5А231401 – Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А231401 – Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Статистик (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур вазифалари: Ушбу дастур статистика фанининг назарияси, предмети ва услубларини, статистик ва иқтисодий тушунчаларни, категориларни, таснифларни, бозор ҳодисалари ва жараёнлар ўртасидаги сабаб муносабатларини, қонуниятларни ўрганиш, статистик усуллар ёрдамида уларнинг ривожланишини прогнозлаш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-статистика соҳасида аҳолини, саноатни, қишлоқ хўжалигини, хизматларни рўйхатга олиш ва уларнинг натижаларини  статистик тахлил қилиш ва баҳолаш;

-статистик кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва амалда қўллаш ҳамда ҳулосалар чиқариш;

-статистик таҳлил натижалари асосида оммавий ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ривожланишини прогноз қилиш;

-статистик кузатишлар натижасида тўпланган маълумотларни статистик баҳолаш, таклиф ва тавсиялар бериш;

-статистик маълумотларни  жадвал ва графиклар кўринишида тақдим этиш;

-оммавий ҳодисалар ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни статистик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш;

-статистик  жараёнлар ва ҳодисалар динамикаси хамда  тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш;

-иқтисодий кўрсаткичларнинг статистик таҳлилини ўтказиш, илмий таклиф ва тавсиялар бериш;

-корреляцион ва регрессион таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда статистик моделларни тузиш-малакасига эга бўлиши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва бўлимларида;

-вазирликлар, қўмиталар ва корхоналарда;

-ОТМларда педагогик ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.

Дастур раҳбари:

Статистика кафедраси мудири                                                                          А.Аюбжонов

 

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

ADVMIC7.5Микроиқтисодиёт – 2 (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

INTSL7.5Статистика асослари (7.5 ECTS)

APPSTA7.5Амалий статистика (7.5 ECTS)

STAINF7.5Статистик таҳлил (7.5 ECTS)

BUSSTA7.5Бизнес статистика (7.5 ECTS)

STAMF7.5Молия статистикаси (7.5 ECTS)

ADVMAC7.5Макроиқтисодиёт – 2 (7.5 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар  

FINSA7.5Молиявий ҳисобот таҳлили (7.5 ECTS)

RESMT7.5Солиқ тадқиқот усуллари (7.5 ECTS)

STACOM7.5Статистик ҳисоблаш (7.5 ECTS)

INTTRI7.5Халқаро савдо ва минтақавий интеграция (7.5 ECTS)

BEHECO7.5Хулқ- атвор иқтисодиёти (7.5 ECTS)

ECOBAN7.5Банк иқтисодиёти (7.5 ECTS)

INDES7.5Саноат иқтисодиёти ва стратегияси (7.5 ECTS)

APPECON7.5Амалий эконометрика (7.5 ECTS)