5А232501 – Логистика (йўналишлар бўйича)

Логистика (йўналишлар бўйича)

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А232501 – Логистика (йўналишлар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Квалификация: Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: мазкур йўналиш бўйича давлат таълим стандартлари талабларини амалга ошириш ва шуни асосида магистрантларда шаҳсий сифатларни ривожлантириш ҳамда умуммаданият ва профессионал компетенцияларни шакллантириш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

бизнес жараёнларни бошқаришда логистикани ўрнини;

фаолиятнинг турли соҳаларида логистик ёндашувни ишлатиш хусусиятлари;

бозор субъектларининг тадбиркорлик фаолиятида логистик концепциялардан фойдаланиш;

логистик фаолиятни тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини;

логистик инфратузилмани моҳияти ва таркибини;

логистик фаолиятни бошқаришнинг ресурс таркибини;

логистик фаолиятни ташкил этишнинг иқтисодий асосларини;

менежмент, логистика ва етказиб бериш занжири муаммолари бўйича тадқиқотларни мазмуни;

логистик фаолиятда аутсорсингдан фойдаланиш хусусиятлари;

логистик фаолиятни самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари;

логистик инновациялар ва уларни самарадорлиги тўғрисида билиши.

логистик тизим ҳолатини таҳлил қилиш;

логистик бизнес-жараёнларни бошқаришни моделлаштириш ва миқдорий башорат қилиш;

логистик вазифаларни хал қилишда ҳуқуқий ва меъёрий базалардан фойдаланиш;

логистик жараёнларни бошқаришда дастурий таъминотларга талабларрни шакллантириш;

мижозларга самарали хизмат кўрсатиш мақсадида логистик инфратузилмалар (омборхона, терминал, тақсимлаш марказлари)ни сони ва жойлашишини аниқлаш;

логистик тизим ва унинг таркибий элементларини моделлаштириш;

транспорт-омборхона тизимини лойиҳалаштириш вазифаларини комплекс хал этиш;

логистик тизимларни ишончлилигини баҳолашни амалга ошириш;

компания фаолиятининг логистик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

логистик харажатларни бошқариш, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини ва логистик жараёнларни тадқиқ қилиш;

логистика соҳасида тадқиқотларни ўтказишнинг дастур ва режаларини ишлаб чиқиш;

логистикани ривожланишининг йўналиш ва истиқболларини баҳолаш кўникмасига эга бўлиш.

Логистик жараёнларни бошқариш алгоритмини қуриш;

-Логистика соҳасида оператив ва стратегик қарорларни ишдаб чиқиш;

Ташкилий-бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари ва уларни оқибатларини баҳолаш;

-Логистик жараёнларни прогнозлаш ва бошқариш юзасидан информацион технологияларни қўллаш;

-Логистик тизим ва бизнес жараёнларни самарадорлигини баҳолаш усулларини қўллаш;

-Логистик рискларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини билиш;

-Логистик инновацияларни самарадорлигини баҳолаш ёндошувлари услубиётини;

-Логистика соҳасида илмий тадқиқотларни ўтказиш услуб ва услубиёти қўллаш лаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Турли мулкчилик шаклидаги (тижорат, нотижорат, давлат, муниципал) корхона ва муассасаларида;

-Давлат ва муниципал бошқарув органларида;

-Тадбиркорлик субъектларида;

-Логистик ёндашувни талаб этадиган, бошқарув муаммоларини хал этиш билан шуғулланадиган илмий-тадқиқот муассасаларида;

-мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида.

Дастур раҳбари:

«Бизнес бошқаруви ва логистика»

 кафедраси мудири и.ф.н.                                                                               О. Сабиров

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

MLSM557.5Логистик тизимларни моделлаштириш (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

MTSDM553.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

SPMM557.5Таъминот жараёнини бошкариш (7.5 ECTS)

SCLERPM557.5Таъминот занжири ва корхоналар манбаларини бошқариш (7.5 ECTS)

SMLM557.5Логистикани стратегик бошкариш (7.5 ECTS)

AMAM557.5Бошқарув ҳисоби – 2 (7.5 ECTS)

ILM557.5Инновацион логистика (7.5 ECTS)

EIM557.5Иқтисодий интеграция (7.5 ECTS)

 

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

LTMIOE667.5Халкаро операцияларда логистика, транспорт ва бошкарув (7.5 ECTS)

BSE667.5Бизнес стратегия (7.5 ECTS)

CSODE667.5Корпоратив стратегия ва ташкилий лойиҳа (7.5 ECTS)

IDLE667.5Халкаро таркатиш ва логистика (7.5 ECTS)

FOE667.5Ташкилотлар асослари (7.5 ECTS)

IEE667.5 Халқаро тадбиркорлик (7.5 ECTS)

IMCE667.5Халқаро маркетинг каналлари (7.5 ECTS)

IE667.5 Инвестиция (7.5 ECTS)