5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш

Солиқлар ва солиққа тортиш Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: Солиқчи-иқтисодчи

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: : Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун.

Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган.

Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 – ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари : Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 50 та шу жумладан 3 та грант ва 47 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Давлат солиқ ҳизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги солиққа оид муносабатлар,солиқ-бюджет тизими,солиқ маъмурчилиги,солиқ назорати,солиқ маслахати хамда солиқ хисоботидаги жараёнлар мажмуаси хисобланади.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

-солиқ назариясини,солиқ тўгрисидаги қонун хужжатларини бўлиши;

-солиқ солиш объектлари ва субъектлари,солиқ солишнинг принциплари,солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизимини,солиқ муносабатлари субъектларининг хуқуқ ва мажбуриятларини ўзлаштирган бўлиши;

-солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни прогноз қилиш,хисоблаш,бюджетга ундириш,имтиёзларни қўллаш,тартиблари ва усуллардан фойдалана билиши;

-солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни хисоблашда қўлланадиган кўрсаткичлар ва уларнинг иқтисодий ахамиятини ўзлаштирган бўлиши;

-хўжжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарзи суммалари хамда дебитор-кредитор қарзларининг келиб чиқиш сабабларини амалда қўллай олиши керак;

-солиқ элементларининг солиқларни прогнозига таъсирининг тахлилини,солиқ тўловчилар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши назоратининг хуқуқий асосларини,хўжалик субъектлари фаолияти бўйича давлат назоратининг ташкил этилиши асосларини амалда қўллай олиши керак;

-замонавий аҳборот-коммуникация технологияларининг назарий,амалий ва хуқуқий асосларини ўзлаштирган бўлиши керак.

Қайси сохаларда ишласа бўлади Солиқлар ва солиққа тортиш йўналиши битирувчиларида Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси,вилоят давлат солиқ бошқармалари ва туман(шахар) давлат солиқ инспекцияларида ишлаш имконияти мавжуд. Битирувчилар бошқа вазирлик,қўмита ва муассасаларининг солиқ ва солиққа тортишга оид шўба ва бўлимларида хам ишлашлари мумкин.

Дастур учун масъул шахс:

 Солиқлар ва суғурта иши кафедраси мудири Б.Тухлиев.

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

INTTAX6 Солиққа кириш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

ACCBUS6 Бизнесда бухгалтерия хисоби (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

INTECO6 Эконометрикага кириш (6 ECTS)

INTFA6 Молиявий ҳисобга кириш (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

PRITAX6 Солиққа тортиш тамойиллари (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

Танлов Фанлар

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

TAXSU6 Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

INTIS6 Аҳборот тизимларига кириш (6 ECTS)

INTBUS6 Ҳалқаро бизнес (6 ECTS)

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

FINACC6 Молиявий хисоб (6 ECTS)

AUDITI6 Аудит (6 ECTS)

BUSTAX6 Бизнесни солиққа тортиш (6 ECTS)

INVMAN6 Инвестициялар бошқаруви (6 ECTS)

FINMAN6 Молиявий бошқарув (6 ECTS)

FINSA6 Молиявий хисобот тахлили (6 ECTS)

Танлов фанлар

TAXAC6 Солиқ ҳисоби ва назорати (6 ECTS)

TAXRM6 Солиқ рискларини бошқариш (6 ECTS)

TAXLAW6 Солиқ ҳуқуқи (6 ECTS)

INSURA6 Суғурта (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

INTFIN6 Халқаро молия (6 ECTS)

INVEST6 Инвестиция (6 ECTS)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTTAX26 Ҳалқаро солиққа тортиш 1 (6 ECTS)

INTTAX16 Ҳалқаро солиққа тортиш 2 (6 ECTS)

TAXPOL6 Солиқ сиёсати (6 ECTS)

ADVIT6 Билвосита солиққа тортиш (6 ECTS)

ECOSEC6 Иқтисодий хавфсизлик (6 ECTS)

TAXADM6 Солиқ администрацияси (6 ECTS)

ADVDT6 Ички солиққа тортиш (6 ECTS)

INVANA6 Инвестицион тахлил (6 ECTS)

PROPA6 Профессионал амалий бухгалтерия ҳисоби (6 ECTS)

BANMAN6 Банк менежменти (6 ECTS)

BUDMAN6 Бюджет менежменти (6 ECTS)

STOMS6 Қимматли қоғозлар бозори ва стратегия (6 ECTS)