5А230108 – Монополияга қарши бошқарув ва рақобатни ривожлантириш

Монополияга қарши бошқарув ва рақобатни ривожлантириш

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

-Мутахассислик номи, шифр: 5А230108 – Монополияга қарши бошқарув ва рақобатни ривожлантириш

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: “Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог) ”

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1 – курс талабалари учун ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестр.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21 ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1 – курс талабалари учун ўқув йилининг 43 – 52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2 – курс талабалари учун ўқув йили 25 – 39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 16 168 054,0 сўм миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, муҳим тушунчалар, категориялар, тоифалаш, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, монополиялар фаолиятини тартибга солиш ҳамда рақобатни ривожлантиришга доир илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-ишлаб чиқариш товар ва молия бозорларини давлат томонидан тартибга солиш ҳамда давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш борасидаги ташкилий-иқтисодий ва молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришга, истиқболини белгилашга, касбий кўникмага, мутасаддилик кобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • -педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш;
  • -таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;
  • -илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • -табий монополия ва монополлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субьектларини тартибга солиш;
  • -хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш соҳасида чуқур назарий ва амалий билимлардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши;
  • -хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш соҳасида ахборот технологиялари ёрдамида мустақил равишда янги билим ва амалий кўникмаларни эгаллаши ва улардан амалий фойдалана олиш қобилиятига эга бўлиши;
  • -давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиши;

-ташкилот, корхона ва уларнинг алохида бўлинмалар ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш, меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш кўникмаларига эга бўлиши;

-биржалар, банклар, акциядорлик жамиятлари, холдинг компаниялари, ассоциациялар, концернлар, уюшмаларининг нарх сиёсатини такомиллаштириш;

-қўшма корхоналар, хорижий корхоналар, суғурта ва лизинг компаниялари фаолиятида рақобатбардошликни ошириш;

-нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятида истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш;

-бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш ҳамда уларни шарҳлаш кўникмаларига эга бўлиш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни иқтисодий эспертизадан ўтқазишни билиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар;

-Биржалар, банклар, акциядорлик жамиятлари, холдинг компаниялари, ассоциациялар, концернлар, уюшмалар;

-Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар, суғурта ва лизинг компаниялари;

-Қишлоқ хўжалик корхоналари, хўжалик юритувчи;

-Олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасалари;

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари.

Дастур раҳбари:

Корпоратив бошқарув кафедраси мудири Б.Уринов

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар   

MERACQ7.5Бирлашиш ва қўшиб олиш (7.5 ECTS)

RESMET4.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

CORGR7.5Корпоратив бошқарув ва қоидалар (7.5 ECTS)

COMRNS7.5Тармоқлар соҳасини тартибга солиш ва рақобат (7.5 ECTS)

BEHEPP7.5Хулқ атвор иқтисодиёти ва давлат сиёсати (7.5 ECTS)

ADVCLECC7.5Рақобат қонунлари ва иқтисодиёт: ҳозирги муаммолар (7.5 ECTS)

NEWSCFCED7.5  Янги стратегия ва рақобатдошлик: фирмалар, кластерлар ва иқтисодий ривожланиш (7.5 ECTS)

LAWECMD7.5Рақобат ва бозор устуворлиги қонуни  ва иқтисодиёти (7.5 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

FINREG7.5Молиявий қоидалар (7.5 ECTS)

METLE7.5Ҳуқуқ ва иқтисодиёт методолгияси (7.5 ECTS)

LAWEMR7.5Бозорни тартибга солиш қонуни ва иқтисодиёти (7.5 ECTS)

INTCG7.5Халқаро корпоратив бошқарув (7.5 ECTS)

FINICRA7.5Молиявий инвестициялар ва корпоратив рискларни таҳлил қилиш (7.5 ECTS)

BEHEPP7.5Хулқ атвор иқтисодиёти ва давлат сиёсати (7.5 ECTS)

CORGA7.5Корпоратив бошқарув ва ҳисобдорлик (7.5 ECTS)

CORFIB7.5Корпоратив молия ва инвестиция банки (7.5 ECTS)