5А230401 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230401 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: “Маркетолог” (тадқиқотчи, педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, маркетинга оид муҳим тушунчалар, категориялар, тамойиллар, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, бозор муносабатлари шароитида маркетинг методлардан фойдаланиш асосида ривожланиш қонуниятларини ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Ташкилий-бошқарув фаолиятида:

-ишлаб чиқариш фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

– замонавий ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;

-маркетинг тадқиқотлари ечимларини амалиётга татбиқ этиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларида маркетинг фаолиятини бошқариш;

-фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш;

-корхоналар  ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш;

-ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳит муҳофазаси, ёнғин, техника ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мослигини мониторинг қилиш қобилиятларига эга бўлади.

Ишлаб чиқариш ва хизмат қўрсатиш фаолиятда:

-корхоналарнинг товар ишлаб чиқариш  ва хизмат кўрсатиш бўйича  ишларини режалаштириш ва бажариш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг хизматини  ташкил этиш;

-янги товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг тамойилларини қўллаш;

бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татқиқ қилиш;

-лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

-корхоналарда маркетинг тадқиқотларини  ўтказиш;

-корхоналар бизнес-режасини ишлаб чиқиш;

-корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш;

-амалиётда ахборот технологияларининг халқаро ва касбий стандартларини қўллаш;

– ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш қобилиятларига эга бўлади.

Илмий-тадқиқот фаолиятида:

-илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда, шунингдек иқтисодиёт, маркетинг, халқаро маркетинг, тадбиркорлик фаолияти, ташқи ва ички савдо, истеъмол товарлари бозорини бошқаришга оид мавзуларда илмий-тадқиқотлар олиб бориш

-корхоналарда маркетинг фаолиятини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга қатнашиш;

-маркетинг соҳасига тегишли  мамлакатдаги ва хорижий давлатлардаги фан-техника ютуқларини, махсус адабиётларни ва бошқа илмий-техник ахборотларни ўрганиш;

-мавзу бўйича иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишларини амалга ошириш;

-интернет тармоғидан энг янги фан-техника ютуқлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

-илмий тадқиқот натижаларини амалиётга қўллаш жараёнларида қатнашиш қобилиятларига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-турли мулк шаклларидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари;

-молия, кредит ва суғурта муассасалари;

-давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари;

-академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотлари;

-умумтаълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари.

Дастур раҳбари:

Маркетинг кафедраси мудири, и.ф.д.,проф..                                    Ш.Эргашходжаева.

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

MARMAN7.5Маркетингни бошқариш (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

APPECO7.5Эконометрика – 2 (7.5 ECTS)

SALMAN7.5Савдо менежменти (7.5 ECTS)

ADVMAN7.5Реклама менежменти (7.5 ECTS)

BUSBM7.5B2B маркетинг (7.5 ECTS)

INTMS7.5Халқаро бизнес стратегия (7.5 ECTS)

SERMAR7.5Хизматлар маркетинги (7.5 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

STRBM7.5Стратегик бренд бошқаруви (7.5 ECTS)

ECOMME7.5Электрон тижорат (7.5 ECTS)

DIGBM7.5Рақамли бизнес моделлар (7.5 ECTS)

INNDT7.5Инновация ва рақамли технологиялар (7.5 ECTS)

SCITM7.5Фан,технология ва бозорлар (7.5 ECTS)

STRMC7.5Стратегик бозор яратиш (7.5 ECTS)

COMSTR7.5Рақобат стратегиялари (7.5 ECTS)

INTMC7.5Халқаро маркетинг каналлари (7.5 ECTS)