5А231601 – Инсон ресурсларини бошқариш

Инсон ресурсларини бошқариш

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А231601 – Инсон ресурсларини бошқариш

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: Магистр

Квалификация: “Иқтисодчи” (HR менежери, тадқиқотчи, педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Фан ва ишлаб чиқаришда инсон омилидан самарали фойдаланиш муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндашувни таъминловчи иқтисодиётнинг ҳамма соҳа ва тармоқларида инсон ресурсларини бошқариш масалаларини қамраб олади. Шунингдек, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топишда инсон ресурсларининг ўрни ва аҳамиятининг илмий ва амалий жиҳатларини таҳлил эта оладиган мутахассиларни тайёрлашдан иборат.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда иқтисодий тамойилларни қўллай билиши;

-инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги илмий тадқиқот ишлар мавзуси бўйича иқтисодий математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

-корхона ва ташкилотларда истиқболли кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва ва уларни захираларини шакллантириш;

-корхоналарда инсон ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш жараёнида иш фаолиятининг сифати ва миқдорини баҳолаш;

-макро ва микро даражада инсон ресурсларини шаклланиш омилларини таҳлил қилиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва инсон ресурсларини режалаштириш;

-инсон ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва уни шартномавий тартибга солиш ҳамда инсон ресурслари баланси асосида меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни баҳолаш;

-иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топишда инсон ресурсларининг ўрни ва аҳамиятининг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил этиш;

-жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий концепцияларидан фойдаланиш;

-инсон ресурсларини режалаштириш ва меҳнат ресурслари бозорини ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

-меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик механизмларидан самарали фойдаланиш;

-корхона, ташкилот ва фирмаларнинг туб мақсадига эришишини таъминловчи инсон ресурсларини бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатларини шакллантириш;

  • иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топишда инсон ресурсларининг ўрни ва аҳамиятининг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил этиш малакасига эга бўлади.

-макро ва микро даражада инсон ресурсларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш;

-корхоналарда инсон ресурсларини бошқариш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш;

-корхоналарда инсон ресурсларини бошқариш ва назорат қилиш жараёнида иш фаолиятининг сифати ва миқдорини баҳолаш;

-инсон ресурлари бошқаришда инновацияларни жорий этиш;

-меҳнат жамоаларини режалаштириш ва бошқаришни, бошқарув фаолияти элементлари ва улардан бошқарув жараёнида самарали фойдаланиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат жараёнларини оқилона ташкил этиш ҳамда инсон ресурсларини режалаштириш ва бошқариш;

-инсон ресурсларини сафарбарлигини баҳолаш;

-ходимларни рағбатлантириш ва мотивациялаш усулларини қўллаш;

-инсон ресурсларини сифат жиҳатидан бошқариш кўникмасига эга бўлади.

-корхона ва ташкилотларда кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш;

-ходимларни ишга ёллаш, фойдаланиш ва ишдан бўшатишни шартномавий тартибга солишни билиши ва улардан фойдалана олиш;

-корхоналарда кадрларни ишга жалб этиш ва ёллашдан тортиб истиқболли кадрларни захирасини шакллантиришга бўлган жараённи бошқариш;

-инсон ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва уни шартномавий тартибга солиш;

-инсон ресурслари баланси асосида меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни таҳлил қилиш;

-ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва лавозимларга бириктириш;

-инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида мавжуд ҳолатнинг таҳлилий шарҳини ишлаб чиқиш;

-инсон ресурсларини бошқариш соҳасида мутахассисликка мос бўлган мавзулардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш;

-инсон ресурсларини баҳолашнинг замоновий усулларини ҳамда инсон ресурсларини бошқариш тамойилларини амалиётда қўллашлаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари;

-турли мулкчилик шаклидаги корхоналарида;

-марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органларида;

-нодавлат ва нотижорат ташкилотларида, вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятларида, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларида меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришга оид комплекс масалаларни ҳал этиш;

-шунингдек мамлакат ва корхона бошқарувида меҳнат муносабатларини тартибга солиш;

-меҳнат ва инсон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, меҳнат бозорини тартибга солиш;

-аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни ташкиллаштириш.

Дастур раҳбари:

Инсон ресурсларини бошқариш

кафедраси мудири PhD. С.Ғойипназаров

Таълим дастури фанлари

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар   

SHRMM557.5Стратегик инсон ресурсларини бошқариш (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

MTSDM553.5  Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

HCAM557.5Инсон капитали таҳлили (7.5 ECTS)

LOCM557.5Лидерлик ва ташкилий коммуникация (7.5 ECTS)

UPCM557.5Ахоли ўзгаришларини тушуниш (7.5 ECTS)

DMM557.5Демографик метод (7.5 ECTS)

HRPGM557.5Давлат бошқарувида инсон ресурслари (7.5 ECTS)

PRHM557.5Аҳоли ва репродкутив саломатлик (7.5 ECTS)

 

 Иккинчи босқич

Асосий фанлар   

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

BDMIDME667.5Катта мълумотлар(Big data) воситасида қарор қабул қилиш (7.5 ECTS)

CSDAE667.5Комплекс сўровнома маълумотлари таҳлили (7.5 ECTS)

TGEDE667.5Глобал иқтисодий ривожланиш (7.5 ECTS)

FDSE667.5Маълумотшунослик асослари (7.5 ECTS)

OIE667.5 Инновацияларни ташкил этиш (7.5 ECTS)

SGIE667.5Барқарор ўсиш ва тенгсизлик (7.5 ECTS)

BSE667.5Бизнес стратегия (7.5 ECTS)

IEE667.5 Халқаро тадбиркорлик (7.5 ECTS)