5А231101 – Жаҳон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолит турлари бўйича)

Жаҳон иқтисодиёти

Таълим дастури ҳақида маълумот:

-Мутахассислик номи, шифр: 5А231101 – Жаҳон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолит турлари бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: Магистр

Квалификация: Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 10 051 128,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Хорижий ва махаллий илмий тадқиқот институтлари, илмий тадқиқот марказлари, лойиҳалаш  институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш; Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ва интеграцион бирлашмалар, ташқи савдо ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи давлат ташкилотлари, хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналарда халқаро иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришга оид комплекс масалаларни таҳлил эта оладиган мутахассиларни тайёрлашдан иборат.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Магистрлар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаш, умумметодологик фанлар асосини ва давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиш;

-ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда иқтисодий тамойилларни қўллай билиш;

-халқаро иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ бўлган соҳалардаги илмий тадқиқот ишлар мавзуси бўйича иқтисодий математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

-жаҳон иқтисодиётида юз бераётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиш, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятида ҳамда замонавий илмий тадқиқотларда фойдалана олиш;

  • халқаро иқтисодий ташкилотлар, интеграцион гуруҳлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда тенг манфаатли келишувларни ташкил этиш қобилиятларига эга бўлиш;
  • педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш;
    • таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • -жаҳон бозори коньюктурасини таҳлил қилиш, экспорт товарларини номенклатурсини сегментлаш, экспорт ва импорт шартномаларини мувофиқлаштириш, халқаро стандартлар асосида миллий товарлар стандартлар асосида миллий товарлар ва хизматлар таркибини жаҳон бозорлари талабларига мослаштириш ва халқаро товарлар, хизматлар ҳамда молиявий активлар бозорларидаги индексларни таснифлаш кўникмаларига эга бўлиш;
    • -мамлакатимизнинг дипломатик муносабатларини ривожлантиришда фаол иштирок этиш, элчихоналар консулликлар ва хорижий ташкилотларнинг ваколатхоналарида фаолият олиб бориш, Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмасига эга бўлиш;
    • -халқаро контрактларни бошқариш, транспорт коридорлари ва логистик муаммоларнинг оптимал ечимларини топиш, товарлар ва хизматлар савдосини назорат қилиш кўникмасига эга бўлиш;
    • илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
  • -давлат, нодавлат, нотижорат ва халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиш
  • -халқаро иқтисодий ташкилотлар, интеграцион гуруҳлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда тенг манфаатли келишувларни ташкил этиш қобилиятларига эга бўлиш.
  • Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-халқаро иқтисодий муносабатлари доирасида фаолият кўрсатаётган вазирлик, агентлик, идора, ташкилот ва корхоналари;

-Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

-Ўзбекистон Респубдикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликларнинг халқаро бўлимларида;

-Ўзбекистон Республикаси ТИФ миллий банки ва бошқа тижорат банкларининг халқаро бўлимларида;

-элчихоналар консулликлар ва хорижий ташкилотларнинг ваколатхоналарида, трансмиллий корпорациялар, халқаро компаниялар ва қўшма корхоналарда, халқаро ташкилотлар, фондлар ва муассасаларда.

Дастур раҳбари: 

-Жаҳон иқтисодиёти кафедраси мудири доц.Н. Исмаилова

 

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

IEM557.5Халқаро иқтисодиёт (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS) /

MTSDM553.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

BAM557.5Бизнес аналитика (7.5 ECTS)

WEGM557.5Жаҳон иқтисодиёти ва глобаллашув (7.5 ECTS)

IMCAM557.5Халқаро бозор конюктураси таҳлили (7.5 ECTS)

ITCM557.5Халқаро транспорт коридорлари (7.5 ECTS)

IFMM557.5Халқаро молиявий бозорлар (7.5 ECTS)

IBCM557.5Халқаро бизнес шартномалари (7.5 ECTS)

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

ICFE667.5Халқаро корпоратив молия (7.5 ECTS)

MPE667.5Монитар сиёсат (7.5 ECTS)

PCIWE667.5Халқаро дунёда  сиёсий рақобат (7.5 ECTS)

BSE667.5Бизнес стратегия (7.5 ECTS)

LE667.5  Лидерлик (7.5 ECTS)

DBME667.5Рақамли бизнесни бошқариш (7.5 ECTS)

MEREE667.5Глобал бизнес тадқиот усуллари (7.5 ECTS)

MPFME667.5Макроиқтисодий сиёсат ва молиявий бозорлар (7.5 ECTS)