5233600 – Савдо иши (турлари бўйича)

Савдо иши (турлари бўйича)

Таълим дастури ҳақида маълумот:

Таълим йўналиши номи, шифри: 5233600 – Савдо иши (турлари бўйича)

Таълим дастури давомийлиги: 4 йил

Жами кредитлар миқдори: 240

Таълим тури: Бакалавр

Квалификация: “Иқтисодчи”

Таълим тили: ўзбек, рус, инглиз

Ўқув режа: www.tsue.uz

Академик календар: : Университетда ўқув йили қоида тариқасида 1- курс талабалари учун  ўқув йилининг 3 – ҳафтасидан 2, 3 ва 4 курс талабалари учун эса ўқув йилининг 2 – ҳафтасидан бошланади ва ўқув жараёни  йиллик 30 ҳафтани ташкил этади, жумладан 15 ҳафта кузги, 15 ҳафта баҳорги семестрлар учун. Қишки таътил ўқув йилининг 1 – курс талабалари учун   ўқув йилининг 18,19, 23, 24 – ҳафталарида 2, 3, 4 – курс талабари учун эса 17, 18,19, 23, 24 – ҳафталарида бўлиб ўтади.

Ўқув йилининг 20, 21  ва 22 – ҳафталари қишги семестр учун якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. Баҳорги семестр қоида тариқасида ўқув йилининг 25 -ҳафтасидан бошланади. Ўқув йилинининг 40, 41 ва 42 – ҳафталарида баҳорги семестр учун якуний назоратлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 1-3 курс талабалари учун ўқув йилининг 43-52 ҳафталари ёзги таътил учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йилининг 32-35 ҳафталарида битирув малакавий амалиёт ўташи, 36-38 ҳафталар эса якуний назоратларни топшириш учун ажратилган. 4-курс талабалари учун ўқув йили 39-42 ҳафталарда битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Қабул талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари орқали амалга оширилади ва жами 25та шу жумладан 0 грант ва 25 та тўлов шартномаси асосида абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинади. Тест синовлари фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

математика фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 96 баллни ташкил этади.

чет тили фанидан жами 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади. Мазкур фандан тўпланиши мумкин бўлган умумий балл 93 баллни ташкил этади.

Умумий тест синовларидан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади. Чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

TOEFL сертификати бўйича – 72 балл; бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

Тўлов шарнома суммаси:

2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – 8 216 937,0 сўм; хорижий фуқаролар учун – 15 013 193,0 сўм  миқдорлари белгиланган.

Стипендия: 5 136 000,0 сўм

Ушбу миқдорлар таркибида талабага бир йиллик стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар кўзда тутилмаган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари ўзгарганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари мос равишда ўзгаради.

Таълим йўналиши объекти: Ушбу дастур доирасида фанларнинг назарий асослари, предмети ва методологияси, иқтисодий қонуниятлари, савдо ишига оид муҳим тушунчалар, категориялар, тамойиллар, ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқлиқнинг сабаблари ва оқибатлари, бозор муносабатлари шароитида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиш қонуниятларини ўрганиш.

Таълим жараёни якунида кутилаётган натижалар (кўникма, қобилият, имконият). Битирувчилар қуйидаги малакага эга бўлишлари керак:

Ташкилий-бошқарув фаолиятида:

-савдо сохаси фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

-савдо жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган технологик жараёнлари ва товарларни режалаштириш;

-замонавий ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган савдо жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

-истеъмол товарлари бозорини тартибга солиш ва халқаро стандартлар ва хавфсизлик талабларига мос келиши борасида савдо жараёнларини назорат қилиш;

-товарларни улгуржи, чакана ва электрон сотиш тизимларини амалиётга татбиқ этиш;

-савдо хазматларини кўрсатиш жараёнларида маркетинг фаолиятини бошқариш;

-фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш;

-савдо корхоналар  ишини ташкил қилиш ва уни бошқариш;

-бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш ва уни бажариш, назорат қилиш ва амалга оширган ишининг натижаларини баҳолаш;

-савдо хизматларини кўрсатиш ва истеъмолчилар маданиятини ошириш қобилиятларига эга бўлади.

Ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатиш фаолиятда:

-савдо корхоналарининг хизмат кўрсатиш бўйичаишларини режалаштириш ва бажариш;

-савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг хизматини  ташкил этиш;

-янги товар ишлаб чиқариш бозорга киритиш васавдо хизмат кўрсатишнинг намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;

-савдо хизматларини кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун зарур технологик жараёнларни режалаштириш ва ташкил этиш;

-улгуржи ва чакана савдо хизмат кўрсатучи корхоналарида маркетинг тамойилларини қўллаш;

-бажарилаётган назарий ва амалий ишлар мавзуси бўйича математик, информацион ва имитацион моделларни ишлаб чиқиш ва татқиқ қилиш;

-лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

-савдо корхоналарида маркетинг тадқиқотларини  ўтказиш;

-савдо корхоналари бизнес-режасини ишлаб чиқиш;

-савдо корхоналари фаолиятини таҳлил қилиш;

-амалиётда ахборот технологияларининг халқаро ва касбий стандартларини қўллаш;

-савдо хизмат кўрсатиш корхоналарини  ривожлантиришнинг мақсадли стратегияларини ишлаб чиқиш қобилиятларига эга бўлади.

