5231200 – Суғурта иши

Суғурта иши

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5231200 – Суғурта иши

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи-молиячи”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25 та шу жумладан  0  грант ва 25 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади. Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур суғурта фанининг назарияси,предмети ва услубини,мухим тушунчаларни,категорияларни, таснифларни,суғурта атамаларини,суғурта турларини,мажбурий ва ихтиёрий суғуртани,суғурта бозори ва унинг турларини,суғурта фаолиятини амалга ошириш ва тартибга солиш билан боғлиқ қонунчиликни ўрганади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:–              суғурта сохасида қўлланадиган атамаларнинг маъносини тушуниш;

-суғурта бозори билан боғлиқ статистик кўрсаткичларни тахлил қилиш;

-суғурта бозори бўйича маркетинг тадқиқотларни амалга ошириш;

-суғурта бозорини прогноз қилиш;

-суғурта бозорининг холатини акс эттирувчи статистик маълумотларни жадвал,графикаларда тақдим эта олиш;

-суғурта турлари бўйича белгиланган тариф ставкалари ва суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммаси асосида суғурта мукофотини хисоблаш;

-суғурта ходисаси бўйича кўрилган зарарни хисоблаш;

-суғурта ходисаси бўйича суғурта қопламасини хисоблаш;

-мажбурий суғурта турлари бўйича қонунчиликда белгиланган талаблар бўйича суғурта шартномасини тузиш;

-мажбурий суғурта турлари бўйича суммаси ва суғурта мукофотини хисоблаш;

-суғурталанувчиларга суғурта ҳизматлари бўйича маслахатлар бериш қобилиятига эга бўладилар.

Қайси сохаларда ишласа бўлади: Суғурта иши таълими битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг суғурта бозорини ривожлантириш агентлигида,давлат ва ҳусусий суғурта компанияларида,суғурта агентликларида,суғурта брокерлик ташкилотларида,аджастерлик,ассистанслик ташкилотларида ишлашлари мумкин.

Дастур учун масъул шахс:

 Солиқлар ва суғурта иши кафедраси мудири  К.Кулдашев

Таълим йўналиши фанлари à

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

THEINS6 Суғурта назарияси (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

ACCBUS6 Бизнесда бухгалтерия хисоби (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTFA6 Молиявий хисобга кириш (6 ECTS)

INSCAS6 Суғурта иши (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

Танлов Фанлар

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

FINMII6 Молия бозорлари,институт ва воситалар (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

TECAL6 Техник тахлил лабораторияси (6 ECTS)

PROANA6 Эхтимоллар тахлили (6 ECTS)

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

FINSA6 Молиявий хисобот тахлили (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

FINRM6 Молиявий рискларни бошқариш (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

LIFIM16 Хаётни суғурталаш моделлари 1 (6 ECTS)

Танлов фанлар

INVMAN6 Инвестицияларни бошқариш (6 ECTS)

BANFM6 Банклар ва молиявий бозорлар (6 ECTS)

BUSIT6 Бизнес ахборот технологиялари (6 ECTS)

BUSOP6 Бизнес ва ташкилий психология (6 ECTS)

DEMSP6 Демография ва ҳаёт кечириш таҳлили (6 ECTS)

ACTTEC6 Актуар услублар (6 ECTS)

ECOBIC6 Суғурта компаниялари учун иқтисодиёт ва бизнес (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

FINMAN6 Молиявий менежмент (6 ECTS)

MARRA6 Бозорни ўрганиш тахлили (6 ECTS)

FINCRI6 Молиявий инқирозлар (6 ECTS)

FINML6 Молия бозорлари хуқуқи (6 ECTS)

LIFIM26 Хаётни суғурталаш моделлари 2 (6 ECTS)

BUSSTA6 Бизнес статистикаси (6 ECTS)

MULSMCS6 Кредит скорингининг кўп вариантли статистик усуллари (6 ECTS)

ACTSCI6 Актуар фанлар (6 ECTS)

ESTCE6 Компаниянинг ташкил этилиши ва тадбиркорлик (6 ECTS)

MODAS6 Замонавий реклама тизимлари (6 ECTS)