5А230601 – Давлат молияси ва халқаро молия

Давлат молияси ва ҳалқаро молия

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230601 – Давлат молияси ва халқаро молия

Дастур давомийлиги: 2 йил

 –Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz 

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, муҳим тушунчалар, категориялар, тоифалаш, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, бозор муносабатлари шароитида давлат ва маҳаллий молия тизимининг илмий-назарий ва ташкилий-иқтисодий асослари, халқаро молиявий муносабатларнинг илмий-назарий ва ташкилий-иқтисодий асослари шунингдек  давлат молиясини ривожлантиришни таъминлаш, истиқболини белгилашга воситалари, усуллари, методлари ва услубларини ўрганиш

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Магистрлар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаган бўлиши, умумметодологик фанлар асоси, иқтисодий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;

-хорижий тиллардан бирида касбий фаолиятига оид ҳужжатлар ва ишлар моҳиятини тушуниши, илмий тадқиқот ва педагогика методологиясини билиши ва касбий фаолияти ундан замонавий илмий асосда касб фаолиятида фойдалана билиш;

-янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиш;

-ўзлаштирилган билимларни ижодий танқидий кўриб чиқиш ва таҳлил қилиши, улардан илмий фаолиятида фойдалана олиши;

-ўз фаолиятида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдалана олиши, ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил қарорлар қабул қила билиши;

-ахборот технологияларидан фойдалана олиши, ахборотлашган жамият шароитида ахборот технологияларининг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, ахборот хуружи хавфи ва таҳдидларни англаш, ахборот хавфсизлигининг асосий талабларига риоя қилиш қобилиятига эга бўлиши.

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

-педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш;

-таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;

-илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши;

-давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиши;

-ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиши;

-ташкилот, корхона ва уларнинг алохида бўлинмалар ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш, меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш кўникмаларига эга бўлиши;

-бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича хавфсиз математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш ҳамда уларни шарҳлаш кўникмаларига эга бўлиш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни иқтисодий эспертизадан ўтказишни билиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасалари;

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари;

-Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги тизими ташкилотлари;

-оддий ва вертикал-интеграл ташкилий тузилмаларни ўзида мужассамлаштирувчи акциядорлик жамиятлари, биржалар, брокерлик идоралари,  холдинг компаниялари;

-илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий тадқиқот ва муассаса ташкилотлари;

-акциядорлик жамиятлари, холдинг компаниялари, ассоциациялар, концернлар, уюшмаларнинг молиявий хизмат тизимлари;

-қўшма корхоналар, хорижий корхоналар, суғурта ва лизинг компаниялари;

-тижорат банклари, факторинг ва бошқариш молиявий муассасалари;

-илмий тадқиқот марказлари ва лойиҳалаш институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари

 

Дастур раҳбари:

Молия кафедраси мудири                                                                 Х. Курбонов

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

PPPPM557.5 Хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик (7.5 ECTS)

RMM554.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

MTSDM553.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

PFMRM557.5Давлат молиявий менежменти: даромад (7.5 ECTS)

PFMPPM557.5Давлат молиявий менежменти: режалаштириш ва самарадорик (7.5 ECTS)

MPFMM557.5Микроиқтисодий сиёсат ва молиявий бозорлар (7.5 ECTS)

FCM557.5Молиявий хавфсизлик (7.5 ECTS)

AFAM557.5Молиявий таҳлил -2 (7.5 ECTS)

TIMFEPM557.5ХВЖ ва иқтисодий сиёсат (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар   

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

PFMACE667.5Давлат молиявий менежменти: аудит ва мувофиқлик (7.5 ECTS)

AITE667.5Билвосита солиқ солиш – 2 (7.5 ECTS)

FRE667.5Молиявий ҳисобот (7.5 ECTS)

PDME667.5Давлат қарзини бошқариш (7.5 ECTS)

PEE667.5Давлат иқтисодиёти (7.5 ECTS)

ADTE667.5Ички солиққа тортиш – 2 (7.5 ECTS)

PFE667.5Молия учун дастурлаш (7.5 ECTS)

AAAE667.5Аудит ва ишончлилик -2 (7.5 ECTS)