5610300 – Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5610300 – Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Туризм менежери ”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади. Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан 5 та грант ва 20 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади. Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 6 382 749,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти:Ушбу таълим дастури доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, туризм соҳасига оид муҳим тушунчалар, категориялар,тамойиллар,ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, туризм соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, туризм махсулотлари ва хизматларини ривожлантириш қонуниятларини ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Таълим йўналиши битирувчилари:

-хўжалик юритувчи субъект фаолиятини режалаштириш, ҳисоб-китоб ва таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар, ҳуқуқий ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш;

-режалаштириш ишларини ташкил этиш;

-хўжалик юритувчи субъектини хўжалик-молиявий ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича истиқболли ва жорий режаларни (дастурларини) ишлаб чиқиш;

-хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий фаолиятини оқилона ташкил этишда мамлакатимиз ва хориж тажрибасини ўрганиш ва уларни амалиётда қўллаш;

-хўжалик юритувчи субъектларни техника-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва хўжалик фаолияти таҳлилини олиб боришда ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш;

-меҳнатни муҳофаза қилиш меъёр ва қоидаларига амал қилиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналар фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

-туризм соҳаси бўйича корхоналарда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-туристик  корхоналарда ишлаб чиқариш хизмат кўрсатиш самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотлар ечимларини амалиётга татбиқ этиш малакасига эга бўлади.

-туристик корхоналар ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш;

-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини назорат қилиш;

-туризм соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари ва ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш, фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш;

-туризм соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига инвестицияларни жалб қилиш механизмларини қўллаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

-туризм соҳаси бўйича ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий хизмат бўлинмаларини  ташкил этиш;

-туристик корхоналарда янги товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

-туристик корхоналарда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-туристик корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш тамойилларини қўллаш;

-бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўникмасига эга бўлади.

-ишлаб чиқариш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ташкилотнинг ташқи ва ички муҳити омиллари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

-қарор қабул қилиш, фаолиятни режалаштириш ва бошқариш учун маълумот тўплаш, ташкилотнинг ички ахборот тизимини яратиш ва унинг ишлашини бошқариш;

-ташкилотнинг ички ҳужжат айланиши тизимини ишлаб чиқиш ва бошқариш, ташкилотлар фаолиятининг турли кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини юритиш;

-лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш;

-мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар фаолиятини халқаро амалиёт мезонлари, меъёрлари ва талаблари асосида таҳлил қилиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналар кўрсаткичилари ўзгариш тенденциялари ва динамикасини таҳлил қилиш;

-тармоқлар ва соҳалар бўйича корхоналар молиявий ва статистик ҳисоботларини тузиш ҳамда уларни шарҳлаш;

-таҳлилий масалаларни ҳал қилишда замонавий ахборот технологиялари ва техник воситалардан фойдаланиш;

-туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;

-туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналаридаги муаммолар мавзулари бўйича иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишларини амалга ошириш;

-туризм соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишланмаларини тайёрлаш, соҳа адабиётлари экспертизасини амалга оширишда лаёқатига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади: Туризм таълим йўналишини тугатган талабалар Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг минтақавий бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида, иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларидаги корхона ва ташкилотларда шунингдек, туризм соҳасида етакчи маслаҳатчи, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари бошқарувчиси сифатида ҳам фаолият олиб боришлари мумкин.

  • Дастур учун масъул шахс:

Туризм ва сервис кафедраси мудири, иқтисодиёт

фанлари номзоди, доцент               М.Амонбоев

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTMAN6 Менежментга кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

PSYCHO6 Психология (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

RESOPE6 Ресторан иши (6 ECTS)

FUNTOU6 Туризм асослари (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

ECOTOU6 Туризм иқтисодиёти (6 ECTS)

TOUGEO6 Туризм географияси (6 ECTS)

Танлов Фанлар

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

ACCOUN6 Бухгалтерия ҳисоби (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

HUMRM6 Инсон ресурсларини бошқариш (6 ECTS)

TOUH6 Туризм ва маданий мерос (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

TOUMAR6 Туризм маркетинги (6 ECTS)

GACTRO6 Гастрономия (6 ECTS)

TOUTD6 Туризм транспорти ва дистрибюцияси (6 ECTS)

REGTR6 Минтақавий туризм ресурслари (6 ECTS)

STRMAN6 Стратегик маркетинг (6 ECTS)

EMARTOU6 Туризмда электрон маркетинг (6 ECTS)

Танлов фанлар

MARRES6 Маркетинг тадқиқотлари (6 ECTS)

CONBEH6 Истемолчи хулқ атвори (6 ECTS)

MANACC6 Ҳисобни бошқариш (6 ECTS)

TOUINN6 Туризмда инновация (6 ECTS)

TOUQM6 Туризмда сифатини бошқариш (6 ECTS)

INFSHM6 Ахборот тизимлари ва меҳмонхона бошқаруви (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

TOUPRO6 Туризм махсулотлари (6 ECTS)

PRMAN6 PR менежменти (6 ECTS)

ECOMTOU6 Туризмда электрон тижорат (6 ECTS)

PROTD6 Саёҳлик йўналишларини тарғиб қилиш (6 ECTS)

MANCCS6 Истемолчи дахилсизлиги ва хизмат сифатини бошқариш (6 ECTS)

INTBS6 Ҳалқаро бизнес стратегияси (6 ECTS)

STRAHC6 Мехмонхона ташкилотларининг стратегик таҳлили (6 ECTS)

ORGCE6 Конгресс ва тадбирларни ташкиллаштириш (6 ECTS)

TOUSUS6 Туризм ва барқарорлик (6 ECTS)

INTMAR6 Халқаро маркетинг (6 ECTS)