5A232401 – Иқтисодий хавфсизлик

Иқтисодий хавфсизлик

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5A232401 – Иқтисодий хавфсизлик

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: Магистр

Квалификация: “Иқтисодчи” (тадқиқотчи, педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: иқтисодиётнинг тармоқлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуалари, турли мулкчилик шаклидаги ассоциялар, коорпорациялар, концернлар, фирма, компаниялар, холдинг, ишлаб чиқариш бирлашмаларида иқтисодий хавфсизлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш жараёнлари, мамлакатимизда макро-,мезо- ва микродаражаги иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичларининг таҳлили жараёнлари, иқтисодий хавфсизлик соҳасида илмий ва амалий тадқиқот, назарий ва амалий таҳлил, моделлаштиришни амалга ошириш жараёнлари,  ички ва ташқи таҳдидларни олдиниши олиш ва уларга тайёргарлик кўриш, хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини махсус методология ёрдамида ўрганиш масалалари ҳисобланади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотларни ўтказиш, тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий янгиликларни кашв этиш;

-илмий мақолалар, маърузалар, рисола, ўқув адабиётлар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш;

-илмий адабиётлар ва интернет тармоғида энг янги илмий, конструкторлик, технологик ва эксплуатацион ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиш;

-илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда фаол иштирок этиш;

-мос мутахассислик мавзуси бўйича илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ва назарий моделларини ишлаб чиқиш;

-олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасаларида мутахассислиги бўйича педагогик ва ўқув-услубий фаолият юритиш;

-ўқув жараёнини ва илмий фаолиятни ташкил қилиш, замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан, ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиб ўқув машғулотларини ўтказиш;

-электрон (e-learning), мобил (m-learning), масофавий ахборот технология ва ўқув-методик мажмуаларни мукаммал ўзлаштириш;

-педагогик ва илмий маҳорати ҳамда малакасини мунтазам ошириб бориш.

Молиявий-иқтисодий ҳамда ҳисоб, таҳлил ва назорат фаолиятида:

-давлат, маҳаллий ҳукумат ва хўжалик юритувчи субъектлар молиясини хавфсиз бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва улардан ўз фаолиятида фойдалана олиш;

-иқтисодий хавфсизликнинг миқдор ва сифат меъзонлари иқтисодий тизим ва объектлар чегаравий ҳамда критик ҳолатининг индикаторларини аниқлаш;

-иқтисодий хавфсизлик соҳасида ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш;

-иқтисодиёт субъектларининг молиявий барқарорлигини ошириш ва уни ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш;

-Ўзбекистондаги ҳамда хориждаги микро ва макродаражада содир бўладиган, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ҳамда ҳодисаларни характерлайдиган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва қиёслаш, иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи хавф-хатарларни аниқлаш;

-бюджет тизими ва бюджет параметрлари, бюджетдан ташқари турли жамғармаларнинг шаклланиши ҳамда бажарилишини назорат қилиш, давлат ва маҳаллий ресурслардан фойдаланиш борасида қонунбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

-молия операциялари, молия бозори фаолияти мониторингини олиб бориш, давлат ва маҳаллий ташкилотлар, корхоналарда ички назорат ва аудит тизимининг самарали фаолият кўрсатишини баҳолаш, қонунбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Ҳуқуқ-тартибот фаолиятида:

-қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жамият, давлат ва шахс ҳамда хўжалик фаолияти субъектларининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш,  турли мулк шаклларини ҳимоя қилиш;

-жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

-иқтисодий вазиятларга таҳдид солувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

-иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва қонунбузарликларни профилактика қилиш, огоҳлантириш, аниқлаш ва очиш.

Ташкилий-бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятида:

-ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш;

-ташкилот, корхона ва уларнинг алохида бўлинмалар ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш, меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;

-хўжалик юритувчи субъект иқтисодий хавфсизлик фаолиятини режалаштириш, ҳисоб-китоб ва таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар, ҳуқуқий ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;

-режа,  ҳисоб-китоб ҳужжатларини юритиш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, иқтисодий хавфсизлик соҳасида рационализаторлик таклифлар ва ихтиролар бўйича иқтисодий самарадорликни аниқлаш;

-қабул қилинадиган қарорларни иқтисодий хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида уларни хавф-хатар ва оқибатларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорлари вариантларини ишлаб чиқишда ҳамда танлаб олишни асослашда иштирок этиш;

-шартномаларни тузиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплаш, тезкор ва статистик ҳисоботни олиб боришни ташкил этиш, ҳисоботларни тузиш тартибларини аниқлаш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналарнинг товар ишлаб чиқариш  ва хизмат кўрсатиш ҳамда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш иқтисодий хавфсизлигини режалаштириш ва амалга ошириш;

-лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича хавфсиз математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-умумтаълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида;

-Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳавфсизлиги қўмитасида, унинг вилоят бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида;

-Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, унинг вилоят бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида фаолият олиб боради;

-битирувчилар тижорат банклари ҳамда йирик хусусий компанияларнинг иқтисодий хавфсизлик бўлимларида ҳам фаолият олиб боришлари мумкин.

Дастур раҳбари:

Иқтисодий хавфсизлик кафедраси мудири Ph.D Б. Турсунов

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

CSSM557.5Замонавий хавфсизлик тадқиқотлари (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

MTSDM553.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

AEM557.5Эконометрика-2 (7.5 ECTS)

GESM557.5Глобал иқтисодий хавфсизлик (7.5 ECTS)

RMM557.5Рискларни бошқариш (7.5 ECTS)

FSM557.5Молиявий хавфсизлик (7.5 ECTS)

AFAM557.5Молиявий таҳлил -2 (7.5 ECTS)

SESM557.5Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

PFMPPE667.5 Давлат молиявий менежменти: режалаштириш ва самарадорик (7.5 ECTS)

CTE667.5 Қиёсий солиқ солиш (7.5 ECTS)

ECE667.5 Иқтисодий жиноятчилик (7.5 ECTS)

PSME667.5  Харид ва таъминот бошқаруви (7.5 ECTS)

TEFCE667.5  Молиявий инқроз иқтисодиёти (7.5 ECTS)

AECE667.5  Иқтисодий хавфсизлик-2 (7.5 ECTS)

MPE667.5  Макроиқтисодий сиёсат (7.5 ECTS)

SME667.5  Муҳофазани бошқариш (7.5 ECTS)