5А230201 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

-Мутахассислик номи, шифр: 5А230201 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: “Иқтисодчи” (менежер, тадқиқотчи, педагог, ташкилотчи, лойиҳа раҳбари)

-Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1-курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: фан ва ишлаб чиқаришда меҳнат фаолиятини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш, бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширилган ишларнинг натижаларини баҳолаш, ечилаётган илмий муаммоларларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш бўйича ишланмаларни амалиётга татбиқ этишнинг фаолият кўламини қамраб олади. Шунингдек, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топишда корхонани самарали бошқаришнинг ўрни ва аҳамиятининг илмий ва амалий жиҳатларини таҳлил эта оладиган мутахассиларни тайёрлашдан иборат.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда иқтисодий тамойилларни қўллай билиши;

-корхонани замонавий бошқариш соҳасидаги илмий тадқиқот ишлар мавзуси бўйича иқтисодий математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

-корхонада стратегик бошқаришни режалаштириш ва ижросини таъминлаш;

-корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш жараёнида иш фаолиятининг сифати ва миқдорини баҳолаш;

-корхонанинг иқтисодий салоҳиятини бошқариш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-корхонада менежмент технологиясини ташкил этиш ва самарали амалга ошириш;

-иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топишда корхонада ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларининг ўрни ва аҳамиятининг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил этиш;

-жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида корхонани бошқаришнинг замонавий концепцияларидан фойдаланиш;

-ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш ва ишлаб чиқариш ресурслари бозорини ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

-бошқаришнинг тизимли жараёнларини таҳлил қилишда иқтисодий кўрсаткичларни қўллаш;

-корхоналарнинг туб мақсадига эришишини таъминловчи ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатларини шакллантириш;

-иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топишда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларининг ўрни ва аҳамиятининг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил этиш малакасига эга бўлади.

-корхоналарни бошқариш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш;

-корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш жараёнида иш фаолиятининг сифати ва миқдорини баҳолаш;

-ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурлари бошқаришда инновацияларни жорий этиш;

-бошқарувда ахборотлар ва коммуникациялардан фойдаланиш;

-меҳнат жамоаларини режалаштириш ва бошқаришни, бошқарув фаолияти элементлари ва улардан бошқарув жараёнида самарали фойдаланиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат жараёнларини оқилона ташкил этиш ҳамда инсон ресурсларини режалаштириш ва бошқариш;

-ходимларни рағбатлантириш ва мотивациялаш усулларини қўллаш;

-корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини сафарбарлигини баҳолаш ва сифат жиҳатидан бошқариш кўникмасига эга бўлади.

-корхона ва ташкилотларда замонавий бошқарув тизимини ташкил этиш;

-корхона ва ташкилотлар ташкилий тузилишининг оптимал вариантларини танлаш ва бошқарув тизимининг турли поғоналарида ваколатлар ва вазифаларни тақсимлаш;

-бошқарувда вазиятли ва тизимли ёндошув тамойилларини татбиқ этиш;

-корхоналарга инвестицияларни жалб этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни бошқариш;

-ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини стратегик ривожлантиришда замонавий иқтисодий билимларни қўллаш орқали бошқариш;

-корхоналарда меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш; ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш, фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш;

-ишлаб чиқариш жараёнида сифатни бошқариш, корхона фаолиятини бошқариш самарадорлигини баҳолаш ва уни таҳлил қилиш;

-корхона бошқарув тизимини тартибга солиш усуллари, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш, амалга оширилиши таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш усуллари ва механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш лаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислигини тугатган талабалар Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарида, марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органларида, нодавлат ва нотижорат ташкилотларда, вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятларида, иқтисодиётнинг тармоқлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуаларида меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга оид комплекс масалаларни ҳал этиш, шунингдек мамлакат ва корхона бошқарувида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, турли тармоқ ва соҳаларда фаолият юритадиган корхона ва ташкилотларда бошқарув фаолиятини амалга ошириш, замонавий бошқарув усуллари ва услубларининг мажмуасини қамраб олувчи касбий фаолият турлари билан шуғулланадилар.

Дастур раҳбари:

Менежмент кафедраси мудири

 и.ф.д., проф.   Н.Йўлдошев

Таълим дастури фанлари à

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

MANTHE7.5Бошкарув назарияси (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси (4  ECTS)

 METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси (3,5 ECTS)

RESMAN7.5Менежментнинг тадкикот усуллари (7.5 ECTS)

BUSPS7.5Бизнес ижроси ва стратегия (7.5 ECTS)

SUSSR7.5Баркарорлик ва ижтимоий маъсулият (7.5 ECTS)

COMMAN7.5Таққослама менежмент (7.5 ECTS)

HISMT7.5Бошкарув тафаккури тарихи (7.5 ECTS)

STRMAN7.5Стратегик бошқарув (7.5 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар  

ORGTD7.5Ташкилий назария ва дизайн (7.5 ECTS)

CUSRM7.5Мижозлараро муносабатларни бошқариш (7.5 ECTS)

DIGBM7.5Рақамли бизнесни бошқариш (7.5 ECTS)

PROMAN7.5Лойиҳани бошқариш (7.5 ECTS)

INNME7.5Инновацион менежмент ва тадбиркорлик (7.5 ECTS)

INDORG7.5Индустриал ташкилотлар (7.5 ECTS)

EXEMAN7.5Ижро менежменти (7.5 ECTS)

INTBM7.5Халкаро бизнес менежменти (7.5 ECTS)