521400 – Статистика(тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Статистика(тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 521400 – Статистика(тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Статистик”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 75 та шу жумладан 5 та грант ва 70 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.  Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.  Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади: CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори; IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори; TOEFL сертификати бўйича – 72 балл;

бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:  

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур статистика фанининг назарияси,предмети ва услубларини,статистик ва иқтисодий тушунчаларни,категорияларни,таснифларни,бозор ҳодисалари ва  жараёнлар ўртасидаги сабаб мунособатларини,қонуниятларни ўрганиш,статистик усуллар ёрдамида уларнинг ривожланишини прогнозлаш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-статистика соҳасида аҳолини,саноатни,қишлоқ ҳўжалигини, хизматларни рўйҳатга олиш;

-статистик кўрсаткичларни тахлил қилиш ва амалда қўллай олиш;

-статистик тахлил натижалари асосида оммавий ижтимоий – иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ривожланишини прогноз қилиш;

-статистик кузатишлар натижасида тўпланган маълумотларни статистик  гуруҳлаш ва бахолаш;

-статистик маълумотларни жадваллар ва графикалар кўринишида тақдим этиш;

-оммавий ходисалар ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни статистик усуллар ёрдамида тахлил қилиш;

-статистик жараёнлар ва  ходисалар динамикасини хамда ривожланиш тенденцияларини тахлил қилиш ва прогнозлаш;

-иқтисодий кўрсаткичларни статистик тахлил қилиш ва баҳолаш  малакасига эга бўлиши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади  Статистика йўналиши битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитасида,бўлимларида ишлайди. Битирувчилар шунингдек бошқа вазирликлар,қўмиталар ва корхонарда ишлашлари мумкин.

Дастур учун масъул шахс: 

 Статистика кафедраси мудири                    А..Аюбжонов.

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

ACCBUS6 Бизнесда бухгалтерия хисоби (6 ECTS)

PSYCOL6 Психология (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

BASSTA6 Статистика назарияси (6 ECTS)

BUSSTA6 Бизнес статистикаси (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

ECOSTA6 Иқтисодий статистика (6 ECTS)

INTSS6 Ижтимоий статистика (6 ECTS)

Танлов Фанлар

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

INTSPSS6 SPSS га кириш (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

INTMAN6 Менежментга кириш (6 ECTS)

INSCAS6 Суғурта иши (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

POPSTA6 Ахоли статистикаси (6 ECTS)

ACCAUD6 Хисобдорлик ва аудит (6 ECTS)

INDSTA6 Саноат статистикаси (6 ECTS)

AGRSTA6 Қишлоқ хўжалиги статистикаси (6 ECTS)

FINSTA6 Молия бозори статистикаси (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

FINSA6 Молиявий ҳисобот таҳлили (6 ECTS)

METSM6 Бозорни ўрганиш усуллари (6 ECTS)

INNECO6 Инновацион иқтисодиёт (6 ECTS)

COMLOG6 Тижорат логистикаси (6 ECTS)

BUSSTR6 Бизнес стратегияси (6 ECTS)

STAINF6 Индкутив статистика (6 ECTS)

STAUOED6 Онлайн иқтисодий маълумотлар базаларидан статистик фойдаланиш (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

ECOSEC6 Иқтисодий ҳавфсизлик (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

FORTEC6 Прогнозлаш усуллари (6 ECTS)

SAMMDA6 Намуна олиш усуллари ва маълумотларни тахлил қилиш (6 ECTS)

LABSTA6 Меҳнат статистикаси (6 ECTS)

HEAEP6 Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва сиёсати (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

WORECO6 Жахон иқтисодиёти (6 ECTS)

FINCRI6 Молиявий инқирозлар (6 ECTS)

REGECO6 Минтақавий иқтисодиёт (6 ECTS)