5А230902 – Аудит (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Аудит

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Мутахассислик номи, шифр: 5А230902 – Аудит (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Дастур давомийлиги: 2 йил

Кредитлар сони: 120 ECTS

Малака даражаси: Магистр

Квалификация: “Бухгалтер, иқтисодчи, аудитор (тадқиқотчи-педагог) ”

Дастур тиллари: ўзбек, рус.

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календарь: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2 – курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1- курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган.

2-курс талабалари учун ўқув йили 25-39 ҳафталарда магистрлик диссертациясини ёзиш ва ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);

чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);

битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади. Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 баллни ташкил этади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 9 439 731,0 сўм; хорижий фуқаролар учун –16 168 054,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Дастур мақсади: Ушбу дастур иқтисодиёт соҳасидаги мутахассислик  бўлиб, илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларида илмий тадқиқот фаолиятини юритиш, иқтисодиёт субъектлари фаолиятини самарали ташкил қилиш ва бошқариш, молиявий назоратни амалга ошириш, солиқ муносабатларини тартибга солиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлувчи молиявий ҳамда статистик ахборотларни шакллантириш, иқтисодиёт субъектларида бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва юритиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ресурслардан фойдаланишни таҳлил қилиш, аудиторлик текширувларини ўтказиш, ички аудит хизмати бўлимларида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш, аудиторлик текширувларида рискларни бошқариш, молиявий ҳисоботлар устидан ички назоратни амалга ошириш, молия, солиқ ва бухгалтерия ҳисоби соҳаларида профессионал хизматлар кўрсатишга оид комплекс масалаларни ҳал этиш, касбий кўникмага, мутасаддилик кобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб олади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-илмий, амалий тадқиқотларни ўтказиш, тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва улар асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, илмий янгиликларни кашф этиш;

-илмий мақолалар, маърузалар, рисола, ўқув адабиётлар тайёрлаш ва таҳрир қилиш, ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш;

-илмий адабиётлар ва интернет тармоғида энг янги илмий, конструкторлик, технологик ва эксплуатацион ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиш;

-илмий семинар, конференция ва симпозиумларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда фаол иштирок этиш;

-аудиторлик назорати соҳасида ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш;

-иқтисодиёт субъектларининг молиявий барқарорлигини ошириш ва уни ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш;

-давлат ва маҳаллий ташкилотлар, хўжалик субъектларида ички назорат ва аудит тизимининг самарали фаолият кўрсатишини баҳолаш, қонунбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

-маҳаллий бошқарувнинг ваколатли органлари томонидан ҳудудлар молиясини бошқариш, тегишли ҳудудларда бюджетларни шакллантириш, бюджет – солиқ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатларини  билиш;

-ҳисоб-китобларни таҳлил қилиш ва ўз ечимини асослаш, молиявий ва иқтисодий маълумотларни қайта ишлаш учун турли воситалардан фойдаланиш;

-касбий фаолият соҳаси бўйича қўйилган масалаларни ҳал қилиш учун зарур статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш усулларини билиш;

-зарурий статистик маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва талаб этилган таҳлилий ҳисобот ёки умумлаштирилган қисқача маълумот шаклида тақдим этиш;

-статистик ва ҳисоб-таҳлилий маълумотларнинг манбаларини ҳамда истеъмолчиларнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш;

-тақдим этилган лойиҳаларнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, уларни амалга оширишдан олинган молиявий-иқтисодий натижаларни таҳлил қилиш;

-тадқиқотлар учун кўрсаткичлар тизимини танлаш ва уларнинг ўзаро алоқасини моделлаштириш;

-тадқиқот усулларини ва техник воситаларини ташлаш;

-бошқарув қарорларни қабул қилиш учун ахборотларни йиғишни ташкил этишнинг ички ахборот тизимини яратиш;

-бюджет ҳисобини юритиш, бюджет ҳисоботини тузиш ва уни тақдим этиш, жорий молия йили учун тузилган бюджет сметаларини, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимидаги ва давлатнинг бюджетдан ташқари фондларини таҳлил қилиш;

-бюджет ташкилотларида ва давлатнинг бюджетдан ташқари фондларинида молиявий менежментни, солиқ ва бюджет тизимининг амалдаги фаолиятини такомиллаштириш, банк секторини, суғурта ва молия бозорини ривожлантириш, корпорациялар молиявий фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун молиявий ва иқтисодий ахборотларни таҳлил қилиш;

-касбий фаолият соҳаси бўйича қўйилган масалаларни ҳал қилиш учун зарур статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш;

-ҳисоб-китобларни таҳлил қилиш ва ўз ечимини асослаш, молиявий ва иқтисодий маълумотларни қайта ишлаш учун турли воситалардан фойдаланиш;

-молиявий-иқтисодий жараёнларнинг тавсифи асосида назарий ва эконометрик стандарт моделларини яратиш, улардан олинган натижаларни таҳлил қилиш ва изоҳлаш;

-халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш;

-молиявий режалаштириш ва прогнозлаш учун бухгалтерия, молиявий ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш ва шарҳлаш;

-молиявий кўрсаткичларнинг ўзгариш динамикаси ва тенденцияларини таҳлил қилиш;

-аудиторлик фаолияти бўйича халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш;

-халқаро аудиторлик хизматлари бозорининг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш;

-халқаро аудиторлик ташкилотлари фаолиятини таҳлил қилиш;

-аудиторлик текширувларида фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш;

-таҳлилий масалаларни ҳал қилишда замонавий ахборот технологияларидан ва техник воситалардан фойдаланиш;

-тақдим этилган лойиҳаларнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, уларнинг молиявий-иқтисодий натижаларни таҳлил қилиш;

-илмий ҳамда ҳисоб, таҳлил ва назорат фаолияти муаммоларини чуқур таҳлил қилиш, масалаларни қўйиш ва асослаш;

-илмий-амалий лойиҳалар бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш;

-аудиторлик фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш жараёнларини режалаштириш, аудиторлар гуруҳи жамоасини бошқариш;

-аудиторлик хизматлари бозорида рискларни бошқариш;

-e-learning ва m-learning технологиялари ҳамда бошқа техник воситалар асосида корпоратив маълумотлар базасини ривожлантириш, ходимларни ўқитишни ташкил қилиш;

-ходимларни мақсад йўналтирилган фаолиятини ташкил этишнинг инновацион усулларини татбиқ этиш;

-меҳнатга ҳак тўлашни ташкил этиш ва тартибга солиш;

-бухгалтерлик ва аудиторлик фаолиятларини ташкил килиш ҳамда бошкариш жараёнларини режалаштириш, юритиш, тахлил килиш ва оптималлаштириш, бухгалтерлар ва аудиторлар гуруҳи жамоасини бошкариш;

-бошкарув қарорларини кабул қилиш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш, назорат килиш ва амалга оширилган ишнинг натижаларини баҳолаш;

-аудиторлик хизматлари бозори ривожланишнинг таҳлилий шарҳини ишлаб чиқиш;

-бухгалтерия ҳисоби, молия ва солиқ соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатиш;

-консалтинг хизмати бўйича якуний ҳужжатни тайёрлаш.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

-олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, профессионал таълим муассасаларида педагогик фаолият;

-Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва марказларида  ҳамда олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот фаолияти ва жараёнлар;

-аудиторлик фаолиятида илмий ва амалий тадқиқот, назарий ва амалий таҳлил, моделлаштиришни амалга ошириш жараёнлари;

-вазирлик, қўмита ва идораларда бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратни ташкил этиш жараёнлари;

-иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари субъектларида молиявий назоратни амалга ошириш жараёнлари;

-давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, иқтисодиёт ва молия бошқаруви органларида бошқарув жараёнлари;

-акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, инвестиция муассасалари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ва аудитни аудитни ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнлари;

-аудиторлик ташкилотларида аудитор иши сифатини назорат қилиш жараёнлари.

 

Дастур раҳбари:

Молиявий таҳлил ва аудит кафедраси мудири                                                    Н.Хажимуратов

Таълим дастури фанлари à

 

Биринчи босқич

Асосий фанлар

AUDTP7.5Аудит назарияси ва амалиёти (7.5 ECTS)

RESMET4.0 Илмий тадқиқот методологияси(4  ECTS)

METTSD3.5 Махсус фанларни ўқитиш методикаси(3,5 ECTS)

PRAIA7.5Амалий ички аудит (7.5 ECTS)

AUDASS7.5Аудит ва тегишли хизматлар (7.5 ECTS)

INTAUD7.5Ички аудит (7.5 ECTS)

FINSEC7.5Молиявий хавфсизлик (7.5 ECTS)

ADVAA7.5Аудит ва ишончлилик- 2 (7.5 ECTS)

ADVFM7.5Замонавий бошқарув ҳисоби (7.5 ECTS)

 

 

Иккинчи босқич

Асосий фанлар

FINPRO30Магистрлик диссертацияси (30 ECTS)

Танлов фанлар

INTAS7.5Халқаро аудит стандартлари (7.5 ECTS)

AUDFS7.5Молиявий ҳисоботлар аудити        (7.5 ECTS)

FINRA7.5Молиявий ҳисобот ва таҳлил (7.5 ECTS)

GLOES7.5Глобал иқтисодий хавфсизлик (7.5 ECTS)

ADVEA7.5Ташқи аудит -2 (7.5 ECTS)

BUSKIA7.5Ички аудит учун бизнес билимлари (7.5 ECTS)

INTFRS7.5Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандатлари (7.5 ECTS)

ADVFA7.5Молиявий таҳлил -2 (7.5 ECTS)