5А230701 – Банк иши ва аудити

Банк иши ва Аудити

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230701 – Банк иши ва аудити

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: магистр

Квалификация: Иқтисодчи (тадқиқотчи-педагог)

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz  

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1 – курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, муҳим тушунчалар, категориялар, тоифалаш, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, тижорат банклари фаолиятининг барча йўналишлари, иқтисодий-хуқуқий ва ташкилий асослари, фаолият тамойиллари, ликвидлилиги, барқарорлиги ва тўлов қобиллиятини таъминлаш усуллари, банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш, барча банк операцияларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, ички назоратнинг ташкил этилиши, банк фаолияти аудитини ташкил қилиш ва ўтказиш, молиявий ҳисоботларни тузиш, молиявий ҳисоботларни аудитдан ўтказиш, аудиторлик хулосаларини тайёрлаш, банк мижозларига комплекс хизмат кўрсатиш масалалар мажмуасини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотлар олиб бориш, тажриба натижаларини қайта ишлаш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий мақолалар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш;

таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион ёндашишни билиш;

илмий фаолияти натижалари бўйича давлат ва хорижда эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши;

давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш учун лойиҳа тайёрлаш малакаларига эга бўлиши;

-ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиши;

-ташкилот, корхона ва уларнинг алоҳида бўлинмалар ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, ходимларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириб боришни ташкил қилиш ва бошқариш, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишни режалаштириш, меҳнатни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш кўникмаларига эга бўлиши;

-банк-молия соҳасига тегишли мамлакатдаги ва хорижий давлатлардаги фан-техника ютуқларини, махсус адабиётларни ва бошқа илмий-техник ахборотларни ўрганиш;

– бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш, тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш ҳамда уларни шарҳлаш кўникмаларига эга бўлиш;

-банк-молия соҳаси фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

-банк-молия соҳасида жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни режалаштириш;

-замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ҳамда механизмларини ишлаб чиқиш;

-банк-молия соҳасида фаолият кўрсатиш ва улар фаолиятининг халқаро ҳамда миллий талабларига мос келиши борасида жараёнларни назорат қилиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича молиявий, иқтисодий, стратегик режаларни ишлаб чиқиш, корпоратив бошқарув соҳасида ечилаётган илмий муаммоларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этишни билиш;

-лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш;

-иқтисодий вазиятларга таҳдид солувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш малакасига эга бўлиш;

-меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни иқтисодий эспертизадан ўтқазишни билиш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудудий бошқармалари;

Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари;

Нобанк кредит муассасалари;

-Банк-молия соҳаси бўйича илмий-тадқиқот институтлари;

-Аудиторлик компаниялари;

-Олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасалари;

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари.

Дастур раҳбари:

Банк иши ва инвестициялар

кафедраси мудири, Ph.D, доцент                                                                З.Мамадияров

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

INTBF7.5Халқаро банк иши ва молия (7.5 ECTS)

RESMET4.0  Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

 METTSD3.5Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

APPECO7.5Амалий эконометрика (7.5 ECTS)

CORFIN7.5Корпоратив молия (7.5 ECTS)

ADVFAB7.5Банкларда молиявий ҳисоб-2 (7.5 ECTS)

DERSP7.5Дериватив молиявий инструментлар (7.5 ECTS)

BANFT7.5Банк ва молиявий технология (7.5 ECTS)

INTINV7.5Халқаро инвестиция (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

MONPOL7.5Монетар сиёсат (7.5 ECTS)

QUAMF7.5Молиянинг миқдорий методлар (7.5 ECTS)

FINBM7.5Банкнинг молиявий бошқаруви (7.5 ECTS)

INTBL7.5Халқаро банк ҳуқуқи (7.5 ECTS)

RISMAN7.5Рискларни бошқариш (7.5 ECTS)

CORGSR7.5Корпоратив бошқарув ва ижтимоий маъсулият (7.5 ECTS)

INTFM7.5Халқаро молиявий бозорлар (7.5 ECTS)

INVMAN7.5Инвестицияларни бошқариш (7.5 ECTS)