5A230603 – Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

-Мутахассислик номи, шифр: 5A230603 – Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, муҳим тушунчалар, категориялар, тоифалаш, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, тижорат банклари фаолиятининг барча йўналишлари, иқтисодий-хуқуқий ва ташкилий асослари, фаолият тамойиллари, ликвидлилиги, барқарорлиги ва тўлов қобиллиятини таъминлаш усуллари, банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш, тижорат банкларининг инвестиция сиёсатини, инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, ички назоратнинг ташкил этилиши, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва банк мижозларига комплекс хизмат кўрсатиш масалалар мажмуасини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш;
  • -таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;
    • -илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • -давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиши;

-ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиши;

-ташкилот, корхона ва уларнинг алоҳида бўлинмалар ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш, меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш кўникмаларига эга бўлиши;

-инвестиция фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдалана олиш;

-инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаси (техник-иқтисодий асоснома ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар) кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш учун зарур дастлабки маълумотларни тайёрлаш;

-инвестиция фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш жараёнларини режалаштириш, инвестиция рискларни таҳлил қилиш ва оптималлаштириш, инвестиция фаолиятини иштирокчиларини бошқариш;

– бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш ҳамда уларни шарҳлаш кўникмаларига эга бўлиш;

-инвестицион фаолият бўйича халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш;

–молия соҳаси фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

-банк-молия соҳасида жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни режалаштириш;

-замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ҳамда механизмларини ишлаб чиқиш;

-банк-молия соҳасида фаолият кўрсатиш ва улар фаолиятининг халқаро ҳамда миллий талабларига мос келиши борасида жараёнларни назорат қилиш;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни иқтисодий эспертизадан ўтқазишни билиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказларида ҳамда олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот фаолияти ва жараёнлар;

-Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

-тижорат банклари;

-нобанк кредит муассасалари;

-олий ва ўрта махсус таълим тизими ташкилотлари;

-давлат ва маҳаллий бошкарув органлари, иқтисодиёт ва молия бошқармалари;

-илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий тадқиқот ва муассаса ташкилотлари;

-турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари;

-касб-хунар коллежлари, академик лицейлар.

Дастур раҳбари:

Банк иши ва инвестициялар

кафедраси мудири, PhD, доцент                                                               З. Мамадияров

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

FFFIM557.5 Молия асослари: молия ва инвестициялар (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий ижодиёт методологияси(4  ECTS)

MTSDM553.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

FIIM557.5 Қатъий даромадли инвестициялар (7.5 ECTS)

CFM557.5 Корпоратив молия (7.5 ECTS)

IMM557.5 Инвестицияларни бошқариш (7.5 ECTS)

DSPM557.5 Хосилавий қимматли қоғозларни баҳолаш (7.5 ECTS)

EIAM557.5 Капитал инвестиция таҳлили (7.5 ECTS)

RMM557.5 Рискларни бошқариш (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

MPE667.5Монетар сиёсат (7.5 ECTS)

IIE667.5 Халқаро инвестиция (7.5 ECTS)

CRE667.5 Кредит риски (7.5 ECTS)

ICGE667.5 Халқаро корпоратив бошқарув (7.5 ECTS)

FME667.5Молиявий моделлаштириш (7.5 ECTS)

APE667.5Активларни баҳолаш (7.5 ECTS)

ACFE667.5Корпоратив молия -2 (7.5 ECTS)

FRAE667.5 Молиявий ҳисобот ва таҳлил (7.5 ECTS)