5А231901 – Корпоратив бошқарув

Корпоратив бошқарув

 

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А231901 – Корпоратив бошқарув

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: “Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)”

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1 – курс талабалари учун ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестр.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21 ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1 – курс талабалари учун ўқув йилининг 43 – 52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2 – курс талабалари учун ўқув йили 25 – 39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, муҳим тушунчалар, категориялар, тоифалаш, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарида, нодавлат ва нотижорат ташкилотларида, марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органларида корпоратив бошқарув фаолиятни ташкил этиш ва унга оид комплекс масалаларни ҳал этиш, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришда корпоратив бошқарувни усулларини жорий этиш, истиқболини белгилашга, касбий кўникмага, мутасаддилик кобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш;
    • таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;
  • илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиши;
    • ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиши;
    • ташкилот, корхона ва уларнинг алохида бўлинмалар ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш, меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш кўникмаларига эга бўлиши;
  • тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда корпоратив бошқарув тамойилларини қўллай билиши;
  • бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;
  • лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш ҳамда уларни шарҳлаш кўникмаларига эга бўлиш;
  • тармоқлар ва соҳаларда корпоратив бошқарув, уларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказишни ва таҳлилий ишларни бажаришни билиши;
  • тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий, иқтисодий, стратегик режаларни ишлаб чиқиш, корпоратив бошқарув соҳасида ечилаётган илмий муаммоларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этишни билиш;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш;

-иқтисодий вазиятларга таҳдид солувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш малакасига эга бўлиш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни иқтисодий эспертизадан ўтқазишни билиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар;

-Биржалар, банклар, акциядорлик жамиятлари, холдинг компаниялари, ассоциациялар, концернлар, уюшмалар;

-Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар, суғурта ва лизинг компаниялари;

-Қишлоқ хўжалик корхоналари, хўжалик юритувчи;

-Олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасалари;

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари.

Дастур раҳбари:

Корпоратив бошқарув кафедраси мудири Б.Уринов

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

CGM557.5Корпоратив бошқарув (7.5 ECTS)

RMM554.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

MTSDM553.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

AOSM557.5Бухгалтерия, ташкилотлар ва жамият         (7.5 ECTS)

IFRM557.5Молиявий ҳисобот муаммолари (7.5 ECTS)

GBEM557.5Глобал бизнес муҳит (7.5 ECTS)

CFM557.5Корпоратив молия (7.5 ECTS)

ICGM557.5Халқаро корпоратив бошқарув (7.5 ECTS)

FICRAM557.5Молиявий инвестициялар ва корпоратив рисклар таҳлили (7.5 ECTS)

 

 

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар  

FME667.5Молиявий бозорлар (7.5 ECTS)

MAE667.5Бирлашиш ва харидлар (7.5 ECTS)

TBCEAE667.5Шарқий Осиё бизнес контексти (7.5 ECTS)

TBCEE667.5Европа бизнес контексти (7.5 ECTS)

FPAE667.5Молиявий портфель таҳлили (7.5 ECTS)

MCSE667.5Монте Карло симуляциялари (7.5 ECTS)

SIE667.5 Статистик маълумот (7.5 ECTS)

RPE667.5Тасодифий жараёнлар (7.5 ECTS)

AFAE667.5Молиявий таҳлил – 2 (7.5 ECTS)