5А230101 – Иқтисодий назария

Иқтисодий назария

Мутахассислик номи, шифр: 5А230101 – Иқтисодий назария

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Квалификация: “Иқтисодчи” (тадқиқотчи, педагог)

Дастур тили: ўзбек.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1-курс талабалари учун ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2-курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2–ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан   15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1-курс талабалари учун ўқув йилининг 18, 19, 23, 24 – ҳафталарида    2-курс талабалари учун эса 17, 18, 19, 23, 24-ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21 ва 22-ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25-ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1-курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасасини тамомлаган ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 16 168 054,0 сўм миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, муҳим тушунчалар, категориялар, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликнинг сабаблари ва оқибатлари, бозор муносабатлари шароитида иқтисодий методлардан фойдаланиш орқали ривожланиш қонуниятларини ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаш, умумметодологик фанлар асосини ва давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиш;

-ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;

-табиат ва жамиятда юз бераётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиш, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятида ҳамда замонавий илмий тадқиқотларда фойдалана олиш;

-янги билимларни мустақил ўзлаштира олиш, такомиллаштириш ва ўз меҳнатини илмий асосда ташкил қила билиш;

-ўз индивидуал билимларига таянган ҳолда ижтимоий ва шахсий ахамиятга эга бўлган муаммоларни тушуниш ва уларни таҳлил қилиш;

-ўз фаолиятида меъёрий – ҳуқуқий хужжатлардан фойдалана билиш;

-ўзлаштирилган билимларни ижодий танқидий кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, улардан илмий фаолиятда фойдалана олиш;

-илмий фаолият натижаларини ҳис қилишга йўналтирилган ижтимоий масъулият шаклланган бўлиш;

-касбий фаолиятда ўзлаштирган фанларнинг асосий қонунларидан фойдаланиш, методларни таснифлаш, методологик тамойиллардан илмий фаолиятида фойдалана олиш;

-ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил қарорлар қабул қила билиш;

-ахборот, билим, маълумотни бир-биридан фарқлаш малакасига эга бўлиш, ахборот технологияларидан фойдалана олиш;

-Интернет тармоғидан ахборотларни олиш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий усуллари ва воситаларига эга бўлиш, ахборотни бошқариш воситаси сифатида компьютер билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;

-касбий фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш;

-таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашув шаклланган бўлиши;

-илмий фаолият натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш.

Қайси соҳаларда ишласа бўлади:

-турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари;

-молия, кредит ва суғурта муассасалари;

-давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари;

-академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотлари;

-умумтаълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари.

Дастур раҳбари:

Фундаментал иқтисодиёт кафедраси мудири БХажиев

 

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

DETM557.5Иқтисодиёт назариясида маълумотлар омбори (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

MTSDM553.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

PEPM557.5Давлат иқтисоди ва иқтисодий сиёсат (7.5 ECTS)

PCIWM557.5Халқаро дунёда  сиёсий рақобат (7.5 ECTS)

AEEM557.5Иқтисодий эволюция – 2 (7.5 ECTS)

TGEDM557.5Глобал иқтисодий ривожланиш (7.5 ECTS)

EEM557.5Эмпирик иқтисодиёт (7.5 ECTS)

MTPM557.5Монетар назария ва сиёсат (7.5 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

IESE667.5Институтлар ва иқтисодий тизимлар (7.5 ECTS)

SEPPE667.5Ижтимоий иқтисодиёт ва Давлат сиёсати (7.5 ECTS)

BEE667.5   Хулқ- атвор иқтисодиёти (7.5 ECTS)

EDSE667.5Иқтисодий ривожланиш стратегиялари (7.5 ECTS)

SMCE667.5Стратегик бозор яратиш (7.5 ECTS)

OIE667.5 Инновацияларни ташкил этиш (7.5 ECTS)

EGE667.5Иқтисодий ўсиш (7.5 ECTS)

SGIE667.5  Барқарор ўсиш ва тенгсизлик (7.5 ECTS)