Илмий-тадқиқот фаолиятида:

-илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда, шунингдек иқтисодиёт, хизматлар, маркетинг, халқаро маркетинг, тадбиркорлик фаолияти, ташқи ва ички савдо, истеъмол товарлари бозорини бошқаришга оид мавзуларда илмий-тадқиқотлар олиб бориш

-савдо корхоналари фаолиятини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга қатнашиш;

-савдо соҳасига тегишли  мамлакатдаги ва хорижий давлатлардаги фан-техника ютуқларини, махсус адабиётларни ва бошқа илмий-техник ахборотларни ўрганиш;

-мавзу бўйича иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишларини амалга ошириш;

-интернет тармоғидан энг янги фан-техника ютуқлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

-илмийтадқиқот натижаларини амалиётга қўллаш жараёнларида қатнашиш қобилиятларига эга бўлади.

Қайси сохаларда ишласа бўлади:

Турли мулк шаклларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари;

-улгуржи савдо корхоналари;

-чакана савдо корхоналари;

-умумий овқатланиш корхоналари;

 -товар-хом ашё биржалари;

-савдо воситачилик ташкилотлари;

-давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари;

-академик ва тармоқ илмий тадқиқот институтлари.

Дастур учун масъул шахс:

Маркетинг кафедраси мудири  иқтисодиёт

фанлари доктори,профессор Ш.Эргашходжаева.

Таълим йўналиши фанлари à

 

 

Биринчи босқич   

Асосий фанлар

APPMAT16 Амалий математика 1 (6 ECTS)

ECONOM6 Иқтисодиёт (6 ECTS)

ICTECO6 Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (6 ECTS)

APPMAT26 Амалий математика 2 (6 ECTS)

FORLAN16 Хорижий тил (12 ECTS)

HISET4 Иқтисодий таълимотлар тарихи (4 ECTS)

LANGUA4 Рус тили (4 ECTS)

LANGUA4 Ўзбек тили (4 ECTS)

PHILOS4 Фалсафа (4 ECTS)

FUNMAR6 Маркетинг асослари (6 ECTS)

Танлов фанлар

CRETHI6 Креатив фикрлаш (6 ECTS)

BUSLAW6 Бизнес ҳуқуқи (6 ECTS)

BUSSTA6 Cтандартлаштириш асослари (6 ECTS)

Иккинчи босқич

Асосий Фанлар

STATIS6 Статистика (6 ECTS)

COMSCI6 Товаршунослик (6 ECTS)

MARPRI6 Маркетинг принциплари (6 ECTS)

MICROE6 Микроиқтисодиёт (6 ECTS MACROE6 Макроиқтисодиёт (6 ECTS)

PRIRET6 Чакана савдо принциплари (6 ECTS)

SOCESE6 Ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий корхона (6 ECTS)

Танлов Фанлар

FINACC6 Молиявий хисобот (6 ECTS)

MARCOM6 Маркетинг коммуникациялари (6 ECTS)

FORLAN26 Хорижий тил 2 (инглиз, француз, немис, корейс) (6 ECTS)

WHOIO6 Улгуржи ва оралиқ операциялар (6 ECTS)

LOGIST6 Логистика (6 ECTS)

TRASTA6 Савдо статистикаси (6 ECTS)

 

 

 

 

 

Учинчи босқич       

Асосий фанлар

MANTO6 Савдо ташкилотларини бошқариш (6 ECTS)

DIGECO6 Рақамли иқтисодиёт (6 ECTS)

TRAECO6 Савдо иқтисодиёти (6 ECTS)

MERAC6 Мерчандайзинг, таҳлил ва назорат (6 ECTS)

STRRM6 Чакана савдо бошқарув стратегияси (6 ECTS)

TAXATI6 Солиқ ва солиққа тортиш (6 ECTS)

Танлов фанлар

CONBEH6 Истеъмолчи хулқ атвори (6 ECTS)

MARRES6 Маркетинг тақиқотлари (6 ECTS)

FINANC6 Молия (6 ECTS)

BUSOP6 Бизнес ва ташкилий психология (6 ECTS)

BUSDM6 Бизнесда қарор қабул қилиш (6 ECTS)

CONAS6 Ҳозирга замон реклама тизимлари (6 ECTS)

ADVTPP6 Реклама: назария ва амалиёт (6 ECTS)

STOEXC6 Биржа иши (6 ECTS)

Тўртинчи босқич

Асосий фанлар

RESMS6 Тадқиқот усуллари ва кўникмалари (6 ECTS)

INTERN6 Малакавий Амалиёт (6 ECTS)

FINWOR6 Битирув малакавий иши (6 ECTS)

Танлов фанлар

INTTRA6 Халқаро савдо (6 ECTS)

TRADIN6 Савдо иши (6 ECTS)

DIGMAR6 Рақамли маркетинг (6 ECTS)

MARANA6 Маркетинг аналитикаси (6 ECTS)

STRMAR6 Маркетинг стратегияси (6 ECTS)

ECOMMER6 Электрон тижорат (6 ECTS)

MARMAN6 Маркетинг менежменти (6 ECTS)

BRAMAN6 Бренди бошқариш (6 ECTS)

INTSPSS6 SPSS га кириш (6 ECTS)

INTTO6 Халқаро тижорат иши (6 ECTS)