5А230801 – Солиқлар ва солиққа тортиш

Солиқлар ва солиққа тортиш

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230801 – Солиқлар ва солиққа тортиш

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: “Иқтисодчи” (тадқиқотчи, педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади:  Давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги солиққа оид муносабатлар, солиқ-бюджет тизими, солиқ маъмурчилиги, солиқ назорати, солиқ маслаҳати ҳамда солиқ ҳисоботидаги жараёнлар мажмуаси ҳисобланади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-солиқ назариясини, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бўлиши;

-солиқ солиш обектлари ва субектлари, солиқ солишнинг принциплари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизимини, солиқ муносабатлари субектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзлаштирган бўлиши;

-солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни прогноз қилиш, ҳисоблаш, бюджетга ундириш, имтиёзларни қўллаш, тартиблари ва усуллардан фойдалана билиши;

-солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда қўлланиладиган кўрсаткичлар ва уларнинг иқтисодий аҳамиятини ўзлаштирган бўлиши;

-хўжалик юритувчи субектларнинг солиқ қарзи суммалари ҳамда дебитор-кредитор қарзларининг келиб чиқиш сабабларини амалда қўллай олиши керак;

-солиқ элементларининг солиқларни прогнозига таъсирининг таҳлилини, солиқ тўловчилар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши назоратининг ҳуқуқий асосларини, хўжалик субектлари фаолияти бўйича давлат назоратининг ташкил этилиши асосларини амалда қўллай олиши керак;

-замонавий ахборот-коммуникасия технологияларининг назарий, амалий ва ҳуқуқий асосларини ўзлаштирган бўлиши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси;

-вилоят давлат солиқ бошқармалари ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида;

-бошқа вазирлик, қўмита ва муассасаларининг солиқ ва солиққа тортишга оид шўба ва бўлимларида.

Дастур раҳбари:

“Солиқлар ва суғурта иш” кафедраси

 мудири и.ф.н. доцент                                                                                         Б.Тухлиев.

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар   

COMTAX7.5Қиёсий солиқ тортиш (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

 METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

PRIIT7.5 Халқаро солиқ принциплари (7.5 ECTS)

ACCIM7.5Халқаро менежерлар учун бухгалтерия ҳисоби (7.5 ECTS)

TAXRD7.5Солиқ ислоҳоти ва тараққиёти (7.5 ECTS)

ADVIT7.5Халқаро солиқ – 2 (7.5 ECTS)

FUNFM7.5Молиявий менежмент асослари (7.5 ECTS)

FINSEC7.5Молиявий хавфсизлик     (7.5 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар   

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

ECOSEC7.5Иқтисодий хавфсизлик (7.5 ECTS)

CORFR7.5Корпоратив молиявий ҳисобот (7.5 ECTS)

MARMM7.5Маркетинг ва маркетинг менежменти (7.5 ECTS)

PORINV7.5Портфель инвестициялар (7.5 ECTS)

DIGBM7.5Рақамли бизнес моделлари (7.5 ECTS)

ASSCCR7.5Ишончлилик ва ишончли корпоратив ҳисоботлар (7.5 ECTS)

STRIM7.5Стратегик инновацияларни бошқариш (7.5 ECTS)

LEADER7.5Лидерлик (7.5 ECTS)