5332200 – Эконометрика

Эконометрика

 Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5332200 – Эконометрика

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Эконометрик”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади. Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 0 грант ва 25 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.  Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори. Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: ушбу дастур эконометрика фанининг назарияси, предмети ва услубларини, эконометрик ва иқтисодий тушунчаларни, категорияларини, эконометрик таҳлилларни, иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ўртасидаги сабаб-муносабатларини, миқдорий қонуниятларни ўрганиш, эконометрик усуллар ёрдамида уларни ривожланишини прогнозлаш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-миллий иқтисодиётни белгиловчи ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни миқдорий таҳлил қилиш;

-хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти миқдорий баҳолаш;

-хўжалик фаолияти субъектлари иқтисодий фаолиятини эконометрик моделлаштириш;

-тадқиқот натижалари бўйича тавсияларни амалиётга татбиқ этиш;

-миллий иқтисодиётни таъминлаш юзасидан аниқ иқтисодий ҳисоб – китобларни амалга ошириш;

-ахборот маълумотларини излаш, тўплаш ва таҳлил қила билиш;

-маълумотлар тўпламини қайта ишлаш, баҳолаш, олинган натижаларни қиёслаш муносабатларни билдириш;

-тадқиқ этилаётган жараёнлар ҳамда объектларни эконометрик моделларини тузиш ва таҳлил қилиш;

-статистик кузатишлар, электрон сўровлар, анкета сўровлари ва уларнинг бирламчи натижаларини қайта ишлаш каби малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.Қайси сохаларда ишласа бўлади Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизими ташкилотлари, Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги тизими ташкилотлари, Ўзбекистан Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудуий бўлинмалари, Ўзбекистан Республикаси Давлат статистика қўмитаси тизими ташкилотлари, турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар, кичик корхоналарнинг молиявий-ишлаб чиқариш тизимларида ишлашлари мумкин.

Дастур учун масъул шахс:

Иқтисодиётда математик методлар  кафедраси мудир                                                                              А. Ишназаров

Таълим йўналиши фанлари à

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

BASSTA6 Статистика асослари (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

STATES6 Стартап технологиялар (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

GAMTHE6 Ўйинлар назарияси (6 ECTS)

OPTMET6 Оптималлаштириш усуллари (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

FINSTA6 Молиявий статистика (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

Танлов Фанлар

FINANC6 Молия (6 ECTS)

ACTSCI6 Актуар фанлар (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

APPPE6 Эконометрикада амалий пакетлар (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

ECONOME6 Эконометрика (6 ECTS)

MULSM6 Кўп ўлчовли статистик усуллар (6 ECTS)

TIMSA6 Вақтли қаторлар таҳлили (6 ECTS)

STAMOD6 Статистик моделлаштириш (6 ECTS)

INDSTA6 Саноат статистикаси (6 ECTS)

QUAFIN6 Миқдорий молия (6 ECTS)

Танлов фанлар

ECOSEC6 Иқтисодий хавфсизлик (6 ECTS)

ACCOUN6 Бухгалтерия ҳисоби (6 ECTS)

RISANA6 Риск таҳлили (6 ECTS)

BUSETH6 Бизнес этикаси (6 ECTS)

DYNMAC6 Динамик макроиқтисодиёт (6 ECTS)

COMIS6 Алоқа ва ахборот кўникмалари (6 ECTS)

MARANA6 Маркетинг аналитикаси (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

BUSSTR6 Бизнес стратегияси (6 ECTS)

BEHECO6 Ҳулқ-атвор иқтисодиёти (6 ECTS)

LABSTA6 Меҳнат статистикаси (6 ECTS)

INVANA6 Инвестициялар таҳлили (6 ECTS)

PANDE6 Панель маълумотлар эконометрикаси (6 ECTS)

NUMME6 Эконометрикада миқдорий усуллар (6 ECTS)

FINSA6 Молиявий ҳисобот таҳлили (6 ECTS)

STOMOD6 Стохастик моделлар (6 ECTS)

MATECO6 Математик иқтисодиёт (6 ECTS)

FORMET6 Прогнозлаш усуллари (6 ECTS)