспорт импорт операцияларини оптимал амалга ошириш юзасидан хулосалар бериш;

-жаҳон транспорт коридорлари тизимини мукаммал билиш, логистик имкониятларини бахолаш ҳамда миллий товарлар ва хизматларни халқаро бозорлардаги ҳаракатлариини назорат қилишни билиш;

-халқаро савдони амалга ошириш ҳуқуқларини ва мажбуриятларини белгилашда тендер ва танлов комиссияларини фаолиятига хулоса ва таклифлар бериш кўникмаларига эга бўлиши;

  • -таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;
  • -илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
  • -давлат, нодавлат, нотижорат ва халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиш;

-ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиш;

-ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда иқтисодий тамойилларни қўллай билиши;

– бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;

-тармоқлар ва соҳаларни ташқи савдо алоқалар бўйича стратегик режаларни ишлаб чиқиш, иқтисодий соҳада ечилаётган илмий муаммоларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этишни билиш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни иқтисодий эспертизадан ўтқазишни билиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий фаолият кўрсатаётган вазирлик, агентлик, идора, ташкилот ва корхоналари;

-Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

-Ўзбекистон Респубдикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликларнинг халқаро бўлимларида, экспорт импорт контрактларини ташкил этиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи бўлимларда, божхона тизимида хизмат кўрсатувчи корхоналарда;

-Ўзбекистон Республикаси ТИФ миллий банки ва бошқа тижорат банкларининг халқаро бўлимларида, трансмиллий корпорациялар, халқаро компаниялар ва қўшма корхоналарда, халқаро ташкилотлар, фондлар ва муассасаларда.

Дастур раҳбари: 

Жаҳон иқтисодиёти кафедраси мудири доц. Н.Исмаилова

 

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

INTTLTP7.5Халқаро савдо ҳуқуқи ва савдо амалиёти (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

INTBC7.5Халқаро бизнес шартномалар (7.5 ECTS)

BUSANA7.5Бизнес аналитика (7.5 ECTS)

FINDRM7.5Молиявий деривативлар ва рискларни бошқариш (7.5 ECTS)

INTLOG7.5Халқаро логистика (7.5 ECTS)

DIGBM7.5Рақамли бизнесни бошқариш (7.5 ECTS)

INTCF7.5Халқаро корпоратив молия (7.5 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

TRAANA7.5Савдо аналитикаси (7.5 ECTS)

INTTFI7.5Халқаро савдо ва молиявий интеграция

INTMCA7.5Халқаро бозор конюктураси таҳлили (7.5 ECTS)

INTFM7.5Халқаро молиявий бозорлар(7.5 ECTS)

LOGTMI7.5Халкаро операцияларда логистика, транспорт ва бошкарув (7.5 ECTS)

INVRM7.5Инвестицион рискларни бошқариш (7.5 ECTS)

COMRNS7.5Рақобат ва тармоқ секторларини тартибга солиш (7.5 ECTS)

LEADER7.5Лидерлик (7.5 ECTS)