5А230102 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Мутахассислик номи, шифр: 5А230102 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: “Иқтисодчи” (тадқиқотчи, педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат гранти асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур доирасида реал сектор корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш, рақобат стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташил этиш, рақамли иқтисодиёт шароитида қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш,  бозор иқтисодиётининг турли ҳолатларида тармоқ ва корхоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ усулларни билиш ва улардан фойдаланишни ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

  • -илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаган бўлиши, умумметодологик фанлар асоси, иқтисодий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;

-хорижий тиллардан бирида касбий фаолиятига оид ҳужжатлар ва ишлар моҳиятини тушуниши, илмий тадқиқот ва педагогика методологиясини билиши ва касбий фаолияти ундан замонавий илмий асосда касб фаолиятида фойдалана билиш;

-янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиш;

  • -ўз фаолиятида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдалана олиши, ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил қарорлар қабул қила билиши;
  • -интернет тармоғидан ахборотларни олиш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий усуллари ва воситаларига эга бўлиши, ахборотни бошқариш воситаси сифатида компьютер билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • -рақамли иқтисодиёт технологияларидан фойдалана олиш, ахборотлашган жамият шароитида рақамли иқтисодиётнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, ахборот хуружи хавфи ва таҳдидларини англаш, ахборот хавфсизлигининг асосий талабларига риоя қилиш қобилиятига эга бўлиши.

-лмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • -илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
  • -давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиш;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиш;

-ташкилот, корхона ва уларнинг алоҳида бўлинмалари ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш, меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш кўникмаларига эга бўлиши;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда иқтисодий тамойилларни қўллай билиши;

– бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш ҳамда уларни шарҳлаш кўникмаларига эга бўлиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича иқтисодий ривожланишни таъминлаш, уларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказишни ва таҳлилий ишларни бажаришни билиш;

– тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий, иқтисодий, стратегик режаларни ишлаб чиқиш, иқтисодий соҳада ечилаётган илмий муаммоларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этишни билиш;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш;

-иқтисодий вазиятларга таҳдид солувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш малакасига эга бўлиш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни иқтисодий эспертизадан ўтқазишни билиш.

Қайси соҳаларда ишласа бўлади:

-турли мулк шаклларига тегишли, турли тармоқ ва соҳаларнинг хўжалик юритувчи субъектлар;

-молия, кредит ва суғурта муассасалари;

-давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари;

-академик ва тармоқ илмий тадқиқот ташкилотлари;

-нодавлат ва нотижорат ташкилотлари,

-умумтаълим, профессионал  таълим ва олий таълим муассасалари.

 

Дастур раҳбари:

Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси

мудири доц.                                                              И.Хотамов

 

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

AMICM557.5Микроиқтисодиёт-2 (7.5 ECTS)

RMM554.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS) /

MTSDM553.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

MM557.5Микроэконометрика (7.5 ECTS)

BRMM557.5Бизнесни тадқиқ этиш усуллари (7.5 ECTS)

IOM557.5Индустриал ташкилотлар (7.5 ECTS)

CSODM557.5Корпоратив стратегия ва ташкилот дизайни (7.5 ECTS)

EGM557.5Иқтисодий ўсиш (7.5 ECTS)

CSM557.5Рақобат стратегияси (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

BEE667.5Хулқ- атвор иқтисодиёти (7.5 ECTS)

OIE667.5 Инновацияларни ташкил этиш (7.5 ECTS)

AMAE667.5Бошқарув ҳисоби – 2 (7.5 ECTS)

MTAE667.5Монетар назария ва сиёсат (7.5 ECTS)

SMCE667.5Стратегик бозорларни яратиш (7.5 ECTS)

PME667.5Лойиҳа бошқаруви (7.5 ECTS)

LCEDPE667.5Маҳаллий салоҳият ва иқтисодий ривожланиш сиёсати (7.5 ECTS)

QME667.5Сифатни  бошқариш (7.5 ECTS)