5А230501 – Божхона иши (фаолият турлари бўйича)

Божхона иши (фаолият турлари бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230501 – Божхона иши (фаолият турлари бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: Магистр

Квалификация: Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Божхона иши соҳасида малакали, рақобатбардош мутахассисларни ҳар томонлама ва сифатли тайёрлаш, талабаларнинг шахсий фазилатларини ривожлантиришни, шунингдек божхона иши ихтисослиги бўйича Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ умумй маданий (универсал) ва касбий компетенцияларни шакллантиришни таъминлаш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Божхона тамоилларини қўллашни таъминлаш;

Божхона назоратини амалга ошириш;

Божхона қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураларини қўллаш;

Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатинианиқлаш ва уларни тўғри аниқлашни назоратга олиш;

Товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва назорат қилиш;

Ҳисоб-китобларни тўғри бажарилиши, тўловларнинг тўғрилилиги ва ўз вақтида тўланиши, антидемпинг, маҳсус ва компенсация тўловлари устидан назоратни амалга ошириш; жарималарни, фоизларни ўндириш;

Қарзларни ўндириш, божхона тўловлари ва бошқа маблағларнинг қайтарилиши;

божхона тўловларини ҳисобга олиш, аванс тўловлари ва божхона органларидаги ҳисобварақдаги пул маблағларини ҳисобга олиш;

божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган таъқиқ ва чекловларга риоя этилишини таъминлаш;

ўз ваколатлари доирасида интеллектуал ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ўз ваколатлари доирасида товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши билан боғлиқ операциялар устидан валюта назоратини амалга ошириш;

божхона иши билан шуғулланувчи шаҳсларнинг реестрларини юритиш;

божхона товарлари тўланишини таъминлаш учун божхона органлари  томонидан қабул қилинган банк кафолатлари ва суғурта шартномалари бўйича банклар, бошқа кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотларининг реестрларини юритиш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик ва божхона соҳасидаги жиноятларни аниқлаш ва уларга йўл қўймаслик;

божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, жамоат ва бошқа миллий хавфсизлигини таъминлаш;

расмий хизматни амалга оширишда давлат ва қонун билан қўриқланадиган боошқа сирларни ҳимоя қилиш;

божхона соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар аниқланган тақдирда процессуал хужжатларни расмийлаштириш ва зарур процессуал ҳаракатларни бажариш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

божхона;

брокерлик фирмалари;

транспорт, лизинг компаниялари;

давлат корпорациялари;

божхона чегараси орқали экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи хорижий инвестиция компаниялари.

Дастур раҳбари:

«Бизнес бошқаруви ва логистика»

 кафедраси мудири, и.ф.н.                                                                   О. Сабиров

Таълим дастури фанлари à

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

CUSRM7.5Божхона ислоҳоти ва модернизация (7.5 ECTS)

RESMET4.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

INTCL7.5Халқаро божхона ҳуқуқи (7.5 ECTS)

CUSTOM7.5Божхона иши (7.5 ECTS)

CUSSFEA7.5Ташқи иқтисодий фаолиятда божхонанинг ўрни (7.5 ECTS)

CUSPRO7.5Божхона тамоиллари (7.5 ECTS)

THEPCA7.5Божхона маъмуриятчилиги назарияси ва амалиёти (7.5 ECTS)

CUSMTP7.5Божхона бошқаруви назарияси ва амалиёти (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

CORCOM7.5Корпоратив коммункациялар (7.5 ECTS)

ECOINT7.5Иқтисодий интеграция (7.5 ECTS)

LOGTMIO7.5 Логистика, транспорт ва халқаро операцияларни бошқариш (7.5 ECTS)

TAXIT7.5Халқаро савдо солиқчилиги (7.5 ECTS)

INTAL7.5Халқаро ҳаво ҳуқуқи (7.5 ECTS)

BORREV7.5Чегара даромадлари (7.5 ECTS)

DIGTM7.5Рақамли трансформацияни бошқариш (7.5 ECTS)

INTDL7.5Халқаро дистрибуция ва логистика (7.5 ECTS)