5А111001 – Профессионал таълим назарияси ва методикаси (мутахассисликлар бўйича

Профессионал таълим назарияси ва методикаси (мутахассисликлар бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А111001 – Профессионал таълим назарияси ва методикаси (мутахассисликлар бўйича

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Муҳандис ўқитувчи тадқиқотчи

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 6 994 143,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодиёт соҳасидаги мутахассислик бўлиб, барча таълим муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий тадқиқот институтлари, марказлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида илмий тадқиқотчилик фаолиятини юритиш, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаларида фаолият олиб бориш,  таълимнинг турлари бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш, профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида иқтисодиёт ва  технологияларга оид дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш, таълим жараёнларида фойдаланадиган электрон дарсликлар, мультимедиа тизимларининг техник ва дастурий воситаларини танлаш, таълимда ўқитишнинг интерфаол методлари ва илғор педагогик технологияларидан фойдаланиш, олий таълим тизими, иқтисодиёт тармоқлари ва саноат корхоналарини ривожлантириш истиқболини белгилаш шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришга, истиқболини белгилашга, касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усул ва услублари, таълим соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • -педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш;
  • -таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;
  • -илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши;

-олий таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, профессионал таълим муассасаларида мутахассислиги бўйича педагогик ва ўқув-услубий фаолият юритиш;

  • -ўқув жараёнини ва илмий фаолиятни ташкил қилиш, замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан, ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиб ўқув машғулотларини ўтказиш;
  • -иқтисодиёт соҳасидаги мутахассисликлар ва илмий-методик мавзуси бўйича илмий-тадқиқотларни ўтказиш ҳолатини таҳлил қилиш;
  • -давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиши;

-танланган мавзу бўйича ўқитишни технологиялаштириш вариантларини кўриб чиқиш ва аниқ вариантини танлаш;

-режа,  ҳисоб-китоб ҳужжатларини юритиш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, профессионал таълим соҳасида рационализаторлик таклифлар ва ихтиролар бўйича иқтисодий самарадорликни аниқлаш;

-қабул қилинадиган қарорларни, ижтимоий-иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида уларни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорлари вариантларини ишлаб чиқишда ҳамда танлаб олишни асослашда иштирок этиш;

-бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;

-илмий ва амалий фаолиятда автоматлаштирилган тизимларнинг инструментал воситалари ва муҳитларини ривожлантириш малакаларига эга бўлиши.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасаларида педагогик фаолият;

-касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармалари.

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказларида  ҳамда олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот фаолияти ва жараёнлар;

-давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, иқтисодиёт ва молия бошқаруви органларида бошқарув жараёнлари;

-илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий тадқиқот ва муассаса ташкилотлари;

-касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг  ходимлар ва иш ҳақини ташкил этиш бўлимлари:

-иқтисодиётнинг турли тармоқлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуалари, турли мулкчилик шаклидаги ассоциациялар, коорпорациялар, концернлар, фирма, компаниялар, холдинг, ишлаб чиқариш бирлашмалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш жараёнлари;

-профессионал таълим соҳасида илмий ва амалий тадқиқот, назарий ва амалий таҳлил, моделлаштиришни амалга ошириш жараёнлари;

-таълим жараёнига мос профессионал таълим тизимидаги ўқув-тарбия жараёни, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, минтақавий иқтисодиёт, меҳнат иқтисодиёти, рақамли иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият.

 

Дастур раҳбари:

Инновацион таълим кафедраси мудири                                                       М.Ҳакимова

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

POLSE7.5Таълим сиёсати (7.5 ECTS)

RESMET4.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

PSYECO7.5Иқтисодий психология (7.5 ECTS)

HUMRDL7.5Инсон ресурсларини ривожлантириш ва лидерлик (7.5 ECTS)

THETL7.5Таълим ва ўрганиш назарияси (7.5 ECTS)

APPECO7.5Эконометрика – 2 (7.5 ECTS)

ECOEDU7.5Талим иқтисодиёти (7.5 ECTS)

THEMDEE7.5Таълим жараёнларини лойиҳалаштириш ва баҳолаш назариялари  ва методлари (7.5 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар   

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

BEHECO7.5Хулқ- атвор иқтисодиёти (7.5 ECTS)

MACPOL7.5Макроиқтисодий сиёсат (7.5 ECTS)

ADVMIC7.5Микроиқтисодиёт-2 (7.5 ECTS)

THETDM7.5Дидактик медиациянинг назариялари  ва воситалари  (7.5 ECTS)

ORGINN7.5Инновацияларни ташкил этиш (7.5 ECTS)

HISESCI7.5Таълим хизматлари ва баркамол авлодни тарбиялаш тарихи (7.5 ECTS)

PSYWO7.5Меҳнат ва ташкилотлар психологияси (7.5 ECTS)

CULECO7.5Маданият иқтисодиёти (7.5 ECTS)