5А230302 – Бизнесни бошқариш (Master of business administration)

Бизнесни бошқариш (Master of business administration)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230302 – Бизнесни бошқариш (Master of business administration)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

 –Малака даражаси: Магистр

Квалификация: Менежер (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади); битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Бизнесни бошқариш соҳасида малакали, шу жумладан чет элда самарали фаолият олиб боришга қодир юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда замонавий менежмент ютуқларидан фойдаланиш, назарий билим ва илғор тажрибаларининг уйғунлигини таъминлаш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

ташкилотлар, бўлимлар, ходимлар гуруҳлари (жамоалари), лойиҳалар ва тармоқларни бошқариш қобилияти;

ижтимоий, этник, конфессиявий ва маданий толерантлик асосида ўз касбий фаолияти соҳасида жамоага раҳбарлик қилишга тайёрлик;

корпоратив стратегияни, ташкилотни ривожлантириш ва ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;

стратегик муаммоларни ҳал қилишда корпоратив молиявий бошқарувнинг замонавий усулларидан фойдаланиш;

амалий тадқиқотлар ва иш жараёнларини бошқариш учун миқдорий ва сифат усулларидан фойдаланиш, уларни қўллаш натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

глобал муҳитда иқтисодий агентлар ва бозорларнинг хатти-харакатларини иқтисодий ва стратегик таҳлил қилиш усулларига эга бўлиш;

махаллий ва хорижий тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш ва танқидий баҳолаш;

амамлга оширган тадқиқот натижаларини илмий ҳисобот, мақола ёки маъруза кўринишида тақдим этиш;

ишлаб чиқилган дастур доирасида мустақил тадқиқотлар олиб бориш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари;

турли мулкчилик шаклидаги корхоналар;

марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органлари;

нодавлат ва нотижорат ташкилотлар;

вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари ва тижорат корхоналари.

Дастур раҳбари:

«Бизнес бошқаруви ва логистика»

кафедраси мудири, и.ф.н.                                                                    О. Сабиров

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

INTBM7.5Халкаро бизнес менежменти (7.5 ECTS)

RESMET4.0Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

 METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

ECOENT7.5Корхона иктисодиёти (7.5 ECTS)

BUSPLA7.5Бизнес режалаштириш (7.5 ECTS)

INTENT7.5Халқаро тадбиркорлик (7.5 ECTS)

CORSOD7.5Корпоратив стратегия ва ташкилий дизайн (7.5 ECTS)

BUSSTR7.5Бизнес стратегияси (7.5 ECTS)

INVEST7.5Инвестиция (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

LEADER7.5Лидерлик (7.5 ECTS)

ASSPRI7.5Активларни нархлаш (7.5 ECTS)

CORCOM7.5Корпоратив  коммуникациялар (7.5 ECTS)

COMSTR7.5Рақобат стратегияси (7.5 ECTS)

BUSANA7.5Бизнес аналитика (7.5 ECTS)

ORGINN7.5Инновацияларни ташкил этиш (7.5 ECTS)

PERECO7.5Ходимлар иқтисодиёти (7.5 ECTS)

GLOBUS7.5Глобал бизнес (7.5 ECTS)