5А230107 – Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари

Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230107 – Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1-курс талабалари учун  ўқув йилининг 3-ҳафтасидан 2-курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2-ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1-курс талабалари учун ўқув йилининг 18,19, 23, 24-ҳафталарида 2-курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24-ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22-ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25-ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42-ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1-курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52-ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39-ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ, соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари, молия, кредит ва суғурта муассасалари, давлат ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари, академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотларига тадбиқ этиш учун замонавий ахборот тизимлари ва технологияларини ишлаб чиқишни, корхона/ташкилотларда ахборотларни компьютерли қайта ишлашни, бошқарув жараёнларида фойдаланадиган ахборот тизимлари ва технологияларининг техник ва дастурий воситаларини танлашни, корпоратив ахборот тизимлари, рақамли иқтисодиётнинг технологиялари ва замонавий дастурий воситалар ёрдамида бошқарув тизимини ислоҳ қилиш орқали электрон ҳукуматни йўлга қўйишни ҳамда ривожлантириш истиқболини белгилаш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини ўргатиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Ташкилий-бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятида:

-замонавий ахборот тизимлари ва технологияларини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ҳамда механизмларини ишлаб чиқиш;

-корхона ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари фаолиятини режалаштириш;

-замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда ахборотларни қайта ишлашнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш;

-ишлаб чиқариш жараёнларида ахборот тизимлари фаолиятини бошқариш;

-ташкилот ва корхоналар фаолиятини стратегик ривожлантиришда замонавий ахборот тизимлари ва технологияларини қўллай олиш;

-ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборот тизимларида ташкилий-бошқарув қарорларнини асослаш;

-бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси доирасида иқтисодий-математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш;

-турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ахборот коммуникация хизматлари бўлимлари фаолияти бошқарувини ташкил этиш ва такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сифатини ривожлантиришнинг ахборот стратегияларини ишлаб чиқиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.

Ахборот-таҳлилий фаолиятда:

-қарор қабул қилиш, фаолиятни режалаштириш ва бошқарув жараёнини самарали йўлга қўйиш учун ишончли маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

-корхона/ташкилотнинг ички ахборот тизимини яратиш ва татбиқ этиш;

-корхона/ташкилотнинг фаолиятининг турли кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини яратиш;

-ахборот-таҳлил фаолияти натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш.

Иқтисодий ҳисоб-китоб фаолияти:

-корхона/ташкилотни ривожлантиришда иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китоби учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тайёрлаш;

-ҳаракатдаги меъёрий-ҳуқуқий базада келтирилган андозали услуб асосида иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китобларини амалга ошириш;

-давлат ва шахс ҳамда хўжалик фаолияти субъектлари иқтисодий фаолиятини ахборотлаштириш;

-давлат ва шахс ҳамда хўжалик фаолияти субъектларининг замонавий ахборот тизимлари инфратузилмасини ташкил этиш;

-ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ҳамда илмий ечимларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва рақамли ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.

Илмий тадқиқот фаолияти:

-корхона/ташкилот бошқарувига замонавий ахборот технологиялари ва тизимларини жорий этиш юзасидан аниқ иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган, олинган топшириқ бўйича ахборот маълумотларини излаш, тўплаш ва таҳлил қилиш;

-иқтисодий маълумотлар тўпламини қўйилган топшириққа асосан замонавий ахборот технологиялари ёрдамида қайта ишлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, олинган натижаларни қиёслаш ва асосланган хулосаларга келиш;

-мутахассислик фаолияти соҳасига тегишли тадқиқ этилаётган жараёнлар, ҳодисалар ҳамда объектларни стандарт назарий, рақамли ва эконометрик моделларини тузиш, таҳлил қилиш ва олинган натижаларни қиёслаш;

-замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида ҳисоботлар ва ахборотлар шарҳини тайёрлаш;

-статистик кузатишлар, электрон сўровлар, анкета сўровлари ва уларнинг бирламчи натижаларини қайта ишлаш;

-рақамли трансформациянинг ижобий ҳамда салбий оқибатларини аниқлашда иштирок этиш, ишлаб чиқилган ахборот коммуникация дастурларини хаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Давлат ва нодавлат ташкилот;

корхона ва муассасалар, компаниялар (фирмалар);

ишлаб чиқариш бирлашмалари ва таркибий қисмларининг рақамли иқтисодиётдаги ахборот фаолияти;

-таълим муассасалари ҳамда уларни бошқаришдаги ахборот жараёнлари;

-ахборотларни компьютерли қайта ишлашни ташкил этиш восита ва усуллари, ҳамда ҳисоблаш тизимларининг дастурий ва техник воситаларини ишлаб чиқиш жараёнлари;

-бизнесни бошқаришда ахборот тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш жараёнлари;

-ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида инновациялар ва инновацион жараёнлар.

Дастур раҳбари:

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот

технологиялари кафедраси мудири М.Абдуллаев

 

Таълим дастури фанлари

 

 Биринчи босқич

Асосий фанлар

GSMISM557.5Глобал стратегия, бошқарув ва ахборот тизимлари (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS) /

MTSDM553.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

DSDM557.5Маълумотлар базаси тизимини яратиш (7.5 ECTS)

NOM557.5Тармоқ операциялари (7.5 ECTS)

ITSIM557.5Ахборот технологиялари ва сервис инновацияси (7.5 ECTS)

DBMM557.5Бизнесни рақамли бошқариш (7.5 ECTS)

ICTEPM557.5АКТ иқтисодиёти ва сиёсати (7.5 ECTS)

GSMBITSM557.5 Глобал манбалар ва бизнес ва ИТ хизматларини бошқариш (7.5 ECTS)

 

 Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630 Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

BIAE667.5Бизнес идрок ва иловалар (7.5 ECTS)

ICTSEE667.5Ахборот-коммуникация технологиялари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш (7.5 ECTS)

DIQE667.5Маълумотлар ва ахборот сифати (7.5 ECTS)

IISCPE667.5Инновация ва ахборот тизимлари: тушунчалар ва истиқболлар (7.5 ECTS)

SNAE667.5Ижтимоий тармоқ таҳлиллари (7.5 ECTS)

DCMBDE667.5Маркетинг ва Big Data (катта маълумотлар) нинг рақамли муаммолари (7.5 ECTS)

SMME667.5Ижтимоий медиа маркетинги (7.5 ECTS)

EDMSE667.5Электрон ҳужжат айланиш тизимлари (7.5 ECTS)

GISEAE667.5Иқтисодий таҳлилда график ахборот тизимлари (7.5 ECTS)