5А230901 – Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар буйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230901 – Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: Магистр

Квалификация: Бухгалтер, иқтисодчи, аудитор (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Фан ва ишлаб чиқаришда бухгалтерия ҳисобидан самарали фойдаланиш муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндашувни таъминловчи иқтисодиётнинг ҳамма соҳа ва тармоқларида бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш масалаларини қамраб олади. Шунингдек, Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасида руйхатга олинган юридик шахслар фаолиятининг барча йуналишлари, иқтисодий-хукукий ва ташкилий асослари, фаолият тамойиллари, ликвидлилиги ва тўлов қобилиятини таъминлаш билан боғлик комплекс масалалар мажмуасини илмий ва амалий жиҳатларини таҳлил эта оладиган мутахассиларни тайёрлашдан иборат.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-хўжалик юритувчи субъектларда режа ва бюджетларнииг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш учун зарур дастлабки маълумотларнн тайёрлаш;

-молиявий кўрсаткичларни ҳисоблаш усулларини (математик моделлаштириш, эконометрик прогнозлаш, статистик усуллар) қўллаш;

-келгусида молиявий бюджет ресурсларининг ҳажми ва уларни шаклланиш манбаларни аниқлаш бўйича ҳисоб-китобларни юритиш;

-илмий муаммолар ва топшириқларнинг назарий ҳамда концептуал молелларини ишлаб чиқиш ва тадқиқот натижаларнни амалиётга жорий этиш;

-касбий фаолият соҳаси бўйича қўйилган масалаларни ҳал қилиш учун зарур стататистик маълумотларии йиғиш, кайта ишлаш, таҳлил қилиш;

-хисоб-китобларни таҳлил қилиш ва унинг ечимини асослаш, молиявий ва иқтисодий маълумотларии кайта ишлаш учун турли воситалардан фойдаланиш;

-молиявий-иқтисодий жараёнларнииг таснифи асосида назарий ва эконометрик стандарт моделларини яратиш  улардан олинган натижаларни таҳлил қилиш ва изоҳлаш;

-бизнес-режаларни кўриб чиқиш ва лойиҳа самарадорлигини баҳолаш;

-молия бозорида воситачилик қилиш; мижозларнинг тўловга қобилятини баҳолаш усулларини қўллаш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш усулларини билиш;

-ҳисоб маълумотларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизими фаолиятини халкаро амалиёт мезонлари, меъёрлари ва талаблари асосида тахлил қилиш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимидаги кўрсаткичлар динамикаси ва ўзгариш тенденцияларини таҳлил қилиш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит фаолиятига доир молиявий ва статистик ҳисоботларини тўзиш ҳамда уларни таҳлил қилиш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит хизматларини кўрсатишда дастурий комплекслардан фойдаланиш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимида корпоратив бошқарув тартиб ва тамойилларини билиш;

-молия-банк тизимига доир қонунчиликка мувофиқ бошқарув мезонларини англаган бўлиш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудитни тўғри ташкил қилиш ва самарали бошқаришни амалга ошириш кўникмасига эга бўлади.

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимида молиявий бошқарув ва ходимларни бошқариш стратегияларини билиши ва амалиётда қўллай олиш;

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит фаолиятидаги муаммоларни ечимларини амалиётга татбиқ этиш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тўзиш, уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш;

 

-бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасининг ҳалкаро ҳамда миллий мослигини мониторинг қилиш;

-илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда соҳа хусусиятларидан келиб чиқиб, ноанъанавий услубларни қуллай олиш;

педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар жабхаларида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш қобилиятларига эга бўлиши лозим.

-халкаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботии тузиш ва такдим этит;

-аудиторлик фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш жараёнларини режалаштириш, аудиторлик рискларини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш, аудиторлар гуруҳи жамоасини бошқариш;

-e-learning ва m-learning технологиялари хамда бошқа техник воситалар асосида корпоратив маълумотлар базасиии ривожлантириш, ходимларии ўқитишни ташкил қилиш;

-ходимларни мақсадга йўналтирилган фаолиянини ташкил этишнинг

-инновацион усуллариии татбиқ этиш;

-бухгалтерия хисоби, молия ва солиқ сохасида консалтинг хизматларини кўрсатиш;

-аудиторлик хизматлари бозори ривожланишнинг тахлилий шархини ишлаб чиқиш;

-илмий-амалий лойихалар бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари;

-турли мулкчилик шаклидаги корхоналарида;

-марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органларида;

-давлат бюджети ташкилотларида бухгалтер, аудитор, аксидорлик жамиятларида молия бўлимларида;

-турли мулкчилик шаклидаги корхоналар бухгалтерия бўлимлари ва ички аудит бўлимларида;

-аудитор ҳамда аудиторлик ташкилотларида;

-аутсорсинг ташкилотларида.

Дастур раҳбари:

Бухгалтерия ҳисоби кафедраси

мудири и.ф.д, доцент.                                                                            Н. Абдусаломова.

 

Таълим дастури фанлари à

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

AMAM557.5Бошқарув ҳисоби – 2 (7.5 ECTS)

RMM554.0  Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS) /

MTSDM553.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

ACCRM557.5Ишончлилик ва ишончли корпоратив ҳисоботлар (7.5 ECTS)

CFRM557.5Корпоратив молиявий ҳисобот (7.5 ECTS)

FSAM557.5Молиявий ҳисобот таҳлили (7.5 ECTS)

IAPRM557.5Бухгалтерия ҳисоби халқаро амалиёти ва бошқаруви (7.5 ECTS)

EMBARM557.5Бозорга асослангана бухгалтерия тадқиқотлари элементлари (7.5 ECTS)

AOSM557.5Бухгалтерия, ташкилотлар ва жамият (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FPM6630Магистерлик диссертация (30 ECTS)

Танлов фанлар

AFAE667.5Молиявий таҳлил-2 (7.5 ECTS)

FSE667.5Молиявий ҳавфсизлик (7.5 ECTS)

QRME667.5Миқдорий тадқиқот усуллар (7.5 ECTS)

KMDSE667.5Билимни бошқариш ва рақамли стратегия

FRPE667.5Молиявий ҳисобот муаммолари (7.5 ECTS)

AIME667.5Халқаро менежерлар учун бухгалтерия ҳисоби (7.5 ECTS)

IFRSE667.5Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандатлари (7.5 ECTS)

AFRE667.5Молиявий ҳисобот – 2 (7.5 ECTS